Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 26.12.2023 й. 104-сон "Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.01.2024 й. 3493-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.01.2024 й.
N 3493
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
26.12.2023 й.
N 104
БУЙРУҒИ
Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони"
махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ва 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Истиқболли лойиҳалар
миллий агентлиги директори Д.Р. Ли
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 31 январь