Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.02.2024 й. ПҚ-67-сон "Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
09.02.2024 й.
N ПҚ-67
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА АҲОЛИ
САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
ҲАМДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНГИ
БОСҚИЧГА КЎТАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қашқадарё вилоятида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
аҳоли орасида сурункали касалликларни эрта аниқлаш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан профилактик кўриклар ва скрининг дастурлари кўламини кенгайтириш;
ортиқча вазндан халос бўлиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя этиш, жисмоний фаолликни ошириш, инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкологик ва бошқа касалликларнинг олдини олиш;
аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизматларни яқинлаштириш, вилоят даражасида 40 турдаги ва туман даражасида 20 турдаги янги даволаш ва диагностика усулларини амалиётга жорий қилиш;
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини ошириш, тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёжни қондириш, жумладан, олис ва чекка ҳудудлардаги вакант ўринларни малакали кадрлар билан бутлаш;
аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини сифатли ва хавфсиз дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлаш;
тиббиёт тизимини рақамлаштириш.
2. Қуйидагилар:
2024-2026 йилларда Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
2024-2026 йилларда Қашқадарё вилояти тиббиёт муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш дастури 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;
Қашқадарё вилояти тиббиёт муассасаларини компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича қуйидагиларни амалга оширсин:
аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг ўз соғлиги учун жавобгар эканлиги юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш;
аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун парҳез овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;
мактабгача таълим ташкилотларида "Шахсий гигиена ва жисмоний тарбия асослари" машғулотларини, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув режаларига "Саломатлик сабоқлари" мавзуларини киритиш орқали болаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ҳосил қилиш;
соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликлар ва уларнинг хавф омилларига қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича махсус туркум дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш.
Бунда, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, дори воситаларини ҳамда ўзини ўзи назорат қилиш воситаларини қўллашга оид махсус кўрсатувлар, ижтимоий рекламалар ва роликларнинг мунтазам намойиши йўлга қўйилсин.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:
а) 2024 йил 1 апрелга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг барча тиббиёт бригадалари ходимларини аҳолининг хавф гуруҳини аниқлаш ҳамда уларни юрак-қон томир, қандли диабет ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича скринингдан ўтказиш юзасидан малакасини ошириш чораларини кўрсин.
Бунда, тегишли республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тавсиялари асосида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти томонидан скрининг дастурларини амалга ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади;
б) тиббиёт муассасаларидаги мавжуд вакант шифокор ўринларига тиббиёт олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабаларини ишга қабул қилиш бўйича жорий этилган тажриба-синов лойиҳасини 2024-2025 йилларда барча ҳудудларда давом эттириш чораларини кўрсин;
в) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 5 йил ишлаб бериш шарти билан алоҳида давлат буюртмаси жорий этилишини таъминласин.
5. Белгилансинки, 2024 йил 1 майдан бошлаб Қашқадарё вилоятида онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадалари ҳар бир аниқланган ҳолат учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллион сўм миқдорида рағбатлантирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадаларини рағбатлантириш тартибини тасдиқласин.
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
2024 йил 1 мартдан бошлаб Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд қувватлари доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилояти филиалининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган ўрин-жойлар сонини 220 тадан 300 тага ошириш;
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли Қарши темир йўл шифохонасининг бино, иншоотлари, тиббий техника ва жиҳозларини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилояти филиалига беғараз ўтказиш орқали уларни бирлаштириш.
Бунда, Қарши темир йўл шифохонасига амалда бириктирилган "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш (давлат томонидан кафолатланган бепул хизматлар бундан мустасно) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва тиббиёт муассасаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими муассасалари томонидан амалга оширилади.
7. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
а) Қарши шаҳар туғуруқ комплекси ўрнида 200 ўрин-жойли янги туғуруқ комплексини қуриш.
Бунда, янги туғуруқ комплекси:
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг техник топшириғига асосан хусусий тадбиркор томонидан замонавий талаблар асосида лойиҳалаштирилади, қурилади ва зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади;
қурилиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги балансига ўтказиб берилади;
б) Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд қувватлари доирасида 50 ўринга мўлжалланган оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлар билан хасталанган беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи ҳудудлараро хоспис ташкил этиш.
Бунда:
хосписни қуриш ва уни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети, зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
хоспис фаолиятини ташкил этиш ва уни сақлаш билан боғлиқ масалалар Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган ҳудудлараро хоспислар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 79-уй манзилида жойлашган ер майдонини Қашқадарё вилояти ҳокимлиги захирасига ўтказиб берилишини таъминласин.
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Қарши шаҳрида янги кўп тармоқли тиббиёт марказини ва Бешкент шаҳрида янги шифохонани қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш учун Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси (кейинги ўринларда - ҚАИРЖ) маблағларини жалб этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Янги қуриладиган тиббиёт маркази ва шифохона концепциялари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳаларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқармаси (кейинги ўринларда - UNOPS) томонидан ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига, истисно тариқасида, Қарши шаҳрида янги кўп тармоқли тиббиёт марказини ва Бешкент шаҳрида янги шифохонани қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш мақсадида UNOPS гуруҳи билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга розилик берилсин ва унда назарда тутилган шартларга мувофиқ молиялаштириш таъминлансин.
Бунда, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ҚАИРЖ маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий давлатлар молиявий ташкилотлари маблағларини жалб этиш бўйича қарз келишуви имзоланганидан ҳамда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари тасдиқлангандан сўнг, ҚАИРЖ қарзи ҳисобидан бир марталик тўлов билан қопланади.
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўрнатилган тартибда лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш учун киритиш чораларини кўрсин.
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Қарши шаҳри ва Китоб туманида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инфаркт ва инсульт касаллиги асоратларини даволаш, протезлаш жарроҳлигидан сўнг тикланиш ҳамда суяк-мушак тизими касалликлари мавжуд беморларни махсус даволаш муолажаларини амалга оширишга ихтисослаштирилган реабилитация марказини ташкил этиш бўйича тендер савдоларини эълон қилсин.
Белгилансинки, реабилитация марказида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) орқали қоплаб берилади.
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, 2024 йил 1 июлдан бошлаб Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги вилоят даражасидаги шифохоналар фаолиятини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар (капитал қўйилмалар, фан ва илмий изланишлар, эмлаш ва бошқа мақсадли дастурлар учун ажратиладиган маблағлар бундан мустасно):
Жамғарманинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига харажатлар таснифининг бир сатрида ўтказиб берилади;
Жамғарма билан тузилган шартномалар асосида йўналтирилади. Бунда, уларга ажратиладиган маблағларнинг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ҳар бир даволанган ҳолатлар сони ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йил 1 июнга қадар ҳар бир даволанган ҳолатлар сони ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб молиялаштиришни жорий қилиш учун зарур клиник харажатлар гуруҳларини ишлаб чиқсин.
12. Мазкур қарорнинг 2, 2а ва 3-иловаларида назарда тутилган тиббиёт муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб қилиш доирасида амалга оширилади.
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов ҳамда соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.А. Худаяров белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 9 февралдаги
ПҚ-67-сон қарорига
1-ИЛОВА
2024-2026 йилларда Қашқадарё вилоятида
соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Президентининг
2024 йил 9 февралдаги
ПҚ-67-сон қарорига
2-ИЛОВА
2024-2026 йилларда Қашқадарё вилояти
тиббиёт муассасаларини зарур тиббий
асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш
ДАСТУРИ
Т/р |
Тиббий жиҳозлар номи |
Қ а р ш и т у м а н и |
Қ а р ш и ш а ҳ р и |
К а с б и т у м а н и |
М и р и ш к о р
т у м а н и |
М у б о р а к
т у м а н и |
Н и ш о н
т у м а н и |
К о с о н
т у м а н и |
Ғ у з о р
т у м а н и |
Д е ҳ қ о н о б о д
т у м а н и |
Қ а м а ш и
т у м а н и |
Ч и р о қ ч и
т у м а н и |
Я к к а б о ғ
ш а ҳ р и |
Я к к а б о ғ
т у м а н и |
Ш а ҳ р и с а б з
ш а ҳ р и |
Ш а ҳ р и с а б з
т у м а н и |
К и т о б
т у м а н и |
К ў к д а л а
т у м а н и |
Ж а м и
т а л а б
(с о н и) |
Жами |
136 |
45 |
153 |
115 |
84 |
115 |
144 |
137 |
111 |
126 |
171 |
2 |
146 |
42 |
170 |
146 |
120 |
1 963 |
|
1 |
Универсал ангиограф ускунаси |
1 |
1 |
||||||||||||||||
2 |
Мультикесимли компьютер томографи |
1 |
1 |
||||||||||||||||
3 |
Портатив аспиратор |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
17 |
|
4 |
Хирургик аспиратор |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
17 |
|
5 |
ЭКГ |
2 |
2 |
||||||||||||||||
6 |
Стационар рентген тизими |
1 |
1 |
||||||||||||||||
7 |
Рентген тасвирни чоп қилиш ускунаси |
1 |
1 |
||||||||||||||||
8 |
Сунъий нафас олиш аппарати |
9 |
9 |
||||||||||||||||
9 |
Гастроскоп тўплами |
1 |
1 |
||||||||||||||||
10 |
Бронхоскоп |
1 |
1 |
||||||||||||||||
11 |
Дуоденоскоп |
1 |
1 |
||||||||||||||||
12 |
Қон газлари ва электролитлари анализатори |
1 |
1 |
||||||||||||||||
13 |
Яримавтомат ИФА-анализатори |
1 |
1 |
||||||||||||||||
14 |
Биокимёвий анализатор |
1 |
1 |
||||||||||||||||
15 |
Гематологик анализатор |
1 |
1 |
||||||||||||||||
16 |
Лаборатория центрифугаси |
1 |
1 |
||||||||||||||||
17 |
Бемор монитори |
9 |
9 |
||||||||||||||||
18 |
С-дуга мобил рентген ускунаси |
1 |
1 |
||||||||||||||||
19 |
Операцион стол |
3 |
3 |
||||||||||||||||
20 |
Операцион чироқ |
3 |
3 |
||||||||||||||||
21 |
ПЦР-анализатор |
1 |
1 |
||||||||||||||||
22 |
Транспорт сунъий нафас олиш аппарати |
1 |
1 |
||||||||||||||||
23 |
Мониторли дефибриллятор |
1 |
1 |
||||||||||||||||
24 |
Мобил рентген тизими |
1 |
1 |
||||||||||||||||
25 |
Хирургик асбоблар тўплами |
1 |
1 |
||||||||||||||||
26 |
Нейрохирургик асбоблар тўплами |
1 |
1 |
||||||||||||||||
27 |
Шприцли насос |
12 |
12 |
||||||||||||||||
28 |
Реанимацион консоль |
5 |
5 |
||||||||||||||||
29 |
Электрохирургик коагулятор |
3 |
3 |
||||||||||||||||
30 |
Наркоз-нафас ускунаси |
3 |
3 |
||||||||||||||||
31 |
Портатив кичик сўрғич |
3 |
3 |
||||||||||||||||
32 |
Хирургик сўрғич (каттаси) |
3 |
3 |
||||||||||||||||
33 |
Офтальмоскоп/ отоскоп |
12 |
15 |
9 |
4 |
9 |
14 |
13 |
8 |
11 |
17 |
14 |
17 |
15 |
158 |
||||
34 |
Катталар ва болалар учун электрон тарози |
28 |
34 |
18 |
14 |
20 |
32 |
30 |
20 |
24 |
38 |
32 |
38 |
30 |
358 |
||||
35 |
Чақалоқлар учун электрон тарози |
28 |
34 |
18 |
14 |
20 |
32 |
30 |
20 |
24 |
38 |
32 |
38 |
30 |
358 |
||||
36 |
Гинекологик кресло |
9 |
12 |
6 |
5 |
7 |
9 |
10 |
7 |
8 |
12 |
9 |
12 |
9 |
115 |
||||
37 |
Гинекологик ва хирургик инструментлар тўплами |
6 |
8 |
5 |
2 |
5 |
7 |
7 |
4 |
6 |
9 |
7 |
9 |
8 |
83 |
||||
38 |
Ректоскоп учун ёритгич |
2 |
3 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
29 |
|||
39 |
Стоматологик кресло |
6 |
8 |
5 |
2 |
5 |
7 |
7 |
4 |
6 |
9 |
7 |
9 |
8 |
83 |
||||
40 |
C-ARM рентген ускунаси |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
13 |
||||
41 |
Мобил рентген ускунаси |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
10 |
|||||||
42 |
Рақамли стационар рентгенография ускунаси |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
9 |
||||||||
43 |
Ультратовуш ускунаси |
1 |
1 |
3 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
12 |
|||||||
44 |
Электрокардиограф |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
6 |
|||||||||||
45 |
Холтер ускунаси |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
16 |
|
46 |
Кўрик учун кўчма ёритгич |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
16 |
|
47 |
Электроэнцефалограф |
1 |
1 |
1 |
1 |
4 |
|||||||||||||
48 |
Видеобронхоскоп |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
14 |
|||
49 |
Видеоколоноскоп |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
12 |
|||||
50 |
Офтальмоскоп |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
16 |
|
51 |
Аудиометр |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
16 |
|
52 |
Лапароскоп тўплами |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
7 |
||||||||||
53 |
ЛОР-комбайн |
2 |
2 |
2 |
3 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
1 |
2 |
32 |
|
54 |
Гинекологик асбоб-ускуналар тўплами |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
32 |
|
55 |
Гинекологик кресло |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
16 |
|
56 |
Акушерлик асбоб-ускуналар тўплами |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
32 |
|
57 |
Видеокольпоскоп |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
12 |
|||||
58 |
Катта хирургик тўплам |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
16 |
|
59 |
Кичик хирургик тўплам |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
16 |
|
60 |
Электрохирургик коагулятор (200 W) |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
16 |
|
61 |
Видеоларингоскоп |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
15 |
||
62 |
Мониторли дефибриллятор |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
16 |
|
63 |
Кардиомонитор |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
32 |
|
64 |
Наркоз ускунаси |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
13 |
||||
65 |
Шприцли дозатор |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
80 |
|
66 |
Инфузомат |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
80 |
|
67 |
Кичик аспиратор тўплами |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
32 |
|
68 |
Хирургик катта аспиратор тўплами |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
32 |
|
69 |
Плазмали стерилизатор (100 л) |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
16 |
|
70 |
ЛОР асбоб-ускуналар тўплами |
2 |
2 |
2 |
3 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
1 |
2 |
32 |
Президентининг
2024 йил 9 февралдаги
ПҚ-67-сон қарорига
2а-ИЛОВА
2024-2026 йилларда Қашқадарё вилояти
тиббиёт муассасаларини зарур тиббий
асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш
ДАСТУРИ
Т/р |
Тиббий жиҳозлар номи |
РШТЁИМ Қашқадарё филиали |
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази |
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази |
Урология маркази Қашқадарё филиали |
Нефрология ва буйрак транспланта- цияси маркази Қашқадарё филиали |
Онкология ва радиология маркази Қашқадарё филиали |
Жами талаб (сони) |
Жами |
55 |
9 |
5 |
17 |
6 |
76 |
168 |
|
1 |
Универсал ангиографик ускуна |
1 |
1 |
|||||
2 |
Мультикесимли компьютер томографи |
1 |
1 |
|||||
3 |
Кўп функцияли электрохирургик тизим |
1 |
1 |
|||||
4 |
Плазмафарез учун ускуна |
1 |
1 |
|||||
5 |
Плазмали стерилизатор |
1 |
1 |
|||||
6 |
Буғли стерилизатор |
4 |
4 |
|||||
7 |
Қуруқ иссиқлик шкафи |
5 |
5 |
|||||
8 |
Портатив аспиратор |
6 |
6 |
|||||
9 |
Хирургик аспиратор |
6 |
6 |
|||||
10 |
Беморни ҳаво билан иситиш ускунаси |
1 |
1 |
|||||
11 |
Инфузион суюқликларни иситиш ускунаси |
3 |
3 |
|||||
12 |
Ҳаво рециркулятори |
10 |
10 |
|||||
13 |
Эхоэнцефлограф |
1 |
1 |
|||||
14 |
ЭКГ |
6 |
6 |
|||||
15 |
Холтер мониторинги тизими |
1 |
1 |
|||||
16 |
Электрли бурғу |
1 |
1 |
|||||
17 |
Операцион чироқ (видеокамерали ва мониторли) |
3 |
3 |
|||||
18 |
Тери пластикаси учун ускуналар тўплами |
1 |
1 |
|||||
19 |
Ёпиқ турдаги ИХЛАнинг автоматик иммунокимёвий анализатори (соатига 80 дан ортиқ синов учун) |
1 |
1 |
|||||
20 |
Гематология анализатори 6DIFF автоматик таҳлил модули билан (соатига 109 дан ортиқ тестлар учун) |
1 |
1 |
|||||
21 |
20 литр/соат қувватга эга сув тозалаш тизими |
1 |
1 |
|||||
22 |
Лаборатория мебели |
1 |
1 |
|||||
23 |
ЛОР-комбайн (микроскоп ва видео тизими билан) |
1 |
1 |
1 |
3 |
|||
24 |
ЛОР асбоб-ускуналар тўплами |
1 |
1 |
1 |
3 |
|||
25 |
ЛОР органлар учун эндоскопик видеоқурилма |
1 |
1 |
2 |
||||
26 |
ЛОР-микроскоп |
1 |
1 |
2 |
||||
27 |
ЛОР-жарроҳлик тиббий ускуналар тўплами |
1 |
1 |
2 |
||||
28 |
C-ARM рентген ускунаси |
1 |
1 |
|||||
29 |
Ультратовуш ускунаси (портатив 3та датчиклар билан) |
1 |
1 |
|||||
30 |
Урологик видеолапароскопик ускуна |
1 |
1 |
|||||
31 |
Юқори ва пастки сийдик йўлларини тери орқали хирургияси учун эндоурологик асбоблар тўплами (катталар учун) |
1 |
1 |
|||||
32 |
ТУР ва лазерли энуклеация амалиётлари учун тўплам |
1 |
1 |
|||||
33 |
Гольмий лазери (камида 30 вт) |
1 |
1 |
|||||
34 |
Тери орқали хирургия ва ТУР амалиёти учун видео тизим |
1 |
1 |
|||||
35 |
Сore-биопсия учун ингичка игнали пункцион тўплам |
1 |
1 |
|||||
36 |
Урологик операцион стол (рентген юпқали дека билан) |
1 |
1 |
|||||
37 |
Катта хирургик тўплам (урологик) |
1 |
1 |
|||||
38 |
Кичик хирургик тўплам |
1 |
1 |
|||||
39 |
Юқори кучланишли электрокоагулятор (биполярли) |
1 |
1 |
|||||
40 |
Қўп ишлатиладиган 7 мм гача бўлган томирларни коагуляция қилиш ва пишириш учун кўп функцияли электрожарроҳлик ускунаси |
1 |
1 |
|||||
41 |
Урофлоуметр |
1 |
1 |
|||||
42 |
pH-метр |
1 |
1 |
|||||
43 |
Спермоанализатор |
1 |
1 |
|||||
44 |
Хирургик электросўргич |
1 |
1 |
|||||
45 |
Кўп функцияли ультратовушли сканер (конвексли, чизиқли, катталар учун секторли босқичма-босқич, бўшлиқ ичи учун, биопсия пистолети тўпламни ичида) |
1 |
1 |
|||||
46 |
Бемор монитори (ЭКГ, ЮУТ, НИАД, SpO2, тана ҳарорати) |
1 |
1 |
|||||
47 |
Сувни тайёрлаш тизими (10 та шифо-ўринга) |
1 |
1 |
|||||
48 |
Диализ эритмаси концентратларини тайёрлаш учун мослама |
1 |
1 |
|||||
49 |
Қон газлари ва электролитлар анализатори |
1 |
1 |
|||||
50 |
Автоматик иммунохемилюминесцент анализатори |
1 |
1 |
|||||
51 |
Рентген ускунаси |
1 |
1 |
|||||
52 |
Мультикесмали компьютер томографи (128 кесмалар) |
1 |
1 |
|||||
53 |
Рақамли стационар рентгенография ускунаси |
1 |
1 |
|||||
54 |
С-ARM мобил хирургик рентген ускунаси |
1 |
1 |
|||||
55 |
Кўп функцияли ультратовуш сканери |
1 |
1 |
|||||
56 |
Кўп функцияли ультратовуш сканери, портатив |
1 |
1 |
|||||
57 |
Наркоз ускунаси |
2 |
2 |
|||||
58 |
Сунъий нафас олиш аппарати |
3 |
3 |
|||||
59 |
Болалар учун сунъий нафас олиш аппарати |
1 |
1 |
|||||
60 |
Бемор монитори |
5 |
5 |
|||||
61 |
Дефибриллятор-монитор |
1 |
1 |
|||||
62 |
Инфузион сўргич |
3 |
3 |
|||||
63 |
Инфузион сўргич кимётерапия учун |
5 |
5 |
|||||
64 |
Шприцли насос |
4 |
4 |
|||||
65 |
Консоль реанимация хоналари учун |
3 |
3 |
|||||
66 |
Консоль операцион хоналар учун |
2 |
2 |
|||||
67 |
Электрохирургик аппарат |
2 |
2 |
|||||
68 |
Хирургик жиҳозлар тўплами |
2 |
2 |
|||||
69 |
Хирургик аспиратор |
2 |
2 |
|||||
70 |
Операцион ёритгич, стационар |
2 |
2 |
|||||
71 |
Операцион столи |
2 |
2 |
|||||
72 |
Кимётерапия учун махсус кресло |
5 |
5 |
|||||
73 |
Паст ҳароратли плазмали стерилизатор |
1 |
1 |
|||||
74 |
Лапароскопик операциялар учун асбоб-ускуналар тўплами |
1 |
1 |
|||||
75 |
Ректоскоп тўплами катталар учун |
1 |
1 |
|||||
76 |
Видеоэндоскопия учун асбоб-ускуналар тўплами (бронхо-, гастро-, дуодено-, колоно) |
1 |
1 |
|||||
77 |
Бронхофиброскоп тўплами |
1 |
1 |
|||||
78 |
Гастрофиброскоп тўплами |
1 |
1 |
|||||
79 |
Колонофиброскоп тўплами |
1 |
1 |
|||||
80 |
Рақамли видеокольпоскоп |
1 |
1 |
|||||
81 |
Қон газлари ва электролитлари анализатори |
1 |
1 |
|||||
82 |
Автоматик гематологик анализатор |
1 |
1 |
|||||
83 |
Автоматик биокимёвий анализатор |
1 |
1 |
|||||
84 |
Автоматик гистологик процессор |
1 |
1 |
|||||
85 |
Парафин қуйиш станцияси |
1 |
1 |
|||||
86 |
Кесмаларни қуритиш столи |
1 |
1 |
|||||
87 |
Лаборатор термостат |
1 |
1 |
|||||
88 |
Яримавтоматик микротом |
1 |
1 |
|||||
89 |
Бинокулярли микроскоп камера билан |
1 |
1 |
|||||
90 |
Радиокучланиш абляция ускунаси |
1 |
1 |
|||||
91 |
Термик абляция учун ускуна, портатив |
5 |
5 |
|||||
92 |
Автоматик лаборатор ускуна ва ОПВ реагентлари (одам папилломаси вирусини аниқлаш учун) |
1 |
1 |
|||||
93 |
Рақамли маммографик тизимли ускуна (2D) |
1 |
1 |
|||||
94 |
Кимётерапевтик препаратларни марказлаштирилган суюлтириш учун ҳаво шкафи |
1 |
1 |
Президентининг
2024 йил 9 февралдаги
ПҚ-67-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қашқадарё вилояти тиббиёт муассасаларини компьютер
техникаси ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш
ДАСТУРИ
Т/р |
Туман (шаҳар)лар |
Компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар |
Локал тармоқ |
||||||
Компью- тер |
Кўп функционал принтер |
Монохром принтер |
UPS |
Термо- принтер |
UTP кабели (метр) |
Тармоқ шкафи (дона) |
SWITCH |
||
Жами |
3 487 |
1 849 |
1 216 |
3 665 |
276 |
44 200 |
55 |
59 |
|
1 |
Ғузор тумани |
197 |
252 |
303 |
540 |
23 |
1400 |
2 |
2 |
2 |
Деҳқонобод тумани |
169 |
50 |
22 |
176 |
25 |
7000 |
6 |
7 |
3 |
Қамаши тумани |
224 |
114 |
162 |
235 |
16 |
9200 |
11 |
12 |
4 |
Қарши тумани |
379 |
60 |
29 |
222 |
20 |
2200 |
3 |
3 |
5 |
Қарши шаҳар |
339 |
126 |
43 |
106 |
15 |
700 |
1 |
1 |
6 |
Касби тумани |
210 |
46 |
120 |
150 |
22 |
|||
7 |
Китоб тумани |
280 |
159 |
411 |
16 |
5500 |
5 |
6 |
|
8 |
Кўкдала тумани |
93 |
79 |
14 |
198 |
14 |
|||
9 |
Миришкор тумани |
138 |
92 |
67 |
164 |
5 |
|||
10 |
Муборак тумани |
106 |
82 |
40 |
119 |
18 |
2800 |
4 |
4 |
11 |
Нишон тумани |
124 |
217 |
194 |
11 |
3600 |
6 |
6 |
|
12 |
Чироқчи тумани |
178 |
34 |
22 |
141 |
16 |
|||
13 |
Шаҳрисабз тумани |
311 |
163 |
136 |
206 |
25 |
1400 |
2 |
2 |
14 |
Шаҳрисабз шаҳар |
260 |
38 |
5 |
154 |
4 |
2000 |
1 |
2 |
15 |
Яккабоғ тумани |
301 |
129 |
123 |
308 |
26 |
1200 |
2 |
2 |
16 |
Косон тумани |
178 |
208 |
130 |
341 |
20 |
7200 |
12 |
12 |
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон қарорига мувофиқ компьютер техникасининг 2517 таси республика бюджети, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари, 970 таси Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 10 февраль