Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар Рўйхати (ЎзР 19.01.2024 й. ЎРҚ-900-сон Қонунига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикасининг

19.01.2024 й. ЎРҚ-900-сон

"Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонунига

ИЛОВА



Транспорт воситаларини бошқаришга доир

тиббий қарши кўрсатмалар

РЎЙХАТИ

N

Касалликларнинг номи


I. НАРКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР

Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар,

шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Барча наркологик касалликлар, бундан тамакига қарамлик мустасно


II. РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР

Ҳайдовчиликнинг А, В, ВЕ тоифаларидаги ҳайдовчилар учун

1.

Органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишлар


2.

Шизофрения, шизотипик ва васвасавий бузилишлар


3.

Аффектив бузилишлар


4.

Ўрта, оғир ва чуқур даражадаги ақли заифлик


Ҳайдовчиликнинг С, D, CЕ, DЕ тоифаларидаги ҳайдовчилар,

шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишлар


2.

Шизофрения, шизотипик ва васвасавий бузилишлар


3.

Аффектив бузилишлар


4.

Етуклик ёшдаги шахс ва хулқ-атвор бузилишлари


5.

Барча даражадаги ақли заифлик


III. ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ

Ҳайдовчиликнинг А, В, ВЕ тоифаларидаги ҳайдовчилар учун

1.

Аортал тешик стенози

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 35 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


2.

Аортал клапан етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 35 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


3.

Митрал тешик стенози

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 35 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


4.

Митрал клапан етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 35 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


5.

Қон айланиши етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 35 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


6.

Аорта аневризмаси

Аорта ўзагининг диаметри 5,5 сантиметрдан катта эканлиги


7.

Кардиовертер-дефибриллятор имплантацияси


8.

Қоринчалар тахикардияси


9.

Ўзгарувчан гемодинамика билан кечадиган юрак бўлмачалари фибрилляцияси


10.

Ҳушини йўқотиш, бош айланиши билан кечадиган қоринчалар усти тахикардияси, Вольф-Паркинсон-Вайт синдроми


11.

II даражали атриовентрикуляр тугуннинг ҳушини йўқотиш билан кечадиган қамали


12.

III даражали атриовентрикуляр тугун қамали


Ҳайдовчиликнинг C, D, CЕ, DЕ тоифаларидаги ҳайдовчилар,

шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Аортал тешик стенози

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


2.

Аортал клапан етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


3.

Митрал тешик стенози

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


4.

Митрал клапан етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, II ва III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


5.

Қон айланиши етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, II ва III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


6.

Аорта аневризмаси

Аорта ўзагининг диаметри 5,5 сантиметрдан катта эканлиги


7.

Кардиовертер-дефибриллятор имплантацияси


8.

Қоринчалар тахикардияси


9.

Ўзгарувчан гемодинамика билан кечадиган юрак бўлмачалари фибрилляцияси


10.

Ҳушини йўқотиш, бош айланиши билан кечадиган қоринчалар усти тахикардияси, Вольф-Паркинсон-Вайт синдроми


11.

Синкопе


12.

III даражали атриовентрикуляр тугун қамали


13.

Гис тутами оёқчаларининг транзитор қамали


14.

Гис тутами оёқчасининг доимий қамали


15.

Носинус ритмли митрал ёки аортал клапан биопротези ёхуд митрал ва (ёки) аортал клапан пластикаси

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги


IV. НЕВРОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР

Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар,

шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Эпилепсия (тутқаноқ)


2.

Синкоплар


3.

Гиперсомния


4.

Уйқу апноэси


5.

Марказий асаб тизимининг демиелинизация қилувчи касалликлари


6.

Ишемик ва геморрагик инсульт асоратлари (ҳаракат, сезги ва нутқ бузилишлари билан кечадиган асоратлари)


7.

Кучайиб борувчи мушак дистрофияси


8.

Пароксизмал миоплегия


9.

Миастения


10.

Асосан марказий асаб тизимига таъсир қилувчи тизимли атрофиялар


11.

Нейромускуляр бирикмалар ва мушаклар касалликлари


12.

Ҳаракатнинг экстрапирамидал ва бошқа бузилишлари


13.

Меньер касаллиги


14.

Миелополирадикулоневрит асоратлари (Гийен-Барре асорати)


15.

Тарқоқ склероз


16.

Аутизм


17.

Даун касаллиги


18.

Альцгеймер касаллиги


19.

Қон томир деменцияси


20.

Ёнбош амиотрофик склерози


21.

Паркинсон касаллиги (оғир даражаси)


22.

Болалар церебрал фалажлиги (катталарда)


23.

Миотония (барча турлари)


24.

Энцефалит, миелит ва энцефаломелит асоратлари (ҳаракат, сезги ва нутқ бузилишлари билан кечадиган асоратлари)


25.

Келиб чиқиши аниқ бўлмаган полиневропатия


26.

Тизимли дегенерациялар (мия атаксиялари, Гентингтон хореяси)


V. НЕЙРОХИРУРГИК КАСАЛЛИКЛАР

Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар,

шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Бемор бош мияси, орқа мияси, краниал нервларининг ва асаб тизими бошқа қисмларининг неврологик қолдиқ ўзгаришли ўсмалари


2.

Бош мия ва орқа миянинг неврологик қолдиқ ўзгаришлар мавжуд бўлган жароҳати


3.

Тутқаноқ ва неврологик қолдиқ ўзгаришлар (аневризмалар, артериовеноз мальформациялар, каверномалар) мавжуд бўлган бош мия қон томир касалликлари


4.

Тутқаноқ ва неврологик қолдиқ ўзгаришлар мавжуд бўлган паразитар янги ҳосилалар, гранулёма, интракраниал ва интравертебрал абсцесслар


5.

Тутқаноқ ва неврологик қолдиқ ўзгаришлар мавжуд бўлган гидроцефалия


6.

Бош мия ва орқа миянинг касалликларда неврологик ўзгаришлар мавжуд бўлган туғма нуқсонлари


VI. ТРАВМАТОЛОГИК ОРТОПЕДИК КАСАЛЛИКЛАР

Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар,

шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Юқори муча ампутацияси


2.

Пастки мучалар ампутацияси


3.

Умуртқа поғонаси бўйин қисмининг бошнинг ён-атрофга ҳаракатланиши ва ўгирилишини чеклайдиган касалликлари


4.

Жароҳатдан кейинги гемиплегиялар


5.

Юқори муча фалажлиги ва парези


6.

Пастки муча фалажлиги ва парези


VII. КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ

Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар,

шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Ҳайдовчиликнинг А, В, ВE, C, СЕ тоифаларидаги ҳайдовчилар учун - кўриш ўткирлиги яхши кўрадиган кўзда 0,6 дан (60 фоиздан) паст ва ёмонроқ кўрадиган кўзда 0,2 дан (20 фоиздан) паст. Ҳайдовчиликнинг D, DE тоифаларидаги ҳайдовчилар, трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун - кўриш ўткирлиги яхши кўрадиган кўзда 0,8 дан (80 фоиздан) паст ва ёмонроқ кўрадиган кўзда 0,4 дан (40 фоиздан) паст. Рухсат этиладиган коррекция миопия ва гиперметропия касалликларида, шу жумладан контактли линзалар билан 8,0 диоптрия, астигматизмда 3,0 диоптрия (сфера ва цилиндрнинг йиғиндиси 8,0 диоптриядан ошмаслиги керак)


Изоҳ. Йўналишли таксиларнинг ҳайдовчилари ва тезкор хизматлар транспорт воситаларининг ҳайдовчилари (тез тиббий ёрдам хизмати, ёнғин-қутқарув бўлинмалари, ички ишлар органлари, авария-қутқарув хизматлари, ҳарбий транспорт воситасини бошқарувчи) учун - кўриш ўткирлиги яхши кўрадиган кўзда 0,8 дан (80 фоиздан) паст ва ёмонроқ кўрадиган кўзда 0,4 дан (40 фоиздан) паст. Рухсат этиладиган коррекция миопия ва гиперметропия касалликларида, шу жумладан контактли линзалар билан 8,0 диоптрия, астигматизмда 3,0 диоптрия (сфера ва цилиндрнинг йиғиндиси 8,0 диоптриядан ошмаслиги керак)


2.

Кўриш қобилиятининг жиддий бузилиши билан кечадиган кўз пардаларининг сурункали касаллиги, қовоқларнинг, шу жумладан улар шиллиқ пардаларининг турғун ўзгаришлари, кўришга халақит берувчи ёки кўз олмасининг ҳаракатланишини чеклайдиган қовоқ мушаклари парези, птози


3.

Жарроҳлик йўли билан даволаб бўлмайдиган кўз ёшланиши


4.

Паралитик ғилайлик ҳамда кўзлар ҳамжиҳат ҳаракатланишининг бошқа бузилишлари


5.

Ҳар қандай этиологияли ғилайлик оқибатидаги турғун диплопия


6.

Спонтан нистагм


7.

Ҳар қандай меридиандаги периферик кўриш майдонининг 20 градусдан кўп тарзда торайиши


8.

Ранг ажратишдаги бузилиш (ахроматопсия, монохромазия, дихромазия, протанопия, дейтеранопия)


9.

Кўрадиган кўзнинг кўриш ўткирлигидан қатъи назар, бир кўзнинг кўрмаслиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 январь