Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 23.02.2024 й. ЎРҚ-912-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ҳудудида Интернет ва алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.10.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2023 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.02.2024 й.

N ЎРҚ-912



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА

ИНТЕРНЕТ ВА АЛОҚА ҚАМРОВИНИ КЕНГАЙТИРИШ

УЧУН ШАРОИТЛАРНИ ЯХШИЛАШГА ҚАРАТИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 24 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 20 декабрда маъқулланган


Бугунги кунда дунёда йўлдош алоқанинг жадал суръатлар билан ривожланиши, ушбу соҳада янги технологияларнинг жорий этилиши республика ҳудудида Интернет ва замонавий сифатли алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга доир янги технологик имкониятларни яратмоқда.

Бироқ мамлакатимизда халқаро телекоммуникациялар тармоқларининг турларидан бири сифатида йўлдош алоқа тармоқларининг ривожланиши учун етарли шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги, бундай фаолият тури билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорининг юқорилиги ушбу алоқа воситасидан маҳаллий тармоқларда фойдаланишга, шунингдек тоғли ва олис ҳудудларда Интернет ҳамда алоқа қамровини янада кенгайтиришга тўсқинлик қилмоқда.

Мазкур Қонун билан "Давлат божи тўғрисида"ги ҳамда "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқага тааллуқли лицензияланадиган фаолиятнинг мавжуд кичик турлари республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш каби фаолият тури билан тўлдирилишини, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органининг номи аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун республика ҳудудининг юқори тезликдаги Интернет ва сифатли алоқа билан қамраб олинишини таъминлашга, йўлдош алоқа тармоқларини ривожлантиришга, шунингдек телекоммуникациялар соҳасидаги имкониятларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 463, 464, 467-моддалар, N 12, 1186-модда; 2023 йил, N 2, 103-модда, N 3, 186-модда, N 4, 265, 269-моддалар, N 6, 444, 445-моддалар, N 7, 538-модда) илованинг 33-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

          

"ц" - "ш-2" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"


ц) транкли, радиотелефон, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш


- БҲМнинг 135 баравари





ч) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш фаолиятини амалга ошириш


- БҲМнинг 200 баравари





ш) транкли, радиотелефон, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш


- БҲМнинг 10 баравари





ш-1) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш фаолиятини амалга ошириш


- БҲМнинг 400 баравари





ш-2) транкли, радиотелефон, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш фаолиятини амалга ошириш


- БҲМнинг 20 баравари


";

     

"ю" ва "я" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"


ю) транкли, радиотелефон, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш


- БҲМнинг 30 баравари





я) транкли, радиотелефон, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларига хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш


- БҲМнинг 80 баравари

        

".

         

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 7, 661-модда; 2022 йил, N 4, 340-модда, N 5, 465-модда; 2023 йил, N 2, 103-модда, N 3, 185-модда, N 7, 533-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 1-илованинг 32-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

32.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия

Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;


Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги



маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;




маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;




маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш;




халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;




халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш;




кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;




кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш;




кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;




кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш;




кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш;




кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш;




кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш;




маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш;




маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш;




маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш;




маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;




телерадиоэшиттириш-ларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш;




телерадиоэшиттириш-ларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш;




телерадиоэшиттириш-ларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш;




телерадиоэшиттириш-ларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш.


";

        

2) 2-илованинг 86-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 февраль