Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 07.03.2024 й. 117-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 7 мартдаги

117-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни

амалга ошириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Халқаро иссиқхона гази савдосини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартибини белгилайди ҳамда Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 6-моддасига мувофиқ Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизмини амалга ошириш бўйича миллий тартиб тасдиқлангунга қадар амал қилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


иссиқхона газлари - Париж битими доирасида назорат қилинадиган газлар гуруҳларидан бири - карбонат ангидрид (CO2), метан (CH4), азот оксиди (N2O), хлорофторуглерод (HFC5), перфторуглерод (PFC5), ва олтингугурт фториди (SF6);


углерод бирликлари (углерод офсети, углерод кредити) - бир тонна карбонад ангидрид (СО2) ёки бошқа иссиқхона газининг эквивалент миқдорида эмиссия қисқаришини ифодаловчи сотув сертификати;


углерод бирликлари ихтиёрий бозори - хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ихтиёрий равишда углерод бирликлари сотиб олинадиган ёки сотиладиган бозор;


Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси - иссиқхона газларининг эмиссиясини камайтириш асосида углерод бирликларини ишлаб чиқиш ва углерод бирликлари ихтиёрий бозорида сотишга қаратилган лойиҳалар;


Идоралараро кенгаш - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тузилган Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш;


миллий орган (кейинги ўринларда - Миллий орган) - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;


ишчи орган (кейинги ўринларда - Ишчи орган) - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси;


углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳасининг ташаббускори (кейинги ўринларда - Лойиҳа ташаббускори) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ташаббус таклифини киритган давлат органи ва ташкилотлари, хусусий ташкилотлар, резидент хорижий ташкилотлар, халқаро молиявий ташкилотлар;


верификацияланган углерод бирликларини ишлаб чиқишга кўмаклашувчи ташкилот (кейинги ўринларда - Хизмат кўрсатувчи ташкилот) - углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси ташаббускорларига верификацияланган углерод бирликларини ишлаб чиқиш, маркетинг ва сотиш фаолиятларини ташкил этишга шартнома асосида кўмаклашувчи юридик шахс;


валидация - Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидалари асосида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳасининг халқаро углерод бирликлари стандартлари мезонларига мувофиқлигини, шу жумладан лойиҳа-техник ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини Валидатор томонидан баҳолаш;


валидация ҳисоботи - Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидаларига мувофиқ ўтказилган валидация якуни бўйича валидатор томонидан тайёрланган ҳисобот;


валидатор - Лойиҳа ташаббускори ва Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўзаро келишуви билан тайинланган ҳамда Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартларида аккредитациядан ўтган ташкилот;


верификация - Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидаларига мувофиқ лойиҳа бўйича ҳар бир мониторинг даврида лойиҳа натижасида иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича амалда эришилган натижани верификатор томонидан даврий текшириш ва тасдиқлаш;


верификация ҳисоботи - Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидаларига мувофиқ ўтказилган верификация якуни бўйича верификатор томонидан тайёрланган ҳисобот;


верификатор - лойиҳа ташаббускори ва хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўзаро келишуви билан тайинланган ҳамда Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартларида аккредитациядан ўтган ташкилот;


давлат-хусусий шериклиги - давлат номидан шерик ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;


давлат шериги - Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари;


хусусий шерик - Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси;


миллий углерод бирликлари реестри - верификацияланган углерод бирликлари рўйхатдан ўтказиладиган, улар билан боғлиқ операциялар ҳисоби қайд этиладиган ҳамда Миллий орган томонидан юритиладиган реестр.


3. Углерод бирликларини такрорий ҳисоблашнинг (double counting) олдини олиш мақсадида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини биттадан ортиқ миллий, халқаро ёки мустақил углерод бирликлари стандартлари талаблари бўйича ва бозорларида рўйхатга олиш тақиқланади.


4. Мазкур Низомга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган барча инвестицион лойиҳалар 1-тоифа лойиҳалари натижасида ҳосил бўлган иссиқхона газлари эмиссияси қисқаришига олиб келувчи ва верификацияланган углерод бирликлари ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар ушбу низомнинг 4-бобига асосан;

давлат-хусусий шериклик шартларида ёки давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида (буюртмачилигида) амалга оширилган лойиҳалар - 2-тоифа лойиҳаларни натижасида давлат томонидан тасарруф этиладиган қисқартириладиган иссиқхона газлари эмиссияси асосида верификацияланган углерод бирликлари ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар ушбу низомнинг 5-бобига асосан амалга оширилади.


5. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш схемасига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. УГЛЕРОД БИРЛИКЛАРИ

ИХТИЁРИЙ БОЗОРИ ЛОЙИҲАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


6. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳалари қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:


қайта тикланувчи энергия лойиҳалари: қуёш, шамол, гидро, чиқиндилар ва биомасса энергияси каби қайта тикланадиган энергия манбаларидан миллий ёки ҳудудий тармоқларни энергия билан таъминлаш, шунингдек кичик тармоқ ёки тармоқдан ташқари манбаларга уланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш;


энергия самарадорлиги лойиҳалари: хизматлар ёки маҳсулотлар ҳажми ва сифатига таъсир қилмасдан энергия сарфларини камайтирадиган технология ва ечимларни жорий қилиш;


"яшил" ва паст углеродли саноат соҳасини ривожлантириш лойиҳалари: саноат соҳасида ресурслар сарфини, иссиқхона газлари эмиссиясини камайтирадиган ва кам чиқиндили инновацион технологияларни ҳамда самарали "яшил" инвестицияларни жалб қилиш;


ўрмонларни қайта тиклаш лойиҳалари: дарахтларни экиш ва барқарор ўстириш, барча ўрмончилик тизимлари, агроўрмончилик ёки яйловлар фаолиятини яхшилаш ва кенгайтириш;


чиқиндиларни бошқариш ва қайта ишлаш: энергия ёки фойдали маҳсулотларни ишлаб чиқишнинг (компостлаш, биогаз ва бошқалар) барқарор амалиётларини йўлга қўйиш билан боғлиқ чиқиндиларни бошқариш;


сув, санитария, гигиена ва "яшил" бинолар: иқлим ўзгаришини юмшатиш ва/ёки унга мослашишга қаратилган лойиҳалар.


7. Лойиҳа натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмининг Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссалари (NDC) доирасида Янгиланган маълумотлар бўйича икки йиллик ҳисоботга энг охирги йилдаги мамлакат бўйича кўрсатилган йиллик иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмининг 1 фоизидан ошмаган қисми миқдорида верификацияланган эмиссия бирликлари ишлаб чиқариш ва ихтиёрий бозорларга йўналтирилишига рухсат берилади.


8. Миллий орган верификацияланган углерод бирликлари ҳажмининг 1 фоизини захирага олади ва ундан Париж битими доирасида миллий мажбуриятга нисбатан меъёридан ортиқ сотиш хавфини (overselling risk) камайтириш учун фойдаланади. Миллий орган ҳар йили умумий захира бирликларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб боради.


9. Лойиҳалар натижасида ишлаб чиқилган верификацияланган углерод бирликлари бошқа мамлакатларнинг Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссалар (NDC) мақсадлари учун ўтказиладиган Халқаро юмшатиш натижалари (ITMO) сифатида йўналтирилмайди ва фойдаланилмайди.



3-БОБ. УГЛЕРОД БИРЛИКЛАРИ ИХТИЁРИЙ

БОЗОРИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ,

АМАЛГА ОШИРИШ ВА МОНИТОРИНГИ

МЕТОДОЛОГИЯСИ


10. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторингида амалда бўлган қуйидаги Халқаро углерод бирликлари стандартлари методологиялари қўлланилади:

"Gold Standard" стандарти;

"Verra's Verified Carbon Standard" стандарти;

"Clean Development Mechanism" стандартлари;

"ISO 14064 стандартлари" - иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш (ёки олиб ташлаш) бўйича миқдорни аниқлаш, мониторинг қилиш ва ҳисобот бериш бўйича лойиҳа даражасидаги кўрсатмалар.


11. Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатишга доир чора-тадбирларнинг натижадорлик салоҳиятини аниқлаш бўйича мамлакат учун мақбул бўлган мавжуд Халқаро углерод бирликлари стандартлари методологиялари рўйхати Миллий органи томонидан доимий янгилаб борилади.



4-БОБ. УГЛЕРОД БИРЛИКЛАРИ ИХТИЁРИЙ

БОЗОРИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


12. 1-тоифадаги лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) доирасида давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда - ДХШ) тамойиллари асосида амалга оширилади.

Миллий орган томонидан ташаббус таклифи сифатида киритиладиган 2-тоифа лойиҳалар мазкур Низомнинг 5-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


13. Лойиҳа ДХШ тамойили асосида давлат ёки хусусий шерик томонидан ташаббус қилиниши мумкин. Хусусий шерик томонидан ташаббус қилинган Лойиҳа Қонуннинг 17-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.


14. Хусусий субъект бошқарувида бўлган объектларда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида Миллий орган ҳузуридаги "Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази" давлат муассасаси давлат шериги сифатида иштирок этади.


15. Хусусий ташаббускор лойиҳанинг концепциясини давлат шериги билан келишади ҳамда келишилган лойиҳа концепциясини Миллий органга қуйидагиларни илова қилган ҳолда киритади:

ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа таклифи намунасига мувофиқ маълумотларни;

"Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан белгиланган тартибда ўтказилган лойиҳа экспертизаси хулосаси.


16. Миллий орган ариза тақдим этилган вақтдан бошлаб ўн иш куни муддатда лойиҳа таклифининг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш салоҳиятини ҳамда ушбу Низом талабларга мувофиқлигини баҳолайди.

Қуйидаги ҳолатлар ариза рад қилинишига асос бўлади:

лойиҳа концепциясининг мазкур Низом талабларига мувофиқ эмаслиги;

мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб, лойиҳа концепциясида маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ёки нотўғри маълумот берилиши;

лойиҳа мазкур Низомнинг 3-бобида келтирилган стандартлар методологияларига мувофиқ эмаслиги.

Миллий орган томонидан бериладиган хулоса салбий бўлган тақдирда, Миллий орган лойиҳа ташаббускорига рад қилиш асосларини кўрсатган ҳолда йигирма иш куни муддатда қайта ишлаш учун юборади.


17. Лойиҳа концепцияси маъқулланган тақдирда, Миллий орган ушбу Низомга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ шаклда Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа таклифи бўйича дастлабки келишув хатини юборади ҳамда Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ ДХШ тамойили асосида хусусий шерикни танлаб олиш жараёнини бошлашга рухсат беради.

Бунда, тендер ғолибини танлаб олиш босқичида фойдаланиладиган мезонлар қаторида мазкур Низом 25-бандининг учинчи хатбошида кўрсатилган тўловлар миқдори киритилади.


18. Давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий шерик танлаб олинганидан сўнг ғолиб билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилади ҳамда уч иш куни муддатда Миллий органга тақдим қилинади.


19. Миллий орган ДХШ битимини олганидан кейин уч иш кунида лойиҳа ташаббускорига лойиҳани амалга ошириш бўйича Миллий орган ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган келишув лойиҳасини ҳамда ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган тўловни амалга ошириш бўйича хабарнома юборади.

Лойиҳа ташаббускори ўн иш кунидан кечиктирмаган ҳолда:

Миллий орган билан лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувни имзолайди;

ўрмонлаштиришга доир лойиҳалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари ва ўрмонлаштиришга доир бўлмаган лойиҳалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараварига тенг суммада тўловни амалга оширади.


20. Лойиҳа ташаббускори лойиҳани ушбу Низомнинг 3-бобида келтирилган халқаро стандартлардан бирида рўйхатдан ўтказади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи халқаро стандарт маъмурияти томонидан Миллий орган электрон почта орқали белгиланган шаклда хабардор қилинишини таъминлайди.


21. Миллий орган рўйхатдан ўтказувчи халқаро стандарт маъмуриятидан лойиҳа рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабарномани олганидан кейин уч иш кунида лойиҳани Миллий углерод бирликлари реестрига киритади.


22. Лойиҳа ташаббускори лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳа-техник ҳужжатларида кўрсатилган методологияга мувофиқ мониторинг олиб боради ҳамда ҳар ярим йил якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар ушбу Низомга 4-иловада келтирилган Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси мониторинги ҳисоботи намунасига мувофиқ шаклда лойиҳа мониторинги ҳисоботини Миллий органга киритиб боради.


23. Лойиҳа-техник ҳужжатларида кўрсатилган режа-жадвалга мувофиқ Лойиҳа ташаббускори мустақил верификация ташкилотини жалб қилиш орқали лойиҳани верификациядан ўтказади.

Верификация якунланганидан кейин Лойиҳа ташаббускори беш иш куни муддатда Миллий органни верификация натижалари тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.


24. Лойиҳа ташаббускори халқаро стандарт томонидан хос (уникал) серия рақамли ва маркировкали верификацияланган углерод бирликлари чиқарилишини ҳамда Миллий орган электрон почта орқали белгиланган шаклда хабардор қилинишини таъминлайди.


25. Верификацияланган углерод бирликлари сотилгандан сўнг лойиҳа ташаббускори ўн иш куни муддатда Миллий органга сотув ҳажми ва қиймати тўғрисидаги маълумотларни асословчи ҳужжатлар билан биргаликда тақдим қилади ҳамда бир ой муддатда қуйидаги тўловларни амалга оширади:

верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмининг 5 фоизи миқдорида Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссалар (NDC) мақсадларини бажаришнинг муқобил қиймати (opportunity cost) тўловини;

верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмидан (шу жумладан, технологиялар шаклида) киритилган инвестициялар ҳажми чегирилган ҳолда қолган маблағларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисмини.


26. Мазкур Низомнинг 25 ва 31-бандларида назарда тутилган тўловлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига - 90 фоиз;

Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази (Ишчи орган)га - 10 фоиз.


27. Лойиҳа ташаббускори лойиҳа-техник ҳужжатларида кўрсатилган муддатда лойиҳа амалга оширилиши даврида ҳар йил якуни бўйича йигирма иш куни муддатда Миллий органга лойиҳа амалга оширилиши ва сотуви бўйича йиллик ҳисобот киритиб боради.


28. Миллий орган ҳар йил якуни бўйича углерод бозорларида мамлакатнинг иштироки тўғрисидаги маълумотларни ўзининг ва Ишчи орган расмий веб-саҳифаларида эълон қилиб боради.



5-БОБ. МИЛЛИЙ ОРГАННИНГ ТАШАББУС

ТАКЛИФИ АСОСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


29. Қисқартирилган иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмига давлат тасарруф этадиган ва верификацияланган углерод бирликлари ишлаб чиқаришга қаратилган (2-тоифадаги) лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ташаббус таклифи Миллий орган томонидан киритилади.

Ушбу тоифадаги лойиҳаларни амалга оширишда Ишчи орган лойиҳа ташаббускори сифатида фаолият юритади.


30. Лойиҳа ташаббускори лойиҳаларни ўзи ёки Хизмат кўрсатувчи ташкилотни жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин.

Хизмат кўрсатувчи ташкилотни жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


31. Танлов ҳужжатларини кўриб чиқишда баҳолаш мезони сифатида қуйидагилар белгиланади:

лойиҳадан юзага келадиган верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори Миллий органга йўналтирилиши;

лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда мазкур Низомнинг 3-бобида келтирилган Халқаро углерод бирликлари стандартлари методологияларининг қўлланиши;

таклиф хорижий компаниялардан киритилган тақдирда, улар томонидан лойиҳа ишига маҳаллий компанияларнинг жалб қилиниши.


32. Белгиланган тартибда танлов ғолиби аниқлангандан сўнг танлов натижаси эълон қилинган кундан эътиборан ўн иш куни муддатда Миллий орган билан лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишув имзоланади.


33. Лойиҳадан юзага келадиган верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмининг Миллий органга йўналтириладиган миқдори мазкур Низомнинг 26-банди талабларига мувофиқ равишда тақсимланади.


34. Лойиҳа амалга оширилишни мониторинг қилиш ва ҳисоботларини юритиш лойиҳа-техник ҳужжатлари асосида амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Миллий органга ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун тегишли лойиҳа ташаббускорлари масъул ҳисобланади.


36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

    

         




Низомга

1-ИЛОВА



Углерод бирликлари ихтиёрий бозори

лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, амалга

ошириш ва мониторингини олиб бориш

СХЕМАСИ

          

     

Босқичлар

       


    

Субъектлар

       


     

Тадбирлар

    


   

Бажариш муддатлари

    








1-босқич


Лойиҳа ташаббускори


          

Лойиҳа концепциясини потенциал давлат шериги билан келишади ҳамда уни Миллий органга келишиш учун киритади.

       


Лойиҳа ғояси мавжуд

бўлганда








2-босқич


Миллий орган - Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги


           

Лойиҳа концепциясини лойиҳанинг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш салоҳияти ҳамда белгиланган талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан дастлабки баҳолашдан ўтказади ҳамда хусусий шерикни танлаб олиш жараёнини бошлашга рухсат беради.

       


Ўн иш кунида








3-босқич


Лойиҳа ташаббускори,

Миллий орган - Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги


       

Давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий шерик танлаб олинганидан сўнг давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилади ҳамда Миллий органга тақдим қилинади.

         


ДХШ битими

тузилгандан кейин

уч иш кунида








4-босқич


Миллий орган - Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги


        

Миллий орган ДХШ битимини олганидан кейин лойиҳа ташаббускорига лойиҳани амалга ошириш бўйича Миллий орган ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган келишув лойиҳасини ва белгиланган тўловни амалга ошириш тўғрисида хабарнома юборади.

          


Уч иш кунида








5-босқич


Лойиҳа ташаббускори


        

Лойиҳани халқаро стандартда рўйхатдан ўтказади, рўйхатдан ўтказувчи халқаро стандарт маъмуриятидан Миллий органни электрон почта орқали хабардор қилишни таъминлайди.

         


Белгиланган

муддатларда








6-босқич


Миллий орган - Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги


       

Лойиҳани рўйхатдан ўтказган халқаро стандартдан хабарнома олинганидан кейин Миллий углерод бирликлари реестрига киритади.

         


Уч иш кунида








7-босқич


Лойиҳа ташаббускори


        

Лойиҳани амалга ошириш доирасида мониторинг олиб боради ҳамда лойиҳа мониторинги бўйича ҳисоботни Миллий органга киритиб боради.

     


Ҳар ярим йил якуни

бўйича кейинги ойнинг

15 санасига қадар








8-босқич


Лойиҳа ташаббускори


       

1. Лойиҳа ҳужжатларини верификация қилдиради.


2. Миллий органни верификация натижалари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

       


       

Режа-жадвалга мувофиқ


Беш иш кунида








9-босқич


Лойиҳа ташаббускори


       

Лойиҳа рўйхатдан ўтказилган халқаро стандарт томонидан хос (уникал) серияли рақамли верификацияланган углерод бирликларини чиқаришни ҳамда Миллий органни электрон почта орқали хабардор қилишни таъминлайди.

        


Белгиланган

муддатларда








10-босқич


Лойиҳа ташаббускори


      

1. Миллий органга сотув ҳажми ва қиймати ҳақидаги маълумотлар асословчи ҳужжатлари билан биргаликда тақдим қилади.


2. Верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмидан белгиланган тўловларни амалга оширади.

        


      

Ўн иш кунида



Бир ой муддатда

         

          




Низомга

2-ИЛОВА



Углерод бирликлари ихтиёрий

бозори лойиҳа таклифи

           

(намуна)

     

       

I. ЛОЙИҲА ТАШАББУСКОРИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

        

1.1

Юридик шахснинг тўлиқ номи:



1.2

Жойлашган манзили:

(почта манзили)



1.3

СТИР рақами:



1.4

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)



1.5

Телефон рақами:



1.6

Электрон почта манзили:



       

II. ЛОЙИҲА ТАШАББУСКОРИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

      

2.1

Таклиф этилаётган лойиҳанинг қисқача мазмуни


2.2

Амалдаги ҳолат (кириш)


2.3

Таклиф этилаётган лойиҳа номи:



2.4

Лойиҳа мақсадлари ва вазифалари



2.5

Лойиҳа тавсифи



2.6

Ўзбекистоннинг Миллий миқёсда белгиланган ҳисса (ММБҲ) ва тегишли соҳа ривожланиши билан боғлиқлиги



2.7

Технологиялар ва иссиқхона газлари эмиссиясини қисқариши билан боғлиқ фаолият



2.8

Лойиҳанинг техник ва молиявий асосий кўрсаткичлари



2.9

Барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқлиги



2.10

Мониторинг, ҳисобот, текширув режаси



2.11

Лойиҳани бошқариш



2.12

Иш режаси



         

        




Низомга

3-ИЛОВА



Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа

таклифини дастлабки келишув хати

       

(намуна)

        


лойиҳа таклифини дастлабки келишуви

(Лойиҳа таклифи номи)


             

Миллий орган


томонидан тақдим килинган


(Лойиҳа ташаббускори номи)


           


лойиҳа таклифини кўриб чиқиб,

(Лойиҳа таклифи номи)


               

қуйидагиларни маълум қилади.

         


йўналишида таклиф этилаётган

(Низом 5-бандига мувофиқ лойиҳа йўналиши)


                 


лойиҳаси 2030 йилга келиб

(Лойиҳа таклифи номи)


             


ни жорий қилиш оқрали

(технология/восита/усул номи)


             


га

(иссиқхона газини камайтириш/бартараф этиш бўйича кутилган натижа ҳажми)


            

эрилишини кўзланган.

          

Миллий орган лойиҳа ташаббускори томонидан лойиҳа таклифи бўйича лойиҳа ҳужжатларини Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом талаблари асосида белгиланган тартибда тайёрлаш ва келишиш учун тақдим қилиш мумкинлигини маълум қилади.


Зарурат бўлганда, Миллий орган ҳузуридаги Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан ушбу жараёнда тегишли техник ва маслаҳат кўмагини бериши мумкин.

         

          




Низомга

4-ИЛОВА



Углерод бирликлари ихтиёрий бозори

лойиҳаси мониторинги ҳисоботи

                 

(намуна)

          

Лойиҳа мониторинги ҳисоботи шакли

         

Лойиҳа номи





Лойиҳа бўйича миллий органнинг маълумотнома рақами





Мониторинг ҳисоботининг тугаш муддати





Мониторинг даври рақами





Мониторинг даврининг давомийлиги





Мониторинг даври учун мониторинг ҳисоботи рақами





Лойиҳа ташаббускорлари





Қўлланилган методологиялар ва стандартлаштирилган базавий кўрсаткичлар





Тармоқ доираси





Мониторинг даврида лойиҳа натижасида эришилган иссиқхона газлари эмиссиясининг қисқариши ёки аниқ антропоген иссиқхона газлари ютилиши миқдори.


1-давргача

эришилган миқдор


1-даврдан бошлаб

эришилган миқдор


2-даврдан бошлаб

эришилган миқдор



      


      


 

Лойиҳанинг техник ҳужжатларида тегишли мониторинг даври учун олдиндан ҳисобланган иссиқхона газлари эмиссиясининг қисқариши ёки аниқ антропоген иссиқхона газлари ютилишининг тахминий миқдори.





        

        

1-БЎЛИМ. ЛОЙИҲА ТАВСИФИ


1.1. Лойиҳанинг умумий тавсифи.


1.2. Лойиҳанинг жойлашуви.


1.3. Томонлар ва лойиҳа ташаббускорлари.

        

Иштирок этувчи томонлар

Лойиҳа ташаббускорлари

Иштирок этувчи томон

лойиҳа ташаббускори сифатида

кўрилишини хоҳлайдими ёки

йўқлигини кўрсатинг

(Ҳа/Йўқ)

        

А Томон (ўтказувчи томон)


А (хусусий ташкилот)

А (жамоат ташкилоти)



B Томон (олувчи томон)


В (хусусий ташкилот)

В (жамоат ташкилоти)



Бошқарувчи/мувофиқлаштирувчи/ амалга оширувчи ташкилот

С (ташкилот)


С (хусусий ташкилот)

С (жамоат ташкилоти)



        

1.4. Қўлланилган методологиялар ва стандартлаштирилган базавий кўрсаткичларга иловалар.


1.5. Кредит даврининг тури ва давомийлиги.



2-БЎЛИМ. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШ


2.1. Амалга оширилган лойиҳанинг тавсифи.


2.2. Рўйхатдан ўтишдан кейинги ўзгаришлар.


2.2.1. Рўйхатга олинган мониторинг режасидан, қўлланилган методологиялардан, стандартлаштирилган базавий кўрсаткичлардан ёки бошқа услубий меъёрий ҳужжатлардан вақтинчалик четга чиқиш.


2.2.2. Тузатишлар.


2.2.3. Кредит даврининг бошланиш санасига оид ўзгартиришлар.


2.2.4. Мониторинг режасини киритиш.


2.2.5. Рўйхатга олинган мониторинг режасига доимий ўзгартиришлар киритиш ёки мониторинг қўлланилган методологиялардан, стандартлаштирилган базавий кўрсаткичлардан ёки бошқа услубий меъёрий ҳужжатлардан доимий равишда четга чиқиши.


2.2.6. Лойиҳага ўзгартириш киритиш.


2.2.7. Ўрмонларни ўстириш ёки ўрмонларни қайта тиклашни юмшатиш фаолиятига хос ўзгаришлар.


2.2.8. Лойиҳага ўзгартириш киритиш.


2.2.9. Ўрмонларни ўстириш ёки ўрмонларни қайта тиклашни юмшатиш фаолиятига хос ўзгаришлар.



3-БЎЛИМ. МОНИТОРИНГ ТИЗИМИНИНГ ТАВСИФИ



4-БЎЛИМ. МАЪЛУМОТЛАР ВА ПАРАМЕТРЛАР


4.1. Олдиндан белгиланган маълумотлар ва параметрлар

(Ҳар бир маълумот ёки параметр учун ушбу жадвалдан нусха олинг.)

         

Маълумотлар/параметрлар



Бирлиги



Тавсифи



Маълумотлар манбаси



Қўлланилган қиймат(лар)



Маълумотлар ёки ўлчаш усуллари ва тартиботларини танлаш



Маълумотлар/параметрнинг мақсади



Қўшимча шарҳлар



         

4.2. Мониторинг қилинган маълумотлар ва параметрлар

(Ҳар бир маълумот ёки параметр учун ушбу жадвалдан нусха олинг.)

        

Маълумотлар/параметрлар



Бирлиги



Тавсифи



Ўлчанган/ҳисобланган/стандарт



Маълумотлар манбаси



Кузатилган параметр қиймати(лар)



Мониторинг ускуналари



Частотани ўлчаш/ўқиш/ёзиб олиш



Ҳисоблаш методи (агар мавжуд бўлса)



QA/QC процедуралари



Маълумотлар/параметрнинг мақсади



Қўшимча шарҳлар





           

4.3. Намунавий режани амалга ошириш.


4.5. Базавий эмиссияларни ёки базавий аниқ йўқотишларни ҳисоблаш.


4.6. Лойиҳа эмиссияларини ёки ҳақиқий аниқ йўқотишларни ҳисоблаш.


4.7. Пайдо бўлган ёриқлар натижасида юзага келган эмиссияларни ҳисоблаш.


4.8. Қисқартирилган эмиссияларни ёки аниқ антропоген йўқотишларни ҳисоблаш.

      

Базавий иссиқхона газлари эмиссияларини ёки базавий аниқ иссиқхона газлари йўқотишлари

(СО2 тон экв)

      

Ҳақиқий иссиқхона газлари эмиссияларини ёки ҳақиқий аниқ иссиқхона газлари йўқотишлари

(СО2 тон экв)

     

Пайдо бўлган ёриқлар натижасида юзага келган эмиссияларни ҳисоблаш

(СО2 тон экв)

       

Иссиқхона газлари эмиссияларини ёки

аниқ иссиқхона газлари йўқотишлари

(СО2 тон экв)

        

1-даврдан

олдин

    

1-даврдан

бошлаб

2-давргача

    

2-даврдан

бошлаб

    

Жами

миқдори

      

Жами

















         

4.9. Рўйхатга олинган Лойиҳанинг техник ҳужжатларидаги ҳисоб-китоблар билан эришилган қисқартирилган эмиссияларни ёки антропоген йўқотишларни солиштириш.

       

Мониторинг даврида эришилган миқдори

(СО2 тон экв)

      

Лойиҳанинг техник ҳужжатларида мониторинг

даври учун олдиндан ҳисобланган миқдори

(СО2 тон экв)

      


      


    

       

4.10. Мониторинг даври учун Лойиҳанинг техник ҳужжатларида олдиндан ҳисобланган миқдорини ҳисоблашнинг тушунтирилиши.


4.11. Эришилган қисқартирилган эмиссияларни ошириш бўйича изоҳлар.


4.12. Лойиҳанинг кичик миқёсдаги кўлами бўйича изоҳлар.

       

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 март