Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодромига қўйиладиган Талаблар (АВ томонидан 01.02.2024 й. 3494-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 18.01.2024 й. 27-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 1 февралда 3494-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2024 йил 18 январдаги

27-сон буйруғига

ИЛОВА



Автомототранспорт воситаларида амалий

машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга

мўлжалланган ўқув автодромига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


Мазкур талаблар автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодроми (бундан буён матнда ўқув автодроми деб юритилади) ва уни жиҳозлашга доир қоидаларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу талабларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ўқув автодроми - ҳайдовчиликка номзод учун автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан жиҳозланган, умумий фойдаланишдаги йўллардан ажратилган ёпиқ ҳудуддаги махсус майдонча;


таълим ташкилотлари - автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи юридик шахслар.


2. Таълим ташкилотлари томонидан ўқув автодромидан ҳайдовчиликка номзодлар билан автомототранспорт воситаларида амалий машғулотлар ва имтиҳонларни ўтказиш учун фойдаланилади.



2-БОБ. ЎҚУВ АВТОДРОМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


3. Ўқув автодромида қуйидаги кетма-кетликдаги элементлар мавжуд бўлиши лозим:

"А" тоифа учун "Ҳаракатни бошлаш (Старт)", "Илон изи", "Тор йўлак", "Тезлашиш-секинлашиш", "Габаритли ярим айлана", "Габаритли коридор", "Паст тезликда ҳаракатланиш", "Габаритли саккиз", "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)";

"B", "C", "D" тоифалар учун "Ҳаракатни бошлаш (Старт)", "Пиёдалар ўтиш жойи", "Тўхташ ва тик баландликка кўтарилиш (Эстакада)", "90 градус бурчак остида бурилишлар", "Тор жойда қайрилиб олиш учун боксга кириш", "Ҳаракат тартибга солинган чорраҳа", "Илон изи", "Орқага ҳаракатланиб параллель тўхташ (Парковка)", "Темир йўл кесишмаси" (Тартибга солинмаган), "Тезлашиш бўлаги", "Авария ҳолатда тўхташ", "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)";

"BE", "СЕ", "DE" тоифалар учун "Ҳаракатни бошлаш (Старт)", "Орқа бортни платформага қўйиш", "Платформадан йўлга чиқиш", "Габаритли коридорда орқа томонга тўғри чизиқда ҳаракатланиш", "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)".


4. Ҳайдовчиликка номзоднинг автомототранспортни бошқариш бўйича амалий кўникмаларини шакллантириш учун ўқув автодромида ўлчами камида 50х15 m бўлган, асфальт ёки цемент бетон билан қопланган майдонча бўлиши зарур.


5. Ўқув автодромида:

мазкур талабларнинг 1-иловасида назарда тутилган "А" тоифа учун машқларни бажаришга мўлжалланган майдонча ўқув автодромининг ихтиёрий қисмида жойлаштирилиши;

мазкур талабларнинг 2-иловасида назарда тутилган "B", "C", "D" тоифалар учун машқларни бажаришга мўлжалланган майдонча ўқув автодромининг ихтиёрий қисмида жойлаштирилиши;

мазкур талабларнинг 3-иловасида назарда тутилган "BE", "СЕ" ва "DE" тоифалар учун машқларни бажаришга мўлжалланган майдонча умумий (битта) майдончада жойлаштирилиши;

автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси (амалий машғулотлар ва имтиҳонларни бажариш кетма-кетлиги) ҳалқасимон йўналишда бўлиши, бунда "Ҳаракатни бошлаш (Старт)" ва "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)" бир ёки бир-бирига яқин жойда, қолган элементлар эса уларнинг оралиғида жойлаштирилиши;

"90 градус бурчак остида бурилишлар", "Чорраҳа", "Илон изи", "Тор жойда қайрилиб олиш учун боксга кириш", "Орқага ҳаракатланиб параллель тўхташ (парковка)" элементлари ўқув автодромининг марказий қисмларида жойлаштирилиши;

элементлар ҳар бир амалий машғулотларни алоҳида бажариш имконини берадиган тарзда жойлаштирилиши;

"А" тоифа, "B", "C", "D" тоифалар ҳамда "BE", "CE" ва "DE" тоифаларга ажратилган майдончалар бир-биридан ажратилган бўлиши керак.



3-БОБ. ЎҚУВ АВТОДРОМИНИ ЖИҲОЗЛАШГА ДОИР ТАЛАБЛАР


6. Ўқув автодромининг автомототранспорт воситаларига мўлжалланган йўллари асфальт ёки цемент бетон билан қопланган, шунингдек сув тўпланиб қолишининг олдини олиш имконини берадиган ҳолатда бўлиши керак.


7. Ўқув автодромининг автомототранспорт воситаларига мўлжалланган йўллари светофор, йўл белгилари, йўл чизиқлари, тик баландликка кўтарилиш қурилмалари (эстакада) билан жиҳозланган бўлиши керак.

Бунда, автомототранспорт воситалари ён томонга тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида тик баландликка кўтарилиш қурилмаларининг (эстакаданинг) ён томонлари тўсиқ (махсус конструкциялар) билан жиҳозланиши лозим.


8. Ўқув машғулотларини масофадан назорат қилиш, ҳайдовчиликка номзодларнинг хато ва камчиликларини таҳлил қилиш учун ўқув автодроми аудио ва видеокузатув тизими билан жиҳозланиши лозим.


9. Ўқув автодроми унга бегона шахслар ва ҳайвонлар киришининг олдини олиш мақсадида 2,0 метрдан кам бўлмаган баландликдаги девор ёки панжара (металл тўсиқ) билан жиҳозланган бўлиши керак.


10. Ўқув автодромида унинг ҳудудига автомототранспорт воситалари ва пиёдаларнинг кириб-чиқиши учун асосий ва захира йўллари мавжуд бўлиши, шунингдек уларда ўрнатиладиган темир панжарали дарвозалар ташқари томонга ёки ёнга очилиши керак.


11. Ўқув автодромида ҳайдовчиликка номзодлар учун қулай бўлган жойда қуйидаги маълумотлар келтирилган ахборот стенди ёки электрон монитор ўрнатилади:

ўқув автодромининг умумий схемаси, унда автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши, рухсат этилган тезлиги ва тўхтаб туриш жойи;

ўқув автомототранспорт воситаларини амалий бошқариш машқларининг кетма-кетлиги;

амалий машғулотларни бажариш учун ўқув автодромига келган ҳайдовчиликка номзодларнинг пиёда ҳаракатланиш, ушбу машғулотларда ўз навбатини кутиб туриш, бошқа ҳайдовчиликка номзодлар бажараётган машқларни кузатиб туриш жойлари;

фавқулодда ҳолатларда ҳудудни тарк этиш схемаси ва хавфсизлик техникаси талабларига доир маълумотлар.


12. Ўқув автодромига кириш ва чиқиш йўлининг кенглиги енгил автомобиллар ва мототранспорт воситалари учун 3,0 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун 4,0 метрдан кам бўлмаслиги керак.


13. Ўқув автодромига кириш йўлининг бошланишида 3.2 "Ҳаракатланиш тақиқланган", дарвозасида эса 3.24 қори тезлик чекланган (5 km/s)" йўл белгилари ўрнатилади.


14. Ўқув автодроми ҳудудида тунги ёритгичлар ўрнатилган, бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мос, шунингдек ичимлик суви ва ҳожатхона бўлиши керак.


15. Ўқув автодромининг автомототранспорт воситаларига мўлжалланган йўлларининг ўлчамларига қўйиладиган талаблар мазкур талабнинг 4-иловасида кўрсатилган.


16. Ўқув автодромининг элементлари автотранспорт воситаларининг таркиблари ва габарит ўлчамларидан келиб чиқиб, лойиҳалаштирилади.


17. Ўқув автодроми ҳудудига мастлик ҳолатида (алкоголь, гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддалар истеъмол қилган ҳолда) йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бўлган шахслар киритилмайди.


18. Ўқув автодроми ҳудудида таълим ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланадиган техника хавфсизлиги қоидаларига доир йўриқномага амал қилиниши керак.

Бунда, ҳайдовчиликка номзодлар ўқишга қабул қилинган куннинг ўзида ушбу йўриқнома билан таълим ташкилоти масъул ходими томонидан таништирилади.


19. Ўқув автодромида ҳайдовчиликка номзодлар билан ўтказиладиган ўқув машғулотлари таълим ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган жадвалга асосан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


20. Мазкур талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Талабларга

1-ИЛОВА



"А" тоифа учун машқларни бажаришга мулжалланган

МАЙДОНЧА


Намуна

          





Талабларга

2-ИЛОВА



"B", "C", "D" тоифалар учун машқларни

бажаришга мўлжалланган

МАЙДОНЧА


Намуна

     





Талабларга

3-ИЛОВА



"BE", "CE" ва "DE" тоифалар учун машқларни

бажаришга мўлжалланган

МАЙДОНЧА


Намуна

 





Талабларга

4-ИЛОВА



Ўқув автодромининг автомототранспорт воситаларига

мўлжалланган йўлларининг ўлчамларига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


1-БОБ. "А" ТОИФА УЧУН МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН МАЙДОЧАНИНГ ЎЛЧАМЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1. "А" тоифа учун машқларни бажаришга мўлжалланган ўқув автодроми (бундан буён матнда ўқув автодроми деб юритилади) майдончасининг чегара чизиқлари сариқ рангда ва 1.4 - йўл ётиқ чизиғи билан белгиланади.


2. Ўқув автодроми йўлининг четки қисмлари оқ рангда ва 1.1 - йўл ётиқ чизиғи билан белгиланади.


3. Ўқув автодроми йўлининг боши ва охири, шунингдек узатмалар поғонасини ўзгартириш чегара чизиғи кенглиги 0,10 метр бўлган узуқ-узуқ сариқ рангдаги чизиқ билан белгиланиши керак.

"СТАРТ", "СТОП" ва "ФИНИШ" чизиқларининг кенглиги 0,4 метр, узунлиги мос равишда оқ рангда ва 1.1 - йўл ётиқ чизиғи билан белгиланади.

"СТАРТ" ва "ФИНИШ" ёзувлари билан ўқув автодроми йўлининг оралиғидаги масофа 1 метрни, шунингдек ушбу ёзувларнинг узунлиги 0,6 метрни ташкил этади.


4. Ўқув автодромининг автомототранспорт воситаларига мўлжалланган йўллари ўлчамларининг схемалари мазкур талабларнинг 1 - 9-машқларида назарда тутилган.



1-машқ. "Ҳаракатни бошлаш (START)" майдони

2-машқ. "Габаритли коридор " майдони

3-машқ. "Габаритли ярим айлана" майдони

4-машқ. "Тезланиш-секинлашиш" майдони

5-машқ. "Илон изи" майдони

6-машқ. "Top йўлак" майдони

7-машқ. "Паст тезликда ҳаракатланиш" майдони

8-машқ. "Габаритли саккиз" майдони

9-машқ. "Ҳаракатни якунлаш (FINISH)" майдани

2-БОБ. "В", "C" ВА "D" ТОИФАЛАР УЧУН МАШҚЛАРНИ

БАЖАРИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАЙДОНЧАНИНГ

ЎЛЧАМЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. "В", "C" ва "D" тоифалар учун машқларни бажаришга мўлжалланган ўқув автодроми (бундан буён матнда ўқув автодроми деб юритилади) майдончасининг чегара чизиқлари оқ рангда ва 1.1 - йўл ётиқ чизиғи билан белгиланади.


6. Ўқув автодроми йўлининг кенглиги (4-машқ "90 градусга бурилиш", 5-машқ "Илон изи бўйлаб ҳаракатланиш", 6-машқ "Қайрилиб олиш ва автомобилни парковка қилиш" ва 7-машқ "Орқага ҳаракатланиб транспортни параллел парковка қилиш" майдончаларидан ташқари) 1.1 - йўл ётиқ чизиғи билан чегараланади ва 3,0 метрдан кам бўлмаслиги керак.

Ўқув автодроми йўлининг четидаги тўсиқларнинг ички томонидан 1.1 ёки 1.4 - йўл ётиқ чизиқларигача бўлган оралиқ масофа 0,1 метрдан кам бўлмаслиги лозим.


7. Ўқув автодроми йўлининг бошланиш ва тугалланиш майдони чегараси чизиғининг кенглиги 0,1 ёки 0,2 метр бўлган узуқ-узуқ сариқ рангли чизиқ билан белгиланади.


8. "START", "STOP" ва "FINISH" чизиқларининг кенглиги 0,4 метр, узунлиги мос равишда оқ рангда ва 1.1 - йўл ётиқ чизиғи билан белгиланади.


9. "СТАРТ" ва "ФИНИШ" ёзувлари билан ўқув автодроми йўлининг оралиғидаги масофа 1 метрни, шунингдек ушбу ёзувларнинг узунлиги 0,6 метр ёки 1 метрни ташкил этади.


10. Машқнинг "СТАРТ" чизиғидан бошлаб 10,0 метр масофада 3.243 - "Юқори тезлик чекланган" (20 км/соат) йўл белгиси ўрнатилади.

Машқнинг "СТАРТ" чизиғидан бошлаб 10 метрдан кам бўлмаган масофада машқни тугаллаш узуқ-узуқ сариқ рангли чизиқ чизилади.



1-машқ. "Ҳаракатни бошлаш (СТАРТ)" майдони

11. "Тўхташ ва тик баландликка кўтарилиш (эстакада)" машқ майдони эстакадасининг қиялиги 10 ёки 16,0 фоизгача бўйлама қияликка эга бўлиши керак, бунда колеяли (темир) эстакададан фойдаланишга рухсат этилмайди.


12. Йўлнинг қатнов қисмининг ҳар бир томонида "Тўхташ ва тик баландликка кўтарилиш (эстакада)" машқ майдони баландлиги 0,3 ёки 0,5 метр ва қалинлиги 0,3 метрдан кам бўлмаган ҳимояловчи тўсиқлар ўрнатилади.


13. Тик баландликка кўтарилишнинг охиригача 1,0 метр масофада эни 0,4 метр бўлган 1.12 "Тўхташ чизиғи" чизилади.

Тик баландликка кўтарилишнинг бошланишидан олдин 3,0 м масофада 1.14 "Тик баландлик" йўл белгиси ўрнатилади. Тик нишабликка тушишнинг бошланишидан 3,0 метр олдин 1.13 "Тик нишаблик" йўл белгиси ўрнатилади.

2-машқ. "Тўхташ ва тик баландликка кўтарилиши (Эстакада)" майдони

14. Пиёдалар ўтиш жойига 5.16.1 ва 5.16.2 "Пиёдалар ўтиш жойи" йўл белгилари ўрнатилади.



3-машқ. "Пиёдалар ўтиш жойи" майдони

15. Машқни бажаришни бошлаш чизиғидан олдин 1.12.1 (1.12.2) "Хавфли бурилишлар" йўл белгилари билан жиҳозланади.



4-машқ. "90 градус бурчак остида бурилишлар" майдони

("В" тоифа учун "90 градус бурчак остида бурилишлар" майдони)

4-машқ. "90 градус бурчак остида бурилишлар" майдони

("C", "D" тоифа учун "90 градус бурчак остида бурилишлар" майдони)

В - автомобилнинг габарит кенглиги, метр;

D - автомобилнинг габарит узунлиги, метр.


16. Машқни бажаришни бошлаш чизиғидан олдин 1.12.1 (1.12.2) "Хавфли бурилишлар" йўл белгилари билан жиҳозланади.


5-машқ. "Илон изи" майдони

("B" тоифа учун "Илон изи" майдони)

5-машқ. "Илон изи" майдони

("C", "D" тоифа учун "Илон изи" майдони)

17. Машқнинг бошланиш ва тугалланиш чизиқлари олдида ўқув автодромининг умумий схемасига асосан тегишли йўл белгилари ўрнатилади.



6-машқ. "Тор жойда қайрилиб олиш учун боксга кириш" майдони

("B" тоифа учун "Тор жойда қайрилиб олиш учун боксга кириш" майдони)

6-машқ. "Тор жойда қайрилиб олиш учун боксга кириш" майдони

("С", "D" тоифа учун "Тор жойда қайрилиб олиш учун боксга кириш" майдони)

В - автомобилнинг габарит кенглиги, метр;

D - автомобилнинг габарит узунлиги, метр;

С - орқа ўқдан автомобилнинг орқа габаритигача бўлган масофа, метр.


18. Машқни бошлаш чизиғида 5.15 "Тўхтаб туриш жойи", 7.4.1 ёки 7.4.3 "Транспорт воситасининг тури" ва 7.6.1 "Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули" йўл белгилари ўрнатилади.



7-машқ. "Орқага ҳаракатланиб параллел тўхташ (парковка)" майдони

("B" тоифа учун "Орқага ҳаракатланиб параллель тўхташ (парковка)" майдони)

7-машқ. "Орқага ҳаракатланиб параллел тўхташ (парковка)" майдони

("С", "D" тоифа учун "Орқага ҳаракатланиб параллель тўхташ (парковка)" майдони)

В - автомобилнинг габарит кенглиги, метр;

D - автомобилнинг габарит узунлиги, метр;

K - олдинги ғилдирак колеяси, метр.


19. Чорраҳада бурилиш радиуслари "В" тоифадаги автотранспорт воситалари учун - 4,0 метр дан катта, "С" ва "D" тоифаларидаги автотранспорт воситалари учун 6,0 метр дан катта бўлиши керак.

Чорраҳадаги йўл чизиқлари ва йўл белгилари ўқув автодромининг умумий схемасига асосан ўрнатилади.

Чорраҳанинг тўрт томонига 1.14.1 (1.14.2) йўл ётиқ чизиқлари чизилади. Пиёдалар ўтиш жойи камида 1,0 м масофада, 1.12 йўл ётиқ чизиғи эса 0,4 метр кенгликда чизилади.



8-машқ. "Ҳаракат тартибга солинган чорраҳа " майдони

20. Темир йўл кесишмасидан олдин 2,0 метр дан кам бўлмаган масофада эни 0,4 метр бўлган 1.12 - "Тўхташ" йўл ётиқ чизиғи чизилади. Темир йўл кесишмасидан олдин 1.2, 1.3.1, 2.5 йўл белгилари ўрнатилади.



9-машқ. "Тартибга солинмаган темир йўл кесишмаси " майдони

21. Йўлнинг тўғри йўналишдаги қатнов қисмида тезлашиш учун 4.6 "Энг кам тезлик" (20 км/соат), 3.24 "Юқори тезлик чекланган" (40 км/соат) ва секинланиш учун 3.24 "Юқори тезлик чекланган" (20 км/соат) йўл белгилари камида 40 метр узунликдаги масофаларда жойлаштирилади.



10-машқ. "Тезлашиш бўлаги" майдони

11-машқ. "Авария ҳолатда тўхташ" майдони

22. "Авария ҳолатда тўхташ" машқи учун ажратилган майдон бошқа машқлар учун ажратилган майдондан алоҳида бўлиши керак.


23. "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)" машқи ҳудуди узунлиги 10 метрдан кам бўлмаслиги керак.

"Ҳаракатни якунлаш (Финиш)" чизиғидан сўнг автотранспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойи бўлиши зарур.



12-машқ. "Ҳаракатни якунлаш (FINISH)"майдон

3-БОБ. "BE", "СЕ", "DE" ТОИФАЛАРИ УЧУН МАШҚЛАРНИ

БАЖАРИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАЙДОНЧАНИНГ

ЎЛЧАМЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


24. Ўқув автодромининг назорат чизиқлари 1.4 - йўл ётиқ чизиқлари билан белгиланади.

Ўқув автодромининг бошланғич ва якуний чизиқларининг кенглиги 0,10 метр бўлган сариқ узуқ-узуқ чизиқ билан белгиланади.


25. "СТАРТ" ва "ФИНИШ" чизиқларини кенглиги 0,4 метр бўлган оқ чизиқ билан белгиланади.

Старт чизиғидан кейин 1,0 метр масофада "СТАРТ" ёзуви белгиланади.

"Ҳаракатни якунлаш (Финиш)" чизиғидан кейин 1,0 метр масофада "ФИНИШ" ёзуви белгиланади.


26. "ВЕ", "СЕ", "DE" тоифалари учун машқларни бажаришга ажратилган майдон қуйидаги схемада назарда тутилган:

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 февраль