Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2024 й. ПҚ-72-сон "Андижон вилоятида "Ипак йўли" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2024 й.

N ПҚ-72



АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА "ИПАК ЙЎЛИ"

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Андижон вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, маҳаллий хомашё ресурсларини қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ йўлга қўйиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, юқори технологияли ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва ҳудуд аҳолисининг фаровонлигини ошириш, шунингдек, Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакатлар, хусусан, Хитой Халқ Республикаси билан савдо ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Андижон вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг:

Андижон вилояти Андижон туманида "Ипак йўли" эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда - "Ипак йўли" ЭИЗ) ташкил этиш;

"Ипак йўли" ЭИЗни ташкил этиш мақсадида Андижон вилояти Андижон туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 218,18 гектар, шундан 201,23 гектар суғориладиган ер участкаларини 1-иловага мувофиқ саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. "Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар "Ипак йўли" ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;

маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш, "Ипак йўли" ЭИЗ иштирокчилари ўртасида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудлари билан саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори даражадаги саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш;

вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий аҳоли учун доимий иш ўринлари яратиш.


4. Белгилансинки:

а) "Ипак йўли" ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик қонунга мувофиқ узайтирилиши мумкин;

б) "Ипак йўли" ЭИЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади;

в) "Ипак йўли" ЭИЗ ҳудудида:

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш уларнинг бош режа асосида ўзлаштирилишига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ электрон онлайн аукцион орқали босқичма-босқич амалга оширилади;

инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш электрон онлайн аукциондан тушган маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5101-сон қарорида белгиланган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда "Ипак йўли" ЭИЗ ҳудудини муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


6. Андижон вилояти ҳокимлиги:

а) икки ҳафта муддатда "Ипак йўли" ЭИЗ фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) бир ой муддатда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда "Ипак йўли" ЭИЗнинг ҳудудлари бош режаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин, бунда:

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгилансин;

бош режани ишлаб чиқиш бўйича пудрат ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқлансин;

бош режани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилсин;

в) ер участкаларини бош режага асосан захирага қайтариш қонунга мувофиқ амалга оширилишини, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини ва Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар, бой берилган фойда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланишини таъминласин;

г) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2025 йил 1 январга қадар мазкур қарор билан ер фонди тоифаси ўзгартирилаётган ер участкаларининг икки баравари миқдорида янги ер участкалари ўзлаштирилишини ва суғориладиган ерлар тоифасига ўтказилишини таъминласин;

д) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда "Ипак йўли" ЭИЗ ҳудудида 2025 йил охирига қадар 3 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилишини, 16 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилишини, йилига 20,1 трлн сўмдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини, йиллик 580,7 млн АҚШ доллари миқдорида қўшимча экспорт амалга оширилишини ва Давлат бюджетига йиллик 1,2 трлн сўм қўшимча солиқ тушумлари тушишини таъминласин.


7. Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга асосан ер участкаларининг бош режа асосида ўзлаштирилишига ва янги мақсадлар учун ажратилишига, шунингдек, янги ерларнинг суғориладиган ерлар тоифасига ўтказилишига кўра Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритиб борсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахманов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 февралдаги

ПҚ-72-сон қарорига

1-ИЛОВА



Андижон вилоятида қишлоқ хўжалигига

мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган

ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур

рақами


Жами ер

майдони,

га


шундан


Тупроқ

балл

бони-

тети


Ўзгартиришга

таклиф этилаётган

ер майдони

тоифаси


Таклиф

этилаётган

фойдаланиш

мақсади

Суғо-

рила-

диган

ерлар,

га


Бошқа

ерлар,

га


Андижон тумани

1

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)

"QODIRBOBO OZOD ZAMINI" fermer xo`jaligi

10022


9,24

8,36

0,88

71,7

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Эркин иқтисодий зона ташкил этиш

10024


5,76

5,30

0,46


10025


8,56

7,67

0,89


2

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)

"MAHMUDSHOH" fermer xo`jaligi

9933


12,98

11,72

1,26

76,5

9934


9,77

9,28

0,49


10007


7,49

7,02

0,47


10008к


2,88

2,81

0,07


10015


10,73

10,21

0,52


10019


10,79

10,21

0,58


10020


4,74

4,41

0,33


3

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)

"NAFOSATLI DALA RAVNAQI" fermer xo`jaligi

9924


8,65

8,10

0,55

75,1

9942


12,84

12,14

0,70


9944


7,57

7,17

0,40


9945


7,61

7,12

0,49


9949


6,32

6,04

0,28


4

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)


"NUKIRDINOV ZUXRIDDIN ISHONCHI" fermer xo`jaligi


9948


0,73

0,65

0,08

76,5

9935к


1,19

1,06

0,13


5

Мингўрик МФЙ

(А.Исмоилов массиви)


"AZIZBEK" fermer xo`jaligi


10014


5,57

5,30

0,27

76,5

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Эркин иқтисодий зона ташкил этиш

6

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)


"XURSHIRDBEK ORZUSI" fermer xo`jaligi


9954к


3,05

2,78

0,27

47,6

9955


5,07

4,66

0,41


7

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)


"ABDUMANNOB ZIYO YOG`DUSI" fermer xo`jaligi


9954к


1,58

1,50

0,08

47,6

8

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)


"IBRAGIMOV JASURBEK" fermer xo`jaligi


10010


0,62

0,58

0,04

76,5

10013


2,77

2,63

0,14


9

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)


"JAXONGIR ELEGANT BARAKA" fermer xo`jaligi


9954к


1,09

1,00

0,09

47,6

10

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)


"KUZ MEVASI" fermer xo`jaligi


10023


5,14

4,56

0,58

69,3

11

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)


"AGRO PILLA" MCHJ

9931


3,60

3,34

0,26

76,5

9932


4,72

3,69

1,03


9936


1,07

1,01

0,06


9943


0,94

0,87

0,07


9946


2,49

2,27

0,22


9947


0,92

0,76

0,16


12

Мингўрик МФЙ (А.Исмоилов массиви)

"VODIY KLASTER TEKSTIL" MCHJ

9925


6,12

5,48

0,64

74,6

9927


14,30

13,59

0,71


9929


6,19

5,23

0,96


10021


25,09

22,71

2,38




Жами



218,18

201,23

16,95

68,0



          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 февралдаги

ПҚ-72-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси

таркибига кирувчи ҳудудларнинг

ЧЕГАРАЛАРИ ТАВСИФИ

Т/р

Ҳудуд ва унинг чегаралари тавсифи


майдони

(га)


Андижон вилояти

Андижон тумани "А.Исмоилов" массиви

1.

Шарқ томондан

1-нуқта 40°42`25.02"С 72°17`52.23"В

2-нуқта 40°42`11.18"С 72°18`20.07"В

3-нуқта 40°42`10.58"С 72°18`16.65"В

4-нуқта 40°42`0.24"С 72°18`26.59"В


218,18

2.

Жануб томондан

5-нуқта 40°41`53.13"С 72°18`14.77"В

6-нуқта 40°41`55.26"С 72°18`11.03"В

7-нуқта 40°41`51.72"С 72°18`7.80"В

8-нуқта 40°41`50.03"С 72°18`13.28"В

9-нуқта 40°41`47.20"С 72°18`10.95"В

10-нуқта 40°41`43.61"С 72°18`20.10"В

11-нуқта 40°41`32.98"С 72°18`11.82"В

12-нуқта 40°41`36.80"С 72°18`0.72"В

13-нуқта 40°41`26.71"С 72°17`52.18"В

14-нуқта 40°41`39.19"С 72°17`35.12"В

15-нуқта 40°41`38.78"С 72°17`32.09"В

16-нуқта 40°41`17.71"С 72°17`39.44"В

17-нуқта 40°41`11.03"С 72°17`27.64"В

18-нуқта 40°41`0.45"С 72°17`35.83"В

19-нуқта 40°41`6.51"С 72°17`44.41"В

20-нуқта 40°41`2.30"С 72°17`49.05"В

21-нуқта 40°40`50.73"С 72°17`36.12"В


3.

Ғарб томондан

22-нуқта 40°41`9.40"С 72°17`22.37"В

23-нуқта 40°41`10.11"С 72°17`23.91"В

24-нуқта 40°41`19.34"С 72°17`20.63"В

25-нуқта 40°41`29.53"С 72°17`18.16"В

26-нуқта 40°41`27.45"С 72°17`8.08"В

27-нуқта 40°41`42.12"С 72°17`3.84"В


4.

Шимол томондан

28-нуқта 40°41`47.82"С 72°17`12.96"В

29-нуқта 40°41`45.28"С 72°17`13.99"В

30-нуқта 40°41`48.05"С 72°17`19.08"В

31-нуқта 40°41`50.29"С 72°17`17.10"В

32-нуқта 40°41`55.18"С 72°17`25.68"В

33-нуқта 40°41`39.35"С 72°17`32.12"В

34-нуқта 40°41`40.64"С 72°17`37.74"В

35-нуқта 40°41`58.67"С 72°17`30.62"В



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 февраль