Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 26.01.2024 й. 42/17-сон "Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.03.2024 й. 3219-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.03.2024 й.

N 3219-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.01.2024 й.

N 42/17


ҚАРОРИ



Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга

солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/6-сон қарори (рўйхат рақами 3219, 2020 йил 10 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/3219/0160-сон) билан тасдиқланган Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солинишини белгилайди.".


2. 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздор-банк - ташкилот томонидан молиявий ресурсларни ажратиш йўли билан ипотека кредитлари қайта молиялаштирилган тижорат банки (бундан буён матнда банк деб юритилади);".


3. Қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Ташкилот:

банкларга улар томонидан берилган ёки бериладиган ипотека кредитларига молиявий маблағлар тақдим этишга;

банклар томонидан берилган ипотека кредитлари бўйича талаб қилиш ҳуқуқини олишга;

пул маблағларини банклар томонидан чиқарилган ипотека қимматли қоғозларига жойлаштиришга;

ипотека кредитларини қайта молиялаштириш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатишга;

хизматларни масофадан туриб (электрон хизматлар) кўрсатишга, Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ва уларнинг қарз қимматли қоғозларини сотиб олишга, бўш пул маблағларини банкка омонатлар (депозитлар) сифатида киритишга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлишга ҳақли.".


4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қарздор-банкка қуйидаги ҳолларда ташкилот томонидан кредит ресурслари ажратилмайди:

охирги ҳисобот санасига тузилган молиявий ҳисоботига салбий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси тузилган бўлса;

қарздор-банк "Standard & Poor`s" ва "Fitch Ratings" компанияларининг "В-" ҳамда "Moody`s Investors Service" компаниясининг "В3" ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг ёки ундан кам бўлган рейтинг баҳоларига эга бўлса;

кетма-кет охирги тўрт чоракда фаолиятини зарар билан якунлаган бўлса;

Марказий банк томонидан ўрнатилган капитал монандлилиги бўйича пруденциал нормативларга риоя этилмаган бўлса.".


5. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ташкилот қарздор-банкнинг гаров таъминотини қайта молиялаштиришдан аввал тақдим этилган ипотека кредитларини уларга бўлган мувофиқлик талабларига мослигини таҳлилдан ўтказиши, шунингдек қайта молиялаштирганидан сўнг ҳар йили камида бир маротаба гаров таъминотларини иқтисодий таҳлил асосида қайта баҳолаши лозим.".


6. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздор-банк таъминотни алмаштириб бериши ёки унга ажратилган ресурснинг мувофиқлик мезонларига мос келувчи таъминот билан таъминланмаган қисмини ташкилот талабига кўра қайтариб беради.".


7. 7-9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ташкилот ўз фаолиятини қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштиради:

ўз маблағлари;

банкларнинг кредитлари;

грантлар;

ўз иштирокчиларидан (акциядорларидан) жалб этилган қарз маблағлари;

корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда давлат жамғармаларининг маблағлари;

халқаро молия институтларининг, чет эл ҳукумат молия ташкилотларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, шу жумладан чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг қарз маблағлари;

юридик шахслардан, шу жумладан чет эл юридик шахсларидан олинган қарз маблағлари;

ипотека қимматли қоғозларини жойлаштиришдан олинган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Ташкилот қуйидагиларга ҳақли эмас:

бевосита ишлаб чиқариш, суғурта, шунингдек савдо фаолиятини амалга оширишга ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолиятни амалга оширишга;

жисмоний ва юридик шахслардан омонатларни (депозитларни) жалб этишга;

жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасидан ёки уларнинг эгалигидаги акцияларнинг номинал қийматидан ошадиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга, бундан облигациялар шаклидаги қарз маблағларини жалб этиш мустасно.

9. Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти у ҳақидаги маълумотларни ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.".


8. 11-банднинг учинчи хатбошисидаги "депозитга" деган сўздан кейин ", шунингдек репо операцияларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. Қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Ташкилот ва унинг филиалларини ташкил этиш, жумладан ташкилотни ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ва ташкилот ҳақидаги маълумотларни реестрдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 2 ва 3-бобларига мувофиқ амалга оширилади.".


10. 2, 3 ва 4-боблар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Ташкилотнинг банкларга жойлаштирган активлари сифати қуйидагича таснифланади:

асосий қарз ва (ёки) фоизлар ўз муддатида қайтарилишига шубҳа туғдирмайдиган активлар - "стандарт";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 5 кунгача кечиктирилганда - "субстандарт";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 5 кундан 10 кунгача кечиктирилганда - "қониқарсиз";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 11 кундан 30 кунгача кечиктирилганда - "шубҳали";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 31 ва ундан ортиқ кунга кечиктирилганда, шунингдек актив жойлаштирилган банкнинг лицензияси чақириб олинган ёки бошқа тартибда уни тугатиш ишлари бошланганда - "умидсиз".

Бунда, ташкилот томонидан актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларнинг бажарилиши мунтазам ўрганиб борилади.".


12. 50-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


13. 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Активларнинг қуйида келтирилган асосий шартларидан ҳеч бўлмаганда биттаси қарз олувчининг молиявий қийинчиликлари сабабли ўзгартирилган бўлса, улар шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб ҳисобланади:

фоиз ставкасининг пасайтирилиши, шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси пасайиши муносабати билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши ҳолатлари бундан мустасно;

фоизлар ва (ёки) асосий қарзга доир тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;

активнинг асосий ва (ёки) фоизларининг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши, қарз олувчини молиялаштиришни бошлаш муддати ўзгариши ҳисобига тўлов графигининг ёки тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши бундан мустасно.

Ташкилотнинг шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифатини таснифлаш тоифаси шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифасидан бир поғонага паст бўлади.".


14. 56-бандда "аудит қўмитасига" деган сўзлар "кузатув кенгашига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"63. Ташкилот молиявий ва назоратга доир ҳисоботларини мазкур Низомнинг 1-16-иловаларига мувофиқ шаклларда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача Марказий банкка тақдим этиши лозим.

Агар ойнинг 10-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда ҳисоботлар дам олиш ёки байрам кунидан кейинги иш кунида тақдим этилиши лозим. Тақдим этилган молиявий ҳисоботларда хато ва камчиликлар аниқланганда, камчиликлар тузатилиб, икки иш кунида қайта тақдим этилиши шарт.".


16. Қуйидаги мазмундаги 63-1 ва 63-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"63-1. Молиявий ва назоратга доир ҳисоботлардаги маълумотлар ҳисобот ойининг охирги кунида амалга оширилган амалиётларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳисобот ойининг охирги санаси ҳолатига кўрсатилиши керак.

63-2. Молиявий ва назоратга доир ҳисоботлар ташкилот ижро этувчи органи раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.".


17. Қуйидаги мазмундаги 65-1-банд билан тўлдирилсин:

"65-1. Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.".


18. 66, 73 ва 75-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


19. 76-банд "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги" деган сўзлардан кейин "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


20. 77-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


21. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 1-16-иловалар билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


БАЛАНС ҲИСОБОТИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами

       

КЎРСАТКИЧЛАР

Миқдори

Миқдори


АКТИВЛАР




1

Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов хужжатлари



0

2

Марказий банкдаги мабгағлар



0

3

Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар, брутто


0


4

минус: кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захиралар


0


5

Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар, соф (3 - 4)



0

6

Инвестициялар, брутто


0


7

Минус: Инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси


0


8

Инвестициялар, соф (6 - 7)



0

9

Кредитлар, брутто


0


10

Минус: кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси


0


11

Кредитлар, соф (9 - 10)



0

12

Умумий ҳисобланган фоизли ва фоизсиз даромадлар, соф



0

13

Мижозларнинг молиявий воситалар бўйича мажбуриятлари, соф



0

14

Асосий воситалар, соф



0

15

Номоддий активлар, соф



0

16

Бошқа активлар, брутто


0


17

Минус: кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захиралар


0


18

Бошқа активлар, соф (16 - 17)



0

19

Жами активлар (1+2+5+8+11+12+13+14+15+18)



0






МАЖБУРИЯТЛАР ВА КАПИТАЛ









МАЖБУРИЯТЛАР



0

20

Молия вазирлигига тўланиши лозим бўлган маблағлар



0

21

Тўланиши лозим бўлган кредитлар ва қарзлар



0

22

Ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар



0

23

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар



0

24

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар



0

25

Муддати узайтирилган даромадлар



0

26

Бошқа мажбуриятлар



0

27

Жами мажбуриятлар (20+21+22+23+24+25+26)



0






КАПИТАЛ








28

Устав капитали (29+30)



0

29

а. Акциялар - оддий



0

30

б. Акциялар - имтиёзли



0

31

Қўшилган капитал



0

32

Захира капитали (33+34)



0

33

а. Умумий захира фонди


0


34

б. Бошқа захира ва фондлар


0


35

Тақсимланмаган фойда



0

36

Жорий йил фойдаси (зарар)



0

37

Жами капитал (28+31+32+35+36 )



0


Жами мажбуриятлар ва капитал (27+37)



0

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами

    

КЎРСАТКИЧЛАР

Миқдори


1. ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР



1

Кредитлар бўйича фоизли даромадлар


0

2

Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар


0

3

Қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар


0

4

Бошқа фоизли даромадлар


0

5

Жами фоизли даромадлар (1+2+3+4)


0





2. ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР



6

Тўланиши лозим бўлган кредитлар бўйича фоизли харажатлар


0

7

Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар


0

8

Бошқа фоизли харажатлар


0

9

Жами фоизли харажатлар (6+7+8)


0




10

3. АКТИВЛАР БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ ЙЎҚОТИШЛАРГА ҚАРШИ ЯРАТИЛГАН ЗАХИРАЛАРНИ БАҲОЛАШДАН ОЛДИНГИ СОФ ДАРОМАДЛАР


0

11

Минус: Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


0

12

Минус: Қимматли қоғозлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


0

13

Минус: Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


0

14

Активлар бўйича эҳтимолий зарарларни баҳолашдан кейинги соф даромад (10-11-12-13)


0





4. ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР



15

Воситачилик ва кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар


0

16

Инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар


0

17

Бошқа фоизсиз даромадлар


0

18

Жами фоизсиз даромадлар (15+16+17)


0





5. ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР



19

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари


0

20

Инвестициядан кўрилган зарарлар


0

21

Бошқа фоизсиз харажатлар


0

22

Жами фоизсиз харажатлар (19+20+21)


0




23

6. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРДАН ОЛДИНГИ СОФ ФОЙДА (14+18-22)


0





7. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР



24

Ходимлар иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар


0

25

Ижара ва таъминот харажатлари


0

26

Хизмат сафари ва транспорт харажатлари


0

27

Маъмурий харажатлар


0

28

Репрезентация ва хайрия


0

29

Эскириш харажатлари


0

30

Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар


0

31

Жами операцион харажатлар (24+25+26+27+28+29+30)


0




32

8. КРЕДИТ ВА ДЕПОЗИТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ






33

Фойда солиғини баҳолаш


0




34

ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАД (32-33)


0

35

Кўзда тутилмаган даромад ёки зарарлар, соф


0

36

Фойда бўйича бошқа тузатмалар, соф


0




37

СОФ ФОЙДА (ЗАРАР) (34+35(ёки -35)+36)


0

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


АКТИВЛАРНИ ТАСНИФЛАШ ВА УЛАР

БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ ЙЎҚОТИШЛАРНИ

ҚОПЛАШ УЧУН ЯРАТИЛГАН

ЗАХИРАЛАРИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб рақами


Активлар

таркиби


Қолдиқ

Активлар сифати

(стандарт-I, субстандарт-II,

қониқарсиз-III, шубҳали-IV,

умидсиз-V)

      

Муддати ўтган қарздорлик (брутто)

     

Зарарларни қоплаш захираси

      

Жами

30 кунгача

31

кундан 60

кунгача

     

61

кундан

90

кунгача


91 кун

ва ундан ортиқ


Ҳақиқатдан яратилган захиралар

        

жами

Активлар сифат тоифаси бўйича

      

I


II


III

        

IV


V


I


II


III

     

IV


V



Жами активлар



















1

Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов хужжатлари



















2

Марказий банкдаги маблағлар



















3

Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар



















4

Банкларга берилган қисқа муддатли (бир йилдан кам) кредитлар



















5

Банкларга берилган узоқ муддатли (бир йил ва ундан юқори) кредитлар



















6

Инвестициялар



















7

Суд жараёнидаги активлар



















8

Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар



















9

Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар



















10

Асосий воситалар



















11

Номоддий активлар



















12

Бошқа активлар



















    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


РЕГУЛЯТИВ КАПИТАЛИ ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами


Кўрсаткичлар

Миқдори


I ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ




I ДАРАЖАЛИ АСОСИЙ КАПИТАЛ



1

Оддий акциялар, соф (1-2)


0

2

Тўлиқ тўланган оддий акциялар


0

3

Минус: қайта сотиб олинган оддий акциялар


0

4

Қўшимча капитал


0

5

Тақсимланмаган фойда (зарар), шу жумладан капитал захиралар (6+7+8+9)


0

6

Капитал захиралар


0

7

Тақсимланмаган фойда


0

8

Ўтган даврлар (йиллар) учун зарарлар


0

9

Жорий йил учун зарар


0

10

Чегирмалар ҳисоблангунга қадар жами I даражали асосий капитал (1+4)


0

11

I даражали асосий капиталдан чегирмалар (12+13)


0

12

Номоддий активлар


0

13

Юридик шахсларнинг капиталига қилинган инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай юридик шахслар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари


0

14

ЖАМИ ТЎҒРИЛАНГАН I ДАРАЖАЛИ АСОСИЙ КАПИТАЛ (10-11)


0


I ДАРАЖАЛИ ҚЎШИМЧА КАПИТАЛ



15

Нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар (16-17)


0

16

Тўлиқ тўланган имтиёзли активлар


0

17

Минус: Қайтариб сотиб олинган имтиёзли акциялар


0

18

Қўшимча капитал (имтиёзли)


0

19

ЖАМИ I ДАРАЖАЛИ ҚЎШИМЧА КАПИТАЛ (15+18)


0

20

ЖАМИ ТЎҒИРЛАНГАН I ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ (14+19)


0


II ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ



21

Жорий йилнинг соф фойдаси


0

22

Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган миқдори қолдиқлари


0

23

Субординар қарз


0

24

II даражали капиталнинг I даражали капиталдан ортиқча қисми (чегирмаси)


0

25

Жами II даражали капитал (21+22+23+24)


0

26

ТЎҒРИЛАНГАН II ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ


0

27

ЖАМИ РЕГУЛЯТИВ КАПИТАЛ (20+26)


0

28

ТАВАККАЛЧИЛИККА ТОРТИЛГАН АКТИВЛАР УМУМИЙ СУММАСИ (29+30)


0

29

Баланс ва балансдан ташқари активларнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси


0

30

Операцион таваккалчиликлар суммаси


0

31

ТАВАККАЛЧИЛИККА ТОРТИЛГАН КАПИТАЛНИНГ УМУМИЙ СУММАСИ


0

32

Левераж ҳисоб-китоби учун активлар



33

Жами активлар


0

34

Балансдан ташқари воситалар


0

35

Ҳосилавий (дереватив) воситалар


0

36

Минус: I даражали асосий капиталдан чегирмалар (11)


0

37

Левераж коэффициенти



    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРНИ ҲИСОБГА

ОЛГАН ҲОЛДАГИ АКТИВЛАРИ

20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами


Кўрсаткичлар

Таваккалчилик даражалари

      

0%


10%


50%

       

100%


150%


(A)


(Б)


(В)


(Г)

        

(Д)


(Е)



Активлар*

          

1

Кассадаги нақд пуллар







2

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақлари ва талаблар







3

Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар







4

Қимматли қоғозлар:







4.1

давлат қимматли қоғозлари







4.2

хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар







4.3

бошқа қимматли қоғозлар







5

Алоҳида депозит ҳисобварақларда сақланадиган ва нақд пул билан таъминланган кредитлар ёки бошқа активлар ва уларнинг қисмлари







6

Кредитлар:







6.1

жорий бозор баҳосида баҳоланган Ҳукумат, Марказий банк томонидан чиқарилган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар билан таминланган кредитлар ва уларнинг қисмлари







6.2

банкларга ажратилган ипотека кредити билан таъминланган кредитлар







7

Таъминотга қабул қилинган суд жараёнида бўлган ипотека кредитлари







8

Таъминотга қабул қилинганмуддати ўтган ипотека кредитлари







9

Асосий воситалар







10

Номоддий активлар







11

Суд жараёнидаги активлар







12

Бошқа активлар







13

Жами баланс активларининг умумий миқдори


-

-

-

-

-

14

Таваккалчилик гуруҳларига асосан таваккалчиликка тортилган активларнинг умумий миқдори



-

-

-

-

15

Активларнинг таваккалчиликка тортилгандан сўнг умумий миқдори






-

          

           

Тартиб рақами

Кўрсаткичлар

кредитнинг қайта ҳисоблаш омили


Таваккалчилик даражалари

        

Таваккалчилик

қиймати

       

0%


10%

        

50%


100%


(A)


(Б)


(В)


(Г)

       

(Д)


(Е)


(Ж)


Балансдан ташқари воситалар*


1

Кредит бериш мажбуриятлари








1.1

Бир йилдан ортиқ муддатга ажратилган


50%





-

1.2

Бир йил ёки ундан кам муддатга ажратилган


20%





-

3

Бошқа балансдан ташқари воситалар


100%





-

4

Балансдан ташқари воситаларнинг умумий миқдори



-

-

-

-


5

Балансдан ташқари воситаларнинг таваккалчиликка тортилган жами қиймати







-

6

Жами активларнинг таваккалчиликка тортилган қиймати







-

       

*) Барча ҳисоб-китоблар захиралар айирилган холда амалга оширилади.

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


ОПЕРАЦИОН ТАВАККАЛЧИЛИГИ

ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами

        

Кўрсаткичлар номи

жами

1.

1 йилдаги ташкилотнинг ялпи даромади



1.1

фоизли даромад



1.2

минус фоизли харажат



1.3

фоизсиз даромад



1.4

минус фоизсиз харажат



2.

2 йилдаги ташкилотнинг ялпи даромади



2.1

фоизли даромад



2.2

минус фоизли харажат



2.3

фоизсиз даромад



2.4

минус фоизсиз харажат



3.

3 йилдаги ташкилотнинг ялпи даромади



3.1

фоизли даромад



3.2

минус фоизли харажат



3.3

фоизсиз даромад



3.4

минус фоизсиз харажат



4.

Ташкилотнинг охирги уч йилдаги ялпи даромадининг ўртача суммаси*



5.

Операцион таваккалчиликлар суммаси (100 / регулятив капиталнинг энг кичик даражаси) х (ташкилотнинг охирги уч йилдаги ялпи даромадининг ўртача суммаси х 15 фоиз)



         

*) Агар ялпи даромад қайсидир йилда нолга тенг ёки салбий кўринишда бўлганда, ўртача кўрсаткични ҳисоблашда у махраждан ва суратдан чиқариб ташланиши лозим.

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

7-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


ЛИКВИДЛИЛИК ТАҲЛИЛИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами


Кўрсаткичлар

Миқдори





1. Юқори ликвидли активлар



1.1.

Нақд пуллар



1.2.

Марказий банкдаги маблағлар



1.3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар



1.4.

Жами юқори ликвидли активлар




2. Ликвидлилик коэффициентлари



2.1.

Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти



2.1.1.

Юқори ликвидли активлар



2.1.2.

Кейинги 30 кун ичида соф чиқим




30 кунлик чиқим суммаси




30 кунлик кирим суммаси



3.1.

Соф барқарор молиялаштириш коэффициенти



3.1.1.

Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси



3.1.2.

Хусусий капитал



3.1.3.

Бир йилдан ортиқ муддатли мажбуриятлар



3.1.4.

Бошқа муддатсиз мажбуриятларнинг 30 фоизи



3.1.5.

Бир йилдан кам муддатли жами мажбуриятларнинг 30 фоизи



3.1.6.

Барқарор молиялаштиришнинг зарур суммаси



3.1.7.

Бир йилдан ортиқ муддатли активлар



3.1.8.

Асосий воситалар, соф



3.1.9.

Суд жараёнида бўлган ёки белгиланган тартибда ундирилмаган активлар



3.1.10.

Қайтариш муддати бир йилдан кам бўлган бошқа активлар суммасининг 30 фоизи



3.1.11.

Балансдан ташқари воситаларнинг 15 фоизи



    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

8-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


АКТИВЛАРИ ТАҲЛИЛИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами


Кўрсаткичлар

Сўндириш муддати (кунларда)

    

Жами

Коэффициент

Активлар суммаси

Юқори

ликвидли

активлар


Муддатсиз

1 дан

30

кунгача

31 дан

180

кунгача

181 дан

365

кунгача

   

1 дан

5

йилгача

5 дан

10

йилгача

     

10 йилдан ортиқ






АКТИВЫ













1

Кассадаги нақд пул










100%



2

Марказий банкдаги маблағлар










100%



3

Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар










100%



4

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар (векселлар, облигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозлар)










100%



5

Банкларга берилган кредитлар, соф










50%



6

Суд жараёнидаги кредитлар, соф










0%



7

Асосий воситалар, соф










0%



8

Ҳисобланган воситалар










50%



9

Бошқа активлар










0%



10

Жами активлар










-



    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

9-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


МАЖБУРИЯТЛАРИ ТАҲЛИЛИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами


Кўрсаткичлар

Сўндириш муддати (кунларда)

     

Жами

     

Коэффициент

    

30 кун

ичидаги

харажатлар


30 кун

ичидаги соф

харажатлар

   

Муддатсиз

      

1 дан

30

кунгача

     

31 дан

180

кунгача

    

181 дан

365

кунгача

     

1 дан

5

йилгача

     

5 дан

10

йилгача

   

10

йилдар

ортиқ

  


МАЖБУРИЯТЛАР













1

Молия вазирлигига тўланиши лозим бўлган маблағлар










100%



2

Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар










100%



3

Кредит ва лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар










100%



4

Ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар










100%



5

Ҳисобланган фоизлар










100%



6

Бошқа мажбуриятлар










30%



7

ЖАМИ МАЖБУРИЯТЛАР










чиқим



    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

10-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


АЖРАТИЛГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА

ЎРТАЧА ТОРТИЛГАН ФОИЗ СТАВКАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


Тартиб

рақами

       

Сўндириш муддатлари

     

Ажратилган кредитлар ва бошқалар

     

Жами қиймати

(минг сўмда)

    

ўртача тортилган

фоиз ставкалари

(фоизда)

     

А


Б

       

В


1

Муддатсиз




2

1 дан 30 кунгача




3

31 дан 180 кунгача




4

181 дан 365 кунгача




5

1 дан 5 йилгача




6

5 дан 10 йилгача




7

10 йилдан ортиқ




8

Жами




    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

11-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

11-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА

ЎРТАЧА ТОРТИЛГАН ФОИЗ СТАВКАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами

     

Сўндириш муддати

Жалб қилинган кредитлар ва бошқа маблағлар

    

жами миқдори

(минг сўмда)

    

ўртача тортилган

фоиз ставкалар

     

1

Муддатсиз




2

1 дан 30 кунгача




3

31 дан 180 кунгача




4

181 дан 365 кунгача




5

1 дан 5 йилгача




6

5 дан 10 йилгача




7

10 йилдан ортиқ




8

Жами




    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

12-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

12-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


ПРУДЕНЦИАЛ НОРМАТИВЛАРИ

ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


Тартиб

рақами

      

Кўрсаткичлар

Ҳисоб-қитоблар формуласи

Нормативнинг

жорий

кўрсаткичи

      

Белгиланган

нормативнинг

минимал

қиймати

    

Фарқи

1

Капиталнинг етарлилик коэффициентлари


1.1

Капиталнинг етарлилиги коэффициенти


Регулятив капитал



10%


Таваккалчиликка тортилган активлар


1.2.

Левераж


Регулятив капитал



3%


Активлар+балансдан ташқари воситалар+ дереватив (ҳосилавий) инструментлар - I даражали асосий капиталдаги чегирмалар


2

Ликвидлик коэффициентлари



2.1.

Ликвидликни қоплаш меъёри


Юқори ликвидли активлар



100%


Кейинги 30 кун ичида соф чиқим


2.2.

Соф барқарор молиялаштириш меъёри


Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд миқдори



100%


Барқарор молиялаштиришнинг зарур миқдори


3

Қарз олувчилар билан боғлиқ меъёрлар



3.1.

Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори


Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори



30%


Жами активлар


    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

13-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

13-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


Ҳисобварақ рақами

Ҳисобварақ номи

Ҳисобот санаси

бошига қолдиқ

     

Дебет

Кредит

Ҳисобот санаси

охирига қолдиқ

      

Дебет

   

Кредит

     

Дебет

   

Кредит

     

Ҳисобварақ туркуми


Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб)


Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб)


    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

14-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

14-ИЛОВА



_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


КАПИТАЛИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами

        

Кўрсаткичлар

Миқдори

1

Ўтган йилдаги капитал


0

2

Ўтган йил ҳисоботида акс эттирилмаган капиталдаги тузатишлар, соф


0

3

Тузатишлардан сўнг ўтган йилдаги капитал (1+ 2)


0

4

Йил бошидан соф фойда


0

5

Устав капиталидаги жорий йилдаги ўзгаришлар


0

6

Қўшилган капиталдаги ўзгаришлар


0

7

Захира фондидаги ўзгаришлар


0

8

Текинга олинган мулкларнинг жорий йилдаги ўзгариши


0

9

Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси


0

10

МИНУС: ўтган йил фойдасининг тақсимланган қисми


0

11

МИНУС: жорий йил фойдасидан ҳисобланган дивидендлар


0

12

Жорий йил капиталига таъсир этган бошқа ўзгаришлар (соф)


0

13

Жами капитал (3+4+5+6+7+8+9-10-11+12)


0

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

15-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

15-ИЛОВА



_________________________________________________________________ томонидан

(ташкилотнинг номи)


БАНКЛАРГА УЛАР ТОМОНИДАН БЕРИЛГАН

ЁКИ БЕРИЛАДИГАН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ

УЧУН АЖРАТИЛГАН МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАР

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Т/р

Банк

номи

     

Бош

шартнома

бўйича

кредит

миқдори


Маблағ

ажратилган

сана

     

Миқдори

Ҳисобот даврига

кредит колдиғи

   

Йиллик

фоиз

ставкаси

   

Ажратилган

маблағ

миқдори

  

Ўзлаштирилмаган

маблағ миқдори

  

Гаров миқдори

  

Таъминот

тури

    

1

  

2

3

4

5

6

7

8

      

9

10

11

    


  








     




     


  








    




   


  








   




   


  








   




   

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

16-ИЛОВА



"Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

тўғрисидаги низомга

16-ИЛОВА



_________________________________________________________________ томонидан

(ташкилотнинг номи)


СОТИБ ОЛИНГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВА

БАНКЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН БЎШ ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Т/р

Ҳ

Банк номи

Маблағ-ларни жойлаш-тирилган сана

Маблағ-ларни қайтариш санаси

Маблағ-ларни жойлаш-тириш мақсади

Маблағ жойлаш-тирилган санада миқдори

Ҳисобот санасига маблағ қолдиғи

Даромадлиги (йиллик %)

Жойлаштирилган санадан ҳисобот санасигача ҳисобланган даромад миқдори

             

Жойлаштирилган санадан ҳисобот санасигача олинган даромад миқдори

     

Изоҳ

жами ҳисобланган даромад миқдори

шу жумладан, фоизли даромад миқдори

шу жумладан, қайта баҳолашдан ҳисобланган даромад/(ҳаражатлар)

жами олинган даромад миқдори

шу жумладан, фоизли даромад миқдори

шу жумладан, қайта баҳолашдан олинган даромад/(ҳаражатлар)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

     

11

12

13

14

15

     

16












    






     













 






   












      






    


       

         


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.

".

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 март