Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 12.02.2024 й. 6-мҳ-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.02.2024 й. 3495-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.02.2024 й.

N 3495




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.02.2024 й.

N 6-мҳ


БУЙРУҒИ



Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг

яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан

айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-91) 98-бандидаги "вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталари" деган сўзлар "вазирлик ва идоралар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Буджет таснифини қўллаш бўйича йўриқноманинг 2-иловаси 3 450 925 қаторидан ", давлат қўмиталари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 17-бандидан "давлат қўмиталари," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди "д" кичик бандидан ", давлат қўмиталари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларининг 48-банди биринчи ва тўртинчи хатбошилари, 60-банди, 61-банди учинчи хатбошиси, 65-банди учинчи хатбошиси, 70-банди учинчи хатбошиси, 79-банди, 99-банди бешинчи хатбошиси, 100-банди учинчи хатбошиси, 104-банди учинчи хатбошиси, 107-банди биринчи хатбошиси, 109-банди учинчи хатбошиси, 111-банди, 121-банди, 161-банди учинчи хатбошиси, 178-банди учинчи хатбошисидан ", давлат қўмиталари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"да:


а) 46-банд, 63-банднинг биринчи, иккинчи ва олтинчи хатбошилари, 66-банднинг ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилари, 79-банднинг иккинчи хатбошиси, 82-банднинг ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилари ва 324-банддан ҳамда 1-илованинг 102 410 ва 520 430 қаторларидан, 2-илованинг 15, 16 ва 58-позицияларидан ", қўмиталар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 291-бандда:

биринчи, иккинчи, тўртинчи - олтинчи хатбошилардан ", қўмиталар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидан ", давлат қўмиталари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг 2019 йил 30 декабрдаги 46, 105, 36, 39 ва 35-сон қарори (рўйхат рақами 3215, 2020 йил 31 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 10/20/3215/0119-сон) билан тасдиқланган Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26 - 29-бандлари, 45-банди, 1-иловасининг изоҳи ва 3-иловасининг изоҳидан ", давлат қўмиталари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2019 йил 20 декабрдаги 1236-сон буйруғи (рўйхат рақами 3216, 2020 йил 31 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 10/20/3216/0120-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан ", давлат қўмиталари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3252/1098-сон) билан тасдиқланган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 113-бандидан "давлат қўмиталари," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 18 октябрдаги 38-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 октябрдаги 33-2021-сон, Молия вазирлигининг 2021 йил 16 октябрдаги 65-сон қарори (рўйхат рақами 3326, 2021 йил 19 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2021 й., 10/21/3326/0974-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи ва бешинчи хатбошиларидан ", давлат қўмиталари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 ноябрдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 3341, 2021 йил 6 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 10/21/3341/1138-сон) билан тасдиқланган Давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлар сметаси ҳамда молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси ва 101-банддан ", давлат қўмиталари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 90-банддан ", Давлат қўмиталари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 13 февраль