Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Прeзидeнтининг 08.02.2024 й. ПҚ-64-сон "Ургут" эркин иқтисодий зонаси ҳудудларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРEЗИДEНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2024 й.

N ПҚ-64



"УРГУТ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ҲУДУДЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд вилоятидаги "Ургут" эркин иқтисодий зонасида (кейинги ўринларда - "Ургут" ЭИЗ) янги ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, вилоятнинг мавжуд ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш мақсадида:


1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 40 гектар бўш ер участкасини ажратиш ҳисобидан "Ургут" ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

а) Кадастр агентлиги ҳамда "Ургут" ЭИЗ дирекцияси" давлат унитар корхонаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, давлат ер кадастри маълумотларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин ва ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарсин;

б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Ургут" ЭИЗ дирекцияси" давлат унитар корхонаси маблағлари ҳисобидан "Ургут" ЭИЗнинг янги ҳудудлари бош режасининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин. Бунда:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгилансин;

бош режани ишлаб чиқиш бўйича пудрат ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқлансин;

бош режани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Белгилансинки, "Ургут" ЭИЗ ҳудудида:

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ;

инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ;

инфратузилма объектлари ишлари бўйича буюртмачиларни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5101-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.


4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Ургут" ЭИЗга янги қўшилаётган ер участкаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш юзасидан манзилли дастурни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

Бунда, инфратузилма объектлари 2024 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 ноябрдаги "Ургут" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5278-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 февралдаги

ПҚ-64-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 4 ноябрдаги "Ургут" эркин иқтисодий зонаси

фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги

ПҚ-5278-сон қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш


1-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги 16-позиция билан тўлдирилсин:

"

16.

Нуробод тумани, "Тепақул" МФЙ ҳудуди:



";

шимолий томондан - А-378 "Самарқанд - Қарши" автомобиль йўли;

шарқий томондан - "Миронқул газ сервис" МЧЖ ва "Баҳром бобо Вафақулов" фермер хўжалиги ҳудуди;

жанубий томондан - "Баҳром бобо Вафақулов" фермер хўжалиги ҳудуди;

ғарбий томондан - "Баҳром бобо Вафақулов" фермер хўжалиги ҳудуди


40,0

б) "Жами" позициясидаги "407,32" рақами "447,32" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 февраль