Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.02.2024 й. ПҚ-68-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2024 й.

N ПҚ-68



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВИ ҲАМДА

БЕЛГИЛАНГАН ХИЗМАТ МУДДАТИНИ ЎТАБ БЎЛГАН

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАР РЕЗЕРВИГА БЎШАТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ:


1. Чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2024 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.

Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинсин.


2. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2024 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқароларининг ҳарбий хизматга чақирувини ўтказишда, шу жумладан, уларни ўз вақтида мудофаа ишлари органларида ҳозир бўлишларини таъминлашда мудофаа ишлари органларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин;

ҳар бир маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан маҳалладаги ботир, қўрқмас, жасур йигитларни ўрганиш ва уларнинг орасидан энг яхшиларини муддатли ҳарбий хизматга тавсия этиш ишларини ташкил этсин;

муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган фуқароларни ҳарбий қисмларга тантанали равишда кузатиш, резервга бўшатилган фуқароларни яшаш жойларида тантанали кутиб олиш тадбирларини юқори савияда ташкил этсин. Уларни иш жойлари билан таъминлаш ишларини изчил давом эттирсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 февраль