Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2024 й. ПФ-14-сон "Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.01.2024 й.

N ПФ-14



СУВ ҲАВЗАЛАРИДА НОРУДА

МАТЕРИАЛЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ  ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенгайиши ва норуда материалларга бўлган эҳтиёжнинг кескин ошиши натижасида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларни қазиб олиш билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари сони ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, 2023 йилда дарё ўзанларида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ 303 та ҳолатда 268 нафар шахсга нисбатан 68 миллиард сўм миқдорида жарима қўлланилган бўлиб, шундан 42 та ҳолат бўйича 45 миллиард сўм миқдорида табиатга зарар етказилганлиги учун жиноят ишлари қўзғатилган.

Бунинг оқибатида сув ресурслари захираларининг камайиб кетиши, дарё қирғоқларининг емирилиши, сувни муҳофаза қилиш зоналарининг турли чиқиндилар билан ифлослантирилиши ҳолатлари юз бериб, суғориш тизимлари, электр энергия, транспорт ва гидротехника инфратузилма объектларига зарар етказилмоқда.

Айниқса, Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё каби дарёлар ўзанларидаги экологик вазият уларни қайта тиклаш ва назоратни кучайтириш юзасидан қўшимча чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Дарё ўзанларини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш лойиҳаларини амалга оширишда экологик хавфсизликни таъминлаш орқали юзага келган вазиятни яхшилаш мақсадида:


1. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Экология вазирлиги) ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг (кейинги ўринларда - Геология вазирлиги) 2024 йил 1 майдан бошлаб:

Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилиш;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегараларини белгилаш;

дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш ҳуқуқини фақат "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш;

дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олишни тақиқлаш ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади;

ушбу банд билан белгиланган табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари Экология жамғармасига йўналтирилади.

Экология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жарима миқдорини ошириш ва ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш жазосини кенгайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.


3. Экология вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олишни "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси, Давлат экологик назорат инспекцияси ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаган ҳолда мониторинг қилиш ва бу борада доимий рейдлар ўтказиш, тартибни бузган шахсларга нисбатан чоралар кўриб бориш;

дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларни қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган барча субъектлар томонидан тегишли мажбуриятларнинг бажарилишини қатъий назоратга олиш;

шартнома асосида реализация қилинган участкаларда дарё ўзанларини тозалаш ишлари якунланганидан сўнг, лойиҳа мажбуриятларининг бажарилишини жойида ўрганган ҳолда участкаларни қабул қилиш;

дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридаги бузилган ерларни босқичма-босқич рекультивация қилиш, табиий ландшафтни қайта тиклаш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини мувофиқлаштириш.


4. Геология вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар тоғ ва тоғолди ҳудудларида муқобил норуда фойдали қазилма конлари ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:

дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган норуда материалларни қайта ишлаш корхоналарини тоғ ва тоғолди ҳудудларига ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш;

тадбиркорлик субъектларига шарт-шароит яратиш мақсадида қўшимча кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларда муҳандислик-инфратузилма объектларини барпо этишни назарда тутсин.


5. Рақамли технологиялар вазирлиги Экология вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар давлат космик мониторинги доирасида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларни қазиш ҳамда дарё ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкаларда лойиҳадан четга чиқиш, ноқонуний қазиб олиш ҳолатларини аниқлаш ва тегишли маълумотларни ваколатли органларга тақдим этиш тизимини яратсин. Бунда:

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан Экология вазирлигига - ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш учун ажратилган майдон доирасидан ташқарида ҳамда ноқонуний қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисида маълумотлар;

Экология вазирлиги томонидан Солиқ қўмитасига - ноқонуний қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.


6. Экология вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хорижий ва маҳаллий олимларни жалб қилган ҳолда 2024 йил 1 июнга қадар Чирчиқ дарёси ўзанини экологик реабилитация қилиш бўйича комплекс лойиҳани ишлаб чиқсин ва уни тасдиқлаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.


7. Дарё ўзанларини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш тизимини тартибга солиш ва такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.

Фармон ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 17 январдаги

ПФ-14-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Дарё ўзанларини тўпланиб қолган норуда

материаллардан тозалаш тизимини тартибга

солиш ва такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

ва босқичлари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун берилган рухсатномалар (лицензиялар) талабларининг бажарилиш ҳолатини танқидий кўриб чиқиш.


1. Дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун берилган рухсатнома (лицензиялар) талабларининг бажарилиш ҳолатини танқидий ўрганиш.


2024 йил

март


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Транспорт вазирлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

2. Дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган қум-шағал конларини жойига чиққан ҳолда, лицензия шартлари ва экологик экспертиза хулосалари талабларига риоя этилишини танқидий ўрганиш ва уларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланганида, қонуний чоралар кўриш.


2024 йил

апрель

3. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизимининг I ва II санитария-муҳофаза минтақаларида, шунингдек, дарёлардаги кўприклардан 2,5 километргача масофада жойлашган қум-шағал конлари учун расмийлаштирилган рухсатнома (лицензия) талабларининг бажарилиш ҳолатини танқидий ўрганиш ва уларнинг бузилиши ҳолатлари аниқланганида, қонуний чоралар кўриш.


2024 йил

май-август

2.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашган муқобил норуда материаллар конларини аниқлаш ва онлайн-электрон аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш.


1. Тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашган норуда фойдали қазилмалар захиралари мавжуд бўлган муқобил конларни аниқлаш.


2024 йил

январь


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" АЖ


2. Мазкур муқобил норуда фойдали қазилма конларини онлайн-электрон аукцион савдоларига чиқариш ва тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш.


2024 йил

март

3. Аукцион натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларига рухсатномалар расмийлаштириш ва участкаларни топшириш.


2024 йил

апрель

3.

Тадбиркорлик субъектларига хўжалик фаолиятини қайта йўлга қўйиш мақсадида муқобил норуда фойдали қазилма конлари яқинида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш.


1. Тадбиркорлик субъектларига хўжалик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида муқобил норуда фойдали қазилма конлари яқинида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

май


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзавтойўл" АЖ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


2. Муҳандислик-инфратузилма (автойўл, темир йўл, электр энергияси, газ, сув таъминоти) объектларини қуриш бўйича шарт-шароитлар яратиб бериш.


2024 йил

сентябрь

3. Дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридаги бузилган ерларни рекультивация қилиш (қайта тиклаш) ҳамда ушбу ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил қилиш.


2024-2025

йиллар

4.

Чирчиқ дарёсининг табиий ҳолатини қайта тиклаш, дарё ўзанини комплекс реабилитация қилиш лойиҳасини амалга ошириш.


1. Хавфсиз дарё бошқармаси бошчилигида мутасадди вазирлик ва идоралар, лойиҳа ташкилотлари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.


2024 йил

февраль


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вилоятлар ҳокимликлари


2. Чирчиқ дарёси бутун узунлиги бўйлаб экологик, гидрологик, гидрогеологик, тошқин сувларини хавфсиз ўтказиш, йўл-муҳандислик объектларини муҳофаза қилиш жиҳатдан ўрганишлар асосида муаммоли (бузилган, қайта тикланадиган, чиқинди тўкилган, чўлланган) участкаларни аниқлаш, қайта тиклаш ва ободонлаштириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш.


2024 йил

август

3. Ишлаб чиқилган лойиҳа асосида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан дарё ўзанини тозалаш, тўғрилаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш, қурилиш ва бошқа чиқиндилардан тозалаш, бузилган ерларни рекультивация қилиш тадбирларини ўз ичига олган чора-тадбирларни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

октябрь

5.

Дарё ўзанларини тозалаш ишларини назорат қилишда давлат космик мониторинг тизимидан самарали фойдаланиш.


1. Дарё ўзанларини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилаётган участкаларда лойиҳадан четга чиқиш, ноқонуний қазиб олиш ҳолатларини аниқлашда давлат космик мониторинг тизимидан фойдаланиш.


2024 йилдан

бошлаб

доимий


Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


2. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тегишли чора кўриш учун ваколатли органларга тақдим этиш.


Доимий

3. Давлат космик мониторинг тизими орқали аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тезкор чоралар кўриб бориш.


Доимий

6.

Дарё ва сойлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари якуни бўйича белгиланган тартибда қабул қилиб олиш тизимини жорий қилиш.


1. Дарё ўзанларида қум-шағал қазиб олувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартибини белгиловчи қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

февраль


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

2. Идоралараро гуруҳлар томонидан лойиҳа ҳужжатлари асосида пудрат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбуриятлар бажарилиши устидан назорат ўрнатиш ҳамда далолатномалар билан тасдиқлаш тизимини жорий этиш.


2024 йилдан

бошлаб

7.

Норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга зарар етказганлик ҳолатлари юзасидан зарур чоралар кўриб бориш.


1. Норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида аниқланган табиий объектларга зарар етказганлик ҳолатлари юзасидан ўзаро тезкор хабарлар алмашиш тизимини жорий этиш.


2024 йилдан

бошлаб


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Сув ҳавзаларидан норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш ва белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш.


Доимий

8.

Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари устидан жамоатчилик экологик назоратини ўрнатиш.

1. Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳаларининг жамоатчилик эшитувидан ўтказилишини таъминлаш.


2. Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан жамоатчилик экологик назоратини ўрнатиш.


Доимий

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

9.

Дарёлар ўзанидаги бузилган ер майдонларини текислаш ва давлат захирасига қайтариш бўйича мажбуриятларни бажармаган ҳамда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан таъсир чораларини кўриш.


1. Дарёлар ўзанларининг тўлиб қолиши ва қирғоқлар емирилишини доимий мониторинг қилиб бориш.


Ҳар чоракда


Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

2. Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларининг тасдиқланган лойиҳа талаблари асосида амалга оширилиши устидан назоратни янада кучайтириш.


3. Бузилган ер майдонларини механик ва биологик жиҳатдан рекультивация қилиш ишлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш.


Доимий

10.

Дарё ва сойларнинг ўзанларида мавжуд хавфли участкаларда сел хавфининг олдини олиш чораларини кўриш.


1. Идоралараро ишчи гуруҳлар томонидан сел ва тошқинлар мавсумидан олдин хавфли участкаларни аниқлаш мақсадида дарё ва сойларнинг ўзанлари, қирғоқлар, гидротехник иншоотлар, электр энергияси, транспорт инфратузилмаси объектлари ҳолатини ўрганиш.


2024 йил

февраль


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Сув тошқини мавжуд бўлган ҳудудларда қирғоқларни мустаҳкамлаш, норуда материалларни қазиб олишни чеклаш чораларини кўриш.


2024 йил

март

3. Дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида рухсатнома (лицензия) асосида қум-шағал материалларини қазиб олиш учун ер участкаларини ажратиш бўйича аввал қабул қилинган қарорларни суд тартибида бекор қилиш.


2024-2025

йилларда

11.

Табиий сув ҳавзалари бўйича фойдаланишдаги сув фонди ер участкаларининг кадастр паспортларини юритиш.


1. Республикадаги дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш, қум-шағал материалларини қазиш ишлари амалга оширилаётган табиий сув ҳавзаларида фойдаланишдаги сув фонди ер участкаларини хатловдан ўтказиш.


2024 йил

май


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти, Кадастр агентлиги


2. Сувни муҳофаза қилиш зоналари белгиланмаган ва улардан соҳилбўйи минтақалари ажратилмаган табиий сув ҳавзалари бўйича тегишли лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2025-2026

йилларда

12.

Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш бўйича мажбуриятларни бажармаган тадбиркорлик субъектлари томонидан оқибатларни бартараф этиш бўйича ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун суғурталаш тизимини жорий қилиш.


1. Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинишини йўлга қўйиш.


2. "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги шартнома муносабатларини қайта кўриб чиқиш ва суғурталаш механизмини амалиётга жорий этиш.


2024 йилдан бошлаб

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари

13.

Амударёнинг Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан оқиб ўтган қисмида фаолият юритаётган "Сув йўллари техник участкаси" давлат муассасалари томонидан қазиб олинадиган норуда материаллар ҳажмини аниқлаш ва давлат муассасаларини қурилиш ташкилотларига бириктириш ишларини ташкил этиш.


1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Термиз сув йўллари техник участкаси" давлат муассасаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Чолиш сув йўллари техника бўлими" давлат муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги "Амударё сув йўллари Хўжайли техник участкаси" давлат муассасасини норуда материалларни ишлаб чиқувчи субъектлар рўйхатига киритиш, уларнинг таъсис ҳужжатларини қайта расмийлаштириш.


2. Улар томонидан қазиб олинадиган қум-шағал материаллари ҳажмига аниқлик киритиш.


3. Давлат муассасаларини қурилиш ташкилотларига бириктириш.


2024 йил

февраль


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Сув хўжалиги вазирлиги


14.

Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, соҳил бўйи минтақасидаги бузилган ерларни қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш.


1. Сирдарё вилоят ҳокимлиги бошчилигида Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, соҳил бўйи минтақасидаги бузилган ерларни қайта тиклаш ва реабилитация қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш.


2. Сирдарё дарёси бутун узунлиги бўйлаб экологик, гидрологик, гидрогеологик, тошқин сувларини хавфсиз ўтказиш, гидротехник, йўл-муҳандислик объектларини муҳофаза қилиш жиҳатдан ўрганишлар асосида муаммоли (қирғоқлар ювилган, ноқонуний қазилган, бузилган, чиқинди тўкилган, чўлланган) участкаларни аниқлаш ва уларни қайта тиклаш ва ободонлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 17 январдаги

ПФ-14-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатининг "Назорат қилувчи орган" устунида:


а) 3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси";


б) 16-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси";


в) 21-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5580-сон Фармонида:


4-банднинг "а" кичик бандидаги "Давлат экология қўмитаси" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг "в" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Давлат экология қўмитаси" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатида:


а) 1.10-позициянинг "Норматив чекловлар" индикаторида "Масъул давлат органлари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б. Юсупалиев), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов)";


б) 2.1, 4.6.1, 4.6.4 ва 14.3-позицияларнинг "Масъул давлат органлари" устунидаги "Экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н.Обломурадов)" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5781-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

"а" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига" сўзлари "Туризм қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5863-сон Фармонида:


а) 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Давлат экология қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бошлиқлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг бошлиқлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг" сўзлари "туман (шаҳар) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат экология қўмитасининг давлат инспекторлари" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясига илованинг "Масъул ижрочилар" устунида:


1-позицияда:

"Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Давлат экология қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-позициядаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-позициядаги "Давлат экология қўмитаси, Давергеодезкадастр" сўзлари "Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-позициядаги "Давлат экология қўмитаси" сўзлари "Экология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


17 ва 18-позициялардаги "Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Экология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


19 ва 20-позициялардаги "Давлат экология қўмитаси" сўзлари "Экология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-позициядаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-24-позициялардаги "Давлат экология қўмитаси" сўзлари "Экология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги "Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5883-сон Фармони 6-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва "Ўзсувтаъминот" АЖ Ягона давлат сув фондининг барча сувлар турларига нисбатан миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини тизимли равишда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиб боради".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6121-сон Фармони 5-бандининг биринчи хатбошисидаги "Хавфсиз дарё" ДУКга" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони билан тасдиқланган Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатининг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

19.

Дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси томонидан белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар.


Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайт

ҳар чоракда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

".

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3286-сон қарорида:


а) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё" давлат унитар корхонаси" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг масъул ходими, гуруҳ раҳбари ўринбосари".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3509-сон қарорида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Туризм қўмитаси ва "Uzbekistan airways" АЖ Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини намойиш этадиган зарур ахборот материаллари билан таъминласин, шунингдек, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига жойлашган мамлакатида "Ўзбекистон" туризм брендини тарғиб қилишга бағишланган тадбирларни ўтказиш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағлар ажратсин";


б) 8-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, Туризм қўмитасининг Саll-маркази фаолият юритиши билан боғлиқ харажатлар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади";


в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси ва Маданият вазирлиги ҳар чоракда ва йил якунларига кўра республиканинг туризм имкониятлари ва салоҳияти, унинг тарихий шахслари, тарихи, маданияти, анъаналари, спорти тўғрисидаги энг яхши видео, фото ва аудиоматериалларни аниқлаш бўйича танловни ташкил қилиш ва ўтказиш орқали маҳаллий ва чет эллик ғолибларни аниқлаган ҳолда тегишлича Экология жамғармаси, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига тақдирлашни таъминласин";


г) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3514-сон қарорининг 3 ва 7-бандларидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 июлдаги "Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3841-сон қарорида:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасасининг (кейинги ўринларда - "Хавфсиз дарё бошқармаси" ДМ) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, улар бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходимлари билан биргаликда доимий равишда жойларга чиққан ҳолда шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганиш;

шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритиш;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини тасдиқлаш учун Комиссияга киритиш";


в) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталари" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Хавфсиз дарё" ДУК томонидан "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" ДМ томонидан "E-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи реализация қилинган участкаларда шартномага мувофиқ дарё ўзанларини тозалаш ишлари сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишига "Хавфсиз дарё бошқармаси" ДМ масъулдир";


г) 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги "Хавфсиз дарё бошқармаси" ДМнинг муассиси ҳисобланади;

"Хавфсиз дарё бошқармаси" ДМ бошлиғи ҳамда унинг ўринбосари экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади, мақоми бўйича тегишинча Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги марказий аппаратининг бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарига тенглаштирилади";


д) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Хавфсиз дарё" ДУК директорига" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" ДМ бошлиғига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкилий-штат тузилмасига" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган ҳолда штатлар жадвалига" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Хавфсиз дарё" ДУК" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Хавфсиз дарё" ДУКга" сўзлари "Хавфсиз дарё бошқармаси" ДМга" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Белгилаб қўйилсинки, "Хавфсиз дарё бошқармаси" ДМнинг маблағлари фақат:

"Хавфсиз дарё бошқармаси" ДМни сақлаб туриш харажатларига;

тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларни дарё ўзанларини тозалаш ишларига жалб қилиш, шу жумладан, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экологик экспертизаси хулосаларини олиш билан боғлиқ харажатларга йўналтирилади";


и) 12-банддаги "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталари" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги "Ипак йўли" туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3815-сон қарорида:


а) 3-бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Туризм қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги," сўзлари "Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 20-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3975-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқаро инновация маркази директори Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади";


б) 7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги "Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4229-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига" сўзлари "Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомда:


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Хавфсиз дарё" ДУК," сўзлари чиқариб ташлансин;


9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Хавфсиз дарё" ДУК" ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4755-сон қарорида:


а) 1-банд "в" кичик бандининг олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-бандда:


"а" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги ва "д" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


"в" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига" сўзлари "Туризм қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги "Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5270-сон қарори 6-бандининг "б" кичик банди бешинчи хатбошисидаги "Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги "Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-338-сон қарорида:


а) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги" сўзлари "Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 12-бандда:


"а" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси томонидан "Туркий дунё боғи", "Аскиячилар боғи" ва "Шахмат боғи" тематик боғларида:";


"б" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари "Туризм қўмитаси ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги "Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 666-сон қарорининг 3-бандида:


а) "б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) зарарни қоплашдан тушган пул маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

13 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига;

87 фоизи - Экология жамғармасига ўтказилади";


б) қуйидаги мазмундаги "в" кичик банди билан тўлдирилсин:

"в) мораторий жорий қилинган дарё ўзанларида норуда материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади";


в) қуйидаги мазмундаги "г" кичик банди билан тўлдирилсин:

"г) мораторий даврида дарё ўзанларида норуда материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланишидан тушган маблағлар тўлиқ Экология жамғармасига йўналтирилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 январь