Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2024 й. 46-сон "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2024 й.

N 46




АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ БЎЛГАН

БОЛАЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган фуқароларнинг таълим олишга доир конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг таълим олишларини ташкил этишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони билан 2024 йил 1 августдан бошлаб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) тузилмасига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

а) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия ҳамда ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга йўллаш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар негизида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида ягона психологик-тиббий-педагогик комиссияларни (кейинги ўринларда - ПТПК);

б) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган "Ғамхўрлик" гуруҳларини:

2024 йил 1 февралдан Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда;

2024 йил 1 апрелдан Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда;

2024 йил 1 августдан республиканинг қолган ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда ташкил этиш;

в) 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида болалар реабилитацияси бўлимларини (кейинги ўринларда - Реабилитация бўлимлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжларига муҳтожлиги ПТПК томонидан аниқланади. Бунда:

ПТПК хулосасини олиш учун ариза боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда - қонуний вакиллар) томонидан уларнинг яшаш жойидаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга тақдим этилади;

болаларни ПТПК кўригидан ўтказиш учун ҳужжатларни шакллантиришда боланинг тугилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, қонуний вакилларининг биометрик паспорти/идентификацияловчи ID-карта маълумотлари ҳамда боланинг таълим олганлиги тўғрисидаги маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали олинади;

б) 2024 йил 1 августдан бошлаб:

ПТПК томонидан ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг ПТПК кўриги ўтказилишидан камида 3 кун олдин қонуний вакилларга алоқа воситалари, шу жумладан, "SMS" хабарнома орқали болани кўрикдан ўтказиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган хабар юборилади;

ПТПК хулосаси асосида ПТПК котиби томонидан бола унинг қонуний вакиллари билан келишган ҳолда, тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасида рўйхатдан ўтказилади ва навбатга киритилади;

в) "Ғамхўрлик" гуруҳлари фаолияти мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда "Ғамхўрлик" гуруҳлари учун штат бирликлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;

г) Реабилитация бўлимларига болалар педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг хулосаси асосида юборилади.

Бунда Реабилитация бўлимлари учун штат бирликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.


4. Қуйидагилар:

Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;

"Ғамхўрлик" гуруҳлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларининг болалар реабилитация бўлимлари учун зарур жиҳозлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2024 йил 1 августга қадар:

Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган дастурий таъминотни такомиллаштириш ва ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ПТПКлар ва "Ғамхўрлик" гуруҳлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур жиҳозлар ва инвентарь билан таъминласин;

Реабилитация бўлимларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Белгилансинки:

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ПТПК аъзоларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида республика бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади;

"Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида ПТПКлар фаолиятини рақамлаштириш, боланинг ПТПКдан ўтиш тўғрисидаги "SMS" хабарномани юбориш ва ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ПТПКга жалб қилинган мутахассисларга устамалар тўлаш, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида ташкил этилаётган Болалар реабилитацияси бўлимларини сақлаш ва жиҳозлаш учун зарур маблағларни ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетини шакллантиришда назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 январдаги

46-сон қарорига

2-ИЛОВА



Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

          

1. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқарма бошлиғининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бўйича ўринбосари, комиссия раиси


2. Лавозими бўйича

-

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

педиатр


4. Лавозими бўйича

-

невролог


5. Лавозими бўйича

-

психоневролог


6. Лавозими бўйича

-

ортопед-травматолог


7. Лавозими бўйича

-

офтальмолог


8. Лавозими бўйича

-

отоларинголог


9. Лавозими бўйича

-

махсус педагог


10. Лавозими бўйича

-

психолог


11. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармаларининг Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси ходими, комиссия котиби

          

            




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 январдаги

46-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация

қилиш  ва  протезлаш  марказларининг  болалар

реабилитация бўлимлари учун зарур жиҳозлар

РЎЙХАТИ

            

Т/р

    

Асбоб-ускуналар номи

    

Ўлчов бирлиги

     

Сони

    

1.

Мобиль стендерлар

Кичик вертикализатор - бўйи 76 см дан 102 см гача болалар учун


дона

1

Ўрта вертикализатор - бўйи 93 см дан 132 смгача болалар учун


дона

1

Катта вертикализатор


дона

1

2.

Юриш учун тренажёрлар

Юриш учун ортопедик тренажёр (динамик устки қават рамаси, стандарт негизи одометрсиз, қўл ушлаб турувчиси (тирсак асослари), кичик ҳажмдаги кўкрак қафасини ушлаб турувчиси, кичик ўлчамдаги чаноқ тутқичи, сон тутқичи: кичик ўлчамдаги болдир ва болдир-товон тутқичи)


дона

1

3.

Юриш учун ортопедик тренажёр (динамик устки қават рамаси, югуриш йўлакчаси учун негиз, қўл фиксаторлари (тирсак асослари: жуфт), кичик ҳажмдаги кўкрак қафаси фиксатори, кичик ўлчамдаги чаноқ фиксатори, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфт, кичик ўлчовли тяга, кичик ўлчовли кўп позицияли ўриндиқ)


дона

1

4.

Бўйи 95 смдан 140 смгача бўлган болаларга юриш учун ўрта ўлчовли ортопедик тренажёр (динамик юқори рама, стандарт негизи одометрсиз, қўллар (тирсак асослари) учун тутқич, ўрта ҳажмдаги кўкрак қафаси тутқичи (кўкрак қафаси диаметри 56 - 102 см), ўрта ўлчовли чаноқ тутқичи, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфт, кичик ўлчамдаги болдир-товон тутқичи, қўл тормози)


дона

1

5.

Бўйи 95 смдан 140 смгача бўлган болаларга юриш учун ўрта ўлчовли ортопедик тренажёр (динамик юқори рама, югуриш йўлакчаси учун негиз, қўллар учун тутқич (тирсак асослари: жуфт), ўрта ҳажмдаги кўкрак қафаси тутқичи (кўкрак қафаси диаметри 56 - 102 см), ўрта ўлчовли чаноқ тутқичи, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфт, кичик ўлчамдаги болдир-товон тутқичи, қўл тормози кўп позицияли ўриндиқ)


дона

1

6.

Юриш учун катта ўлчовли ортопедик тренажёр (динамик юқори рамаси, югуриш йўлакчаси учун негиз, қўллар учун тутқич (тирсак асослари: жуфт), ўрта ҳажмдаги кўкрак қафаси тутқичи (кўкрак қафаси диаметри 56 - 102 см ўрта ўлчовли чаноқ тутқичи, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфтлик, кичик ўлчамдаги болдир-товон тутқичи, қўл тормози кўп позицияли ўриндиқ)


дона

1

7.

Бирилло - ўтириб юриш учун тренажёр


Бирилло, ўлчови 1 (негиз, 1-ўлчовли ёйсимон қўл тутқичи, 1-ўлчовли шаффоф стол)


дона

1

8.

Бирилло, ўлчови 2 (негиз, 2-ўлчовли ёйсимон қўл тутқичи, 2-ўлчовли шаффоф стол)


дона

1

9.

Ортопедик 3 (уч) ғилдиракли велосипедлар


Бўйи 97 смдан 127 смгача бўлган болалар учун кичик ўлчовли ортопедик велосипед


дона

1

10.

Бўйи 127 смдан 161 смгача бўлган болалар учун ўрта ўлчовли ортопедик велосипед


дона

1

11.

Джетмобиль - ётоқ самокат

Бўйи 102 смгача бўлган болалар учун джетмобиль (ярим доира шаклидаги қўшимча мосламалар (жуфтда), абдуктор - ногиронлар аравачаси ўриндиғига ўрнатилган, оёқларини (сонларини) бир-биридан ажратиш учун мўлжалланган қурилма, ёстиқча)


дона

1

12.

Бўйи 152 смгача бўлган болалар учун джетмобиль (ярим доира шаклидаги қўшимча мосламалар (жуфт), абдуктор - ногиронлар аравачаси ўриндиғига ўрнатилган, оёқларини (сонларини) бир-биридан ажратиш учун мўлжалланган қурилма, ёстиқча)


дона

1

13.

Тамбл Формс 2-кресло "Делюкс"


Тамбл Формс 2-кресло "Делюкс" (шу жумладан, стационар мослама) бўйи 91 смгача бўлган болалар учун "S" ўлчамдаги барча ўлчамларига мослашувчан кресло-столча билан


дона

1

14.

Тамбл Формс 2-кресло Делюкс (шу жумладан, стационар мослама) бўйи 122 смгача болалар учун "М" ўлчамдаги мобиль база билан


дона

1

15.

Кўп функцияли адаптив кресло - ("Hi/Lo" базаси билан)

Кўп функцияли адаптив кресло - ("Hi/Lo" базаси билан) "S" ўлчамдаги бўйи 81 смдан 122 см гача болалар учун (ўриндиқ ва суянчиқ, базаси "Hi-Lo" "S" ўлчамдаги, тирсак ости мосламаси, юмшоқ қопламалари ўриндиқ ва ёстиқлар, пневматик булоғи, мослашувчан бош суянчиғи, қувватловчи ён блоклар тасма билан, патнис - столча, столчага маҳкамланувчан тутқич, танани мустаҳкамланувчи мослама "капалак", сонлар учун тасма, тос ҳолатини абдукцияси ва коррекцияси учун ҳар бир сон учун жуфт тасмалар, сонлар учун ён блоклар, абдуктор - ногиронлар аравачаси ўриндиғига ўрнатилган, оёқларини (сонларини) бир-биридан ажратиш учун мўлжалланган қурилма, оёқни маҳкамлаш мосламаси, болдир-товон тасмачаси, оёқ кийим (сандал), такозлар


дона

1

16.

Кўп функцияли адаптив кресло - ("Hi/Lo" базаси билан) "М" ўлчамдаги бўйи 102 смдан 142 смгача болалар учун (ўриндиқ ва суянчиқ, базаси "Hi-Lo" "М" ўлчамдаги, тирсак ости мосламаси, юмшоқ қопламалари ўриндиқ ва ёстиқлар, пневматик пружина, мослашувчан бош суянчиғи, қувватловчи ён блоклар тасма билан, патнис - столча, столчага маҳкамланувчан тутқич, танани мустаҳкамланувчи мослама "капалак", сонлар учун тасма, тос ҳолатини абдукцияси ва коррекцияси учун ҳар бир сон учун жуфт тасмалар, сонлар учун ён блоклар, абдуктор, оёқни маҳкамлаш мосламаси, болдир-товон тасмачаси, оёқ кийим (сандал), такозлар


дона

1

17.

Сенсорли интеграция учун маҳсулотлар

Қўшимча сезгир импульс учун чуқур босим таъсирини кўрсатадиган "Сиқиш" ролл тренажёри


дона

1

18.

Илгакли тизим - "Уя" арғимчоқ

(Шифтга маҳкамлаш мосламалари тўплами алоҳида харид қилинади)


дона

1

19.

Шифтга маҳкамлаш мосламалари тўплами қуйидагилар:

илиш учун кронштейн;

хавфсизлик маҳкамлагичи;

хавфсиз айланадиган мослама;

узунлиги 3 м бўлган арқон;

баландликни созлаш мосламаси.


тўплам

1

20.

Тухумсимон-эспандер - 3 та донали тўплам


тўплам

3

21.

"Вестибулятор II" тизим тўплами - сенсор интеграцион терапия учун. Вертикал стимуляция ва айланиш ҳаракатларини таъминлаш учун. Баландлиги мослашувчан конструкция. Тўплам: эркин турувчи рама, арғимчоқ, эгилувчан диск, арғимчоқ-ғилдирак, қорин билан ётишга мўлжалланган арғимчоқ-сетка, ўриндиқли арғимчоқ-сетка, ипли аркон, асендерли мат


тўплам

1

22.

Тристендер Tumble Forms - универсал стендер


Универсал вертикализатор, Тристендер тўплами аксессуарлар билан (рама, тос суяги фиксатори, бола танаси фиксатори, тизза фиксаторлари, бўйин-елка фиксаторлари) ва бўйи 81 - 114 см бўлган болалар учун кичик ўлчамдаги эркин туриш учун мослашувчан столи билан


тўплам

1

23.

Универсал вертикализатор, Тристендер тўплами аксессуарлар билан (рама, тос суяги фиксатори, тана фиксатори, тизза фиксаторлари, бўйин-елка фиксаторлари) ва бўйи 109 - 147 см бўлган болалар учун катта ўлчамдаги эркин туриш учун мослашувчан столи билан


тўплам

1

24.

Абдукционли вертикализатор "Стэндз", тўлиқ тўпламда, олдинга ва орқага эгилишда фойдаланиш учун


тўплам

2

25.

Лангарлар

Ўнг қўл билагини фиксация қилиш учун тутқич "Лангар"


дона

1

26.

Чап қўл билагини фиксация қилиш учун тутқич "Лангар"


дона

1

27.

Ўнг тирсакни фиксация қилиш учун мослама "Лангар"


дона

1

28.

Чап қўл билагини фиксация қилиш учун тутқич "Лангар"


дона

1

29.

Тутқич "Лангар"


дона

1

30.

Қўл билагига таянч ва фиксация қилувчи тутқич "Лангар"


дона

1

31.

Горизонтал тутқич "Лангар"


дона

1

32.

Тутқич "Лангар"


дона

1

33.

Вертикализатор столи (болалар учун), қуввати АС220; 50/60 Гц. қувват коэффициенти 60 Вт. Тўшак юзасининг ўлчамлари 1600*630 мм. Тўшак юзасининг баландлиги 550 мм. Мосланувчи тик туриш бурчаги 0° - 90°.


дона

1

34.

Параллель бар (болалар учун) ўлчамлари - 300*61* 50 - 90 см, бар баландлиги - 50 - 85 см, юкламаси - 80 кг


дона

1

35.

Болаларга таълим жараёнида фойдаланадиган зинапоя (юқоридан-пастга, пастдан-юқорига бола билан кунлик машғулотлар ўтказиш учун)


дона

1

36.

Болалар учун рамка. Ўлчамлари - 80*65*124 см, оғирлиги - 24 кг, орқа ёстиқни баландлик диапазони > 20 см, тос-сон бўғимни баландлик диапазони >20 см, тизза ёстиқни баландлик диапазони: орқа ва олди 0 - 12 см, юқорига ва пастга > 20 см, ўнг ва чап 23 - 40 см, юкламаси - 60 кг (доимий дисфункцияси мавжуд 10 ёшгача бўлган болаларга таълим жараёнида фойдаланиш учун)


дона

1

37.

Вертикализатор столи (болалар учун), доимий дисфункцияси мавжуд 10 ёшгача бўлган болалар учун таълим жараёнида фойдаланилади. Ўлчами - 98*70* 90 - 122 см, тизза мослашувчан диапазони (см): орқа ва олди 0 - 15, ўнг ва чап 15 - 38. Столнинг мослашувчан диапазони (см): орқа ва олди 16 - 36, ўнг ва чап 67 - 87, ёстиқнинг буриладиган бурчаги - 90°, юкланмаси - 60 кг


дона

2

38.

Мослашувчан доска. Ўлчамлари - 53*65* 108 см, оғирлиги - 43 кг, бурчаклар диапазони - 0° - 50° (қўлларни мувофиқлаштириш қобилияти ҳамда қўл мушаклари ва бўғимлари машқлари учун)


дона

2

39.

Индивидуал мослаштириш функцияли ногиронлиги бўлган болалар учун хавфсиз кресло


дона

10

40.

Бармоқлар контрактураси ва аддукцияларни бартараф этиш учун доска


дона

1

41.

Бармоқлар учун мослаштирувчан доска (универсал ғилдираги билан) (бармоқларни контрактура ва аддукцияларни тузатиш учун)


дона

1

42.

Ногиронлиги бўлган болалар учун юриш мосламаси (ходунок)


дона

10

43.

Оёқ-қўл ҳаракатини қайта тиклаш учун мослама


дона

1

44.

Гидравлик болалар таёқчаси (оёқлар ҳаракати ва мушаклар машқи учун)


дона

1

45.

Акробатик бочка. Ўлчамлари: Ф60 х 76 см (тик турган поза бузилишининг олдини олиш ва тузатиш)


дона

1

46.

Болалар учун тренажёр (куч машқлари тос-сон бўғим абдукция ва аддукцияси учун)


дона

1

47.

Болалар учун тренажёр. Ўлчамлари: 91*75*99 см, оғирлиги - 31 кг, ёстиқ баландлиги - 45 см, тирсак ости тирговуч баландлиги - 60 см, кўтарувчи рама диапазони - 0-10 см, бурчаклар диапазони > 120°, боғловчи юкламалари - 120 кг 4 оғирлиги*, 8 кг


дона

1

48.

Болдир-ошиқ бўғими букилиш ва ёзилиш ҳаракатларини реабилитация қилишда фаол ва пассив машқлар учун тренажёр


дона

1

49.

Таълим жараёнида фойдаланиш учун ҳаракатланувчи зинапоялар


дона

1

50.

Quoiti ўқув тўплами. Қўл-кўз ва идрокни мувофиқлаштиришни ўргатишда фойдаланиш учун


дона

1

51.

Йўлакча. Қизил, сариқ, кўк ва яшил ранглар (бир-бири билан боғлиқ бўлиши мумкин)


дона

4

52.

Копток Ф46


дона

10

53.

Копток Ф56


дона

10

54.

Юмшоқ копток Ф12


дона

5

55.

Массажли копток Ф10


дона

10

56.

Болалар учун гантеллар (3 кг, 5 кг ва 8 кг)


дона

6

57.

Стрессга қарши резинали коптоклар (мушакларни шакллантириш учун)


дона

10

58.

Отча машинаси 80*40* 100


дона

1

59.

Эшкак тренажёри 90*37*65


дона

1

60.

Белни буриш машинаси 52*38*100


дона

1

61.

Юриш кўникмаларини ривожлантириш учун симулятор "Ҳаволи педаллар" 68*41*85


дона

1

62.

"S" ўлчамли болаларга мўлжалланган ногиронлар аравачаси (бўйи 94 смдан 120 смгача бўлган болалар учун)


дона

5

63.

"М" ўлчамли болаларга мўлжалланган ногиронлар аравачаси (бўйи 120 смдан 165 смгача бўлган болалар учун)


дона

5

64.

Шифтдаги рельслар ва боланинг танасини ушлаб туриш учун ускунаси билан юргизувчи тренажёр "SOLO STEP"


дона

1

65.

"Бин бэг" юмшоқ пуфлар (ечиладиган қопламли)


дона

4

66.

Спорт матлари


дона

10

             

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 январдаги

46-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

     

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари тўғрисидаги низомнинг 10-банди учинчи хатбошисидаги "халқ таълими ҳудудий органлари ҳузуридаги психологик-тиббиёт-педагогик комиссия" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари қошидаги психологик-тиббий-педагогик комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Болалар уйлари тўғрисидаги низомнинг 24-банди тўртинчи хатбошисидаги "халқ таълими органлари ҳузуридаги тиббий-психологик комиссиянинг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари қошидаги психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорида:


а) 1-бандда:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


34-банднинг бешинчи хатбошиси ва 38-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Тиббий-психологик-педагогик комиссия" сўзлари тегишли келишикдаги "психологик-тиббий-педагогик комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-3-банднинг биринчи хатбошиси, 39-6-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 39-12-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "тиббий-психологик-педагогик комиссия" сўзлари тегишли келишикдаги "психологик-тиббий-педагогик комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39-5. Мактабгача таълим ташкилотида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилганда ва унда тарбияланувчиларда психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари аниқланганда, тарбияланувчи психологик-тиббий-педагогик комиссиядан ўрнатилган тартибда ўтиш учун юборилади";


в) 3-иловада:


25-банднинг учинчи ва ўн биринчи хатбошилари ҳамда 26-банддаги тегишли келишикдаги "тиббий-психологик-педагогик комиссия" сўзлари тегишли келишикдаги "психологик-тиббий-педагогик комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-1-банднинг олтинчи хатбошиси ҳамда 78-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Тиббий-психологик-педагогик комиссия" сўзлари тегишли келишикдаги "психологик-тиббий-педагогик комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 5-илованинг 21-банди учинчи хатбошиси, 22-банди, 27-банднинг олтинчи хатбошиси, 47-банднинг биринчи хатбошиси, 80-банднинг олтинчи - саккизинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Тиббий-психологик-педагогик комиссия" сўзлари тегишли келишикдаги "психологик-тиббий-педагогик комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига 3-илованинг 2-бўлими 3 - 5-бандларидаги "Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 4-илова)" сўзлари "Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорида:


а) 1-бандда:

"б" кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"д" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 1-илованинг 13-бандидаги "ҳудудий халқ таълими бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


17-банддаги "ҳудудий халқ таълими бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


38-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1-илованинг 18-банди бешинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда - халқ таълими бошқармалари)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-иловада:


номи ва муқаддимасидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "ҳудудий халқ таълими" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-илованинг 14-банди биринчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси "кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" маркази) ва" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ва "Инсон" марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ва "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - ЯМИҲ АТ) орқали мурожаат қиладилар";


в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда:

а) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида ваколатли органлар ва фуқаролар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

б) 2024 йил 1 февралдан бошлаб кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун санаторийларга йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизмати ЯМИҲ АТ орқали ҳам жорий этилишини таъминласин.

Бунда, санаторийларга йўлланма бериш бўйича давлат хизмати "Инсон" марказлари томонидан кўрсатилади.

"Инсон" марказларининг ижтимоий ходимларига бевосита фуқароларнинг розилиги билан уларнинг номидан Агентлик тизимидаги санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади";


г) 7-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик тизимидаги санаторийлар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимининг "IHMA Sanatoriya" модулига уланади".


д) иловада:


1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат хизматлари марказлари орқали" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Давлат хизмати Агентликнинг туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - ваколатли орган), Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёхуд "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - ЯМИҲ АТ) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади";


3-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Йўлланма бериладиган шахсларнинг ушбу банднинг иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган тоифага кириши тўғрисидаги маълумотлар Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тақдим этилади";


5-банддаги "2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон" сўзлари "2022 йил 13 октябрдаги 592-сон" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ваколатли органга келиб мурожаат этадилар ёхуд давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТда рўйхатдан ўтадилар";


8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат хизматлари маркази ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП" сўзлари "Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТ" сўзлари билан алмаштирилсин;


14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга келиб мурожаат этганда, уларнинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими томонидан тўлдирилиб, тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органнинг "IHMA Sanatoriya" модулига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТ орқали мурожаат қилинганда эса - сўровнома автоматик тарзда ваколатли органнинг "IHMA Sanatoriya" модулига юборилади.

15. "IHMA Sanatoriy" модулида келиб тушган сўровномаларнинг электрон реестри юритилади. Бунда, фуқаролар сўровномаларнинг кўриб чиқиш ҳолати ва навбати тўғрисидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органга мурожаат қилиш ёки ЯИДХП ёхуд ЯМИҲ АТ орқали реал вақт режимида олиши мумкин";


16-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи - олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўлланма амал қилиш муддати бошланишидан 20 кун олдин, бироқ 10 кундан кам бўлмаган муддатда "IHMA Sanatoriy" модули орқали электрон шаклда (электрон почта манзиллари мавжуд бўлганда), алоқа воситалари орқали қисқа матнли хабар (СМС) орқали ёки ваколатли органнинг ходимлари томонидан санаторийга жойлашиш навбати келиши ҳақида хабардор қилинади.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин уларга шакллантириладиган йўлланмадан фойдаланишни рад этиши ёки йўлланма амал қилиш муддатини бир ойга узайтириш ҳақида ваколатли органга мурожаат қилиши мумкин.

Бунда, фойдаланишни рад этган ёки йўлланма амал қилиш муддатини бир ойга узайтириш бўйича мурожаат қилган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўрнига кейинги навбатдаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган тартибда хабардор қилинади";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


18-банд "ЯИДХП" сўзларидан кейин "ёки ЯМИҲ АТ" сўзлари билан тўлдирилсин;


19-банддаги "Давлат хизматлари маркази" сўзлари "Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Агентлик кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сони, имтиёз тоифаси ва йўлланмаларнинг бериш даврийлигига мувофиқ республика санаторийларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар чоракда тасдиқлайди.

Бунда, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини инобатга олади";


21 ва 22-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра, шу жумладан фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча чиқиб кетиши сабабли йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланмада кўрсатилган санаторийга келиш муддатидан камида уч кундан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақида Давлат хизматлари марказига ёки ваколатли органга хабар бериши ва йўлланмани қайтариши лозим. Давлат хизматлари маркази ходими бу ҳақида 1 соат мобайнида ваколатли органни хабардор қилади.

Йўлланма олиш навбати келган фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча чиқиб кетган, шунингдек, йўлланмадан фойдаланиш муддатини узайтириш тўғрисида мурожаат қилган бўлса, фуқароларнинг навбат муддати фақат бир маротаба кейинги ойга кўчирилади";


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

Бунда, "Инсон" марказлари ва ЯМИҲ АТ орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур Регламент талабларига риоя этилиши Агентлик ва Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилинади";


1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

                         

"

   

Босқичлар

   


     

Субъектлар

   


      

Тадбирлар

     


    

Муддатлар

       











1-босқич


Кексалар ва ногиронлиги

бўлган шахслар


     

Йўлланма олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш

          


Хоҳишига кўра








2-босқич


         

1. Давлат хизматлари маркази ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази

      


Сўровномани ахборот тизимида шакллантириш ҳамда "IHMA Sanatoriy" модулига юбориш


           

1. Сўровнома тўлдирилгандан

кейин 10 дақиқа ичида


2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими

        



2. Автоматик тарзда








3-босқич


"IHMASanatoriy" модули


      

1. Сўровнома тушганидан сўнг уни электрон реестрда қайд этиш.

      


         

1. Автоматик тарзда



2. Йўлланма бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабабларини тегишли Давлат хизматлари марказига, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимига электрон тарзда юбориш.

     


2. Автоматик тарзда



3. Йўлланма расмийлаштирилган тақдирда, тегишли Давлат хизматлари марказига, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига, ЯИДХП ва "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимига электрон тарзда юбориш.

     


3. Навбати келганда








4-босқич


        

1. Давлат хизматлари маркази ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази




2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими


         

1. Йўлланма тушганидан сўнг уни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон манзилига юбориш (мавжуд бўлганда) ва уларни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.


2. Мурожаатчи йўлланмани ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимидаги шахсий кабинетида юклаб олади.


3. Ўзи (ёки ишончли вакили) келиб мурожаат қилганда йўлланмани электрон ёки қоғоз шаклида бериш.


4. Йўлланма бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни хабардор қилиш.

          


10 дақиқа ичида

".

           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 январь