Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (ЎзР ВМ 15.03.2024 й. 137-сон карорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 15 мартдаги

137-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли,

ёшлар етакчиси, профилактика инспектори,

ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга

келиб кетиши бўйича давоматни (табелни)

юритиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритишни тартибга солади.


2. Мазкур йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


давомат - муайян ишда доимий иштирок этиш ёки қатнашиш;


соатбай - иш ҳақига нисбатан ишлатиладиган ўлчов бирлиги;


"Маҳалла еттилиги" - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган гуруҳ.


3. Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг (кейинги ўринларда - "Маҳалла еттилиги" аъзолари) ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш учун жавобгарлик фуқаролар йиғини раиси зиммасига юкланади.

Бунда солиқ инспектори ва ижтимоий ходимнинг ишга келиб кетиши бўйича давомат тегишлилиги бўйича тумандаги солиқ инспекцияси ва (ёки) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази раҳбари ҳамда фуқаролар йиғини раиси ўртасида тузилган ишга келиб кетиш графигига асосан юритилади.

Фуқаролар йиғини раиси лавозими бўш бўлган тақдирда, "Маҳалла еттилиги" аъзолари томонидан овозга қўйиш орқали давоматни (табелни) юритиш бўйича вақтинча масъул шахс тайинланади.


4. Фуқаролар йиғини раиси томонидан "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритишга давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг аралашишига йўл қўйилмайди.



2-БОБ. "МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ" АЪЗОЛАРИНИНГ

ИШГА КЕЛИШИНИ ВА ИШДАН КЕТИШИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


5. "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг ишга келиб кетишини ҳисобга олиш мақсадида ҳар бир фуқаролар йиғинида ушбу йўриқномага 1-иловада келтирилган тартибда "Ходимларнинг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари" (кейинги ўринларда - ҳисобга олиш дафтари) юритилади.


6. Ҳисобга олиш дафтари фуқаролар йиғини раиси томонидан юритилади (тўлдирилади) ҳамда варақлари ип ўтказиб тикилган, тартиб рақами қўйилган ва сўрғич ёки мастика муҳр билан муҳрланган бўлиши керак.


7. Ҳисобга олиш дафтарининг юритилиши ва сақланиши ҳамда унга киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун фуқаролар йиғини раиси жавоб беради.


8. Ҳисобга олиш дафтарида ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, эгаллаб турган лавозими, ишга келиш ва ишдан кетиш санаси, вақти кўрсатилади.

Ҳисобга олиш дафтарида кўрсатилган маълумотлар ҳар бир "Маҳалла еттилиги" аъзоси томонидан тўлдирилади ва имзоси билан тасдиқланади.


9. "Маҳалла еттилиги" аъзолари (солиқ инспектори ва ижтимоий ходим бундан мустасно) бир иш куни мобайнида ҳисобга олиш дафтарида икки марта қайд этилади.

"Маҳалла еттилиги" аъзолари (солиқ инспектори ва ижтимоий ходим бундан мустасно) ҳар куни ишга келган заҳоти ҳамда ишдан кетиш олдидан ҳисобга олиш дафтарига ишга келиш ва ишдан кетиш вақти тўғрисидаги ёзувни киритган ҳолда имзо билан тасдиқлайди.


10. Иш куни якунлари бўйича ҳисобга олиш дафтарининг ҳар куни тўлдирилганлигини фуқаролар йиғини раиси назорат қилиб боради.

"Маҳалла еттилиги" аъзолари узрли сабаб билан ишда бўлмаган тақдирда, сана устунига ушбу йўриқномага 2-иловада келтирилган тартибда фуқаролар йиғини раиси шартли белгиларни қўяди.

Бунда фуқаролар йиғини раиси шартли белги қўйишдан аввал "Маҳалла еттилиги" аъзосининг ишга келмаганлик сабабини суриштиради.



3-БОБ. ДАВОМАТНИ (ТАБЕЛНИ)

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


11. Ҳар ой якунлари бўйича фуқаролар йиғини раиси томонидан "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг ҳисобга олиш дафтаридаги ишга келиши ва ишдан кетиши мониторинг қилинади.

Мониторинг таҳлилларига кўра "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг ишга келиши ва ишдан кетиши бўйича давомат (табель) фуқаролар йиғини раиси томонидан ушбу йўриқномага 3-иловада келтирилган шаклда тўлдирилади.


12. Фуқаролар йиғини раиси табелга ҳар бир "Маҳалла еттилиги" аъзосининг ҳақиқатда ишлаган вақтини меҳнат қонунчилигига мувофиқ киритади.


13. Фуқаролар йиғини раиси табелни тўлдириб бўлганидан сўнг тасдиқлайди.

Тасдиқланган табелнинг кўчирма нусхасини "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг меҳнатига иш ҳақи ҳисоблаш учун уларнинг кадрлар билан ишлаш бўйича ҳудудий мутахассисларига ҳар ойнинг охирги санасида юборади.



4-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ ДАФТАРИ ВА

ДАВОМАТНИ (ТАБЕЛЬ) САҚЛАШ


14. Фуқаролар йиғинида ҳужжатларнинг сақланиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг иш юритувчиси томонидан таъминланади. Иш юритувчи ҳисобга олиш дафтари ва табелни фуқаролар йиғинида сақлайди.


15. Фуқаролар йиғинида табель бўйича йиғмажилдлар юритилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

    

    




Йўриқномага

1-ИЛОВА



Ходимларнинг ишга келишини ва ишдан

кетишини ҳисобга олиш дафтари


Маҳалла фуқаролар йиғини номи


       

Фуқаролар йиғини раиси



(Ф.И.О.)

        

          

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

       

Лавозими

Ишга келганлик ва келмаганлик тўғрисидаги қайдлар

(ойнинг саналари бўйича)

    

Сана

     

Сана

Сана

Сана

Сана

Сана

    

Сана

Сана

Сана

Сана

Сана

Сана

      

Келди

Кетди

Келди

Кетди

Келди

Кетди

Келди

Кетди

Келди

Кетди

Келди

Кетди

Келди

Кетди

Келди

Кетди

Келди

Кетди

Келди

Кетди

Келди

Кетди

Келди

Кетди

1.


       


























2.


     


























3.


       


























4.


      


























5.


      


























6.


     


























         

        




Йўриқномага

2-ИЛОВА



Шартли белгилар

           

Кўрсаткич номи

        

Коди

         

Дам олиш ва байрам кунлари


В

Раҳбарият рухсати билан ишга келмаган кунлар


А

Тунги иш вақти


Н

Давлат олдидаги мажбуриятларни бажариш*


Г

Ўқиш бўйича дам олиш


ВУ

Ўқув таътили


ОУ

Кейинги ва қўшимча меҳнат таътили


О

Меҳнатга лаёқатсизлик


Б

Туғиш билан боғлиқ таътиллар


Р

Прогуллар (сабабсиз)


П

Хизмат сафари


К

Ҳақиқатда ишланган кунлар


Ф

       

*) Профилактика инспектори жамоат тартибини сақлаш мақсадида махсус профилактика тадбирларига жалб қилиниши мумкин.

          

          




Йўриқномага

3-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

________________________

фуқаролар йиғини раиси

________________________

(Ф.И.О.)


20__ йил "____"_______



"____________________" маҳалла фуқаролар

йиғинида ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар

етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий

ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиши

ва ишдан кетиши бўйича

          

___/_____сон - ТАБЕЛЬ

           

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

  

Лавозими

   

Ой кунлари

    

Ишланди

      

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

  

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

  

23

24

25

26

27

28

29

30

31

  

Соатбай

Кун

1.


     



































2.


     



































3.


      



































4.


    



































5.


     



































6.


     



































         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 март