Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2024 й. 153-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 мартдаги

153-сон қарорига

2-ИЛОВА



Савдодаги техник тўсиқлар бўйича

ахборот маркази тўғрисида

НИЗОМ


I-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази (кейинги ўринларда - Ахборот маркази) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги, "Стандартлаштириш тўғрисида"ги, "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низомга амал қилади.


3. Ахборот маркази Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон Стандартлар институти тузилмасида алоҳида бўлинма шаклида Жаҳон савдо ташкилоти (кейинги ўринларда - ЖСТ) котибияти, ЖСТ аъзолари халқаро ва хорижий стандартлаштириш ташкилотлари ҳамда бошқа манфаатдор томонлар билан техник регламентлар, стандартлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва қўллаш масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида ташкил этилган.


4. Ахборот маркази Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлган пайтдан бошлаб, шунингдек, тегишли шартномалар кучга киргандан кейин фаолият юритади.



II-БОБ. АХБОРОТ МАРКАЗИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар Ахборот марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) ЖСТга аъзо давлатларни Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартларга асосланмаган ёки мавжуд халқаро стандартлардан сезиларли даражада фарқ қиладиган, қонуний мақсадларга эришиш учун зарур ва ЖСТга аъзо бошқа давлатлар билан товарлар савдосига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ишлаб чиқилаётганлиги ёхуд мавжуд техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларига ўзгартиришлар киритилаётганлиги тўғрисида ўз вақтида, уларни ишлаб чиқиш босқичида хабарномалар бериш орқали хабардор қилиш;

б) ЖСТга аъзо давлатларнинг ахборот марказлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг барча асосланган сўровларига тегишли ваколатга эга ижро этувчи ҳокимият ва мувофиқликни баҳоловчи органлар билан ҳамкорликда жавоб берилишини таъминлаш;

в) ЖСТга аъзо давлатларнинг ишлаб чиқилаётган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги хабарномаларга шарҳларини ва (ёки) эътирозларини тегишли ижро этувчи ҳокимият органларига уларни муҳокама қилиш, ишлаб чиқилаётган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳаларига зарур ўзгартиришлар киритиш учун юбориш;

г) ЖСТга аъзо давлатларнинг Савдодаги техник тўсиқлар (кейинги ўринларда - СТТ) соҳасида режалаштирилган ёки қабул қилинган чоралари тўғрисидаги хабарномаларни Ўзбекистон Республикасининг тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдор томонларга уларнинг сўровига кўра тақдим этиш.



III-БОБ. ЖСТГА АЪЗО ДАВЛАТЛАРГА

ХАБАРНОМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


6. Ахборот маркази томонидан хабарномалар бериш ва сўровларга жавоб бериш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага асосан амалга оширилади.


7. Ахборот маркази ЖСТга аъзо давлатларнинг техник регламентларни ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги хабарномаларини электрон жўнатиш ягона порталига обуна бўлади.


8. Стандартлар ва техник регламентлар, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг йиллик режалари мазкур Низомга 2-иловадаги шаклда тақдим этилади.


9. Хабарномалар мазкур Низомга 3-иловадаги шаклда тақдим этилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин:

ишлаб чиқиш босқичида бўлган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ҳақида маълумот;

стандартлаштириш бўйича халқаро ёки минтақавий ташкилотларга аъзолик ёки иштирокчи эканлиги тўғрисида маълумот;

ишлаб чиқилаётган лойиҳанинг якуний матнини юклаб олиш манзили тўғрисида маълумот, шу жумладан, веб-сайт манзилини (ҳаволасини) кўрсатиш;

СТТ битими қоидаларини бажариш билан бевосита боғлиқ бошқа маълумотлар.


10. Хабарномада аниқ бир маҳсулот, маҳсулотлар гуруҳи ёки умумий маҳсулотларга тегишли бир ёки бир нечта техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.


11. ЖСТга аъзо давлатларни хабардор қилиш режалаштирилаётган чоралар тўғрисидаги хабарномалар ЖСТ Котибиятига юборилишидан олдин Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилиши лозим.


12. Режалаштирилган чоралар тўғрисида ЖСТ Котибиятига хабарномалар ЖСТга аъзо давлатлар янги чоралар лойиҳаси билан танишиши, уларни муҳокама қилиш ва қабул қилишда ҳисобга олиниши лозим бўлган ўз шарҳлари ва (ёки) эътирозларини тақдим этиш имкониятига эга бўлишлари учун ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичида, келишиш учун камида 60 кун назарда тутилган ҳолда жўнатилиши керак.


13. Техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ЖСТга аъзо давлатлар ва маҳаллий саноат корхоналари янги чораларга мослашиш имкониятига эга бўлишлари учун уларни қабул қилиш ва расмий нашрдан сўнг 6 ой ўтгач кучга киритилиши лозим.


14. ЖСТга аъзо давлатларнинг сўровларига жавоблар, қўшимча маълумотлар инглиз тилида тақдим этилиши керак.

Агар ҳужжатлар ҳажми катта бўлса, асосий қоидаларни кўрсатган ҳолда хабардор қилинаётган чоралар мазмунини инглиз тилида бериш мумкин.


15. ЖСТга аъзо давлатлар ва манфаатдор томонларнинг сўровига биноан ҳужжатлар нусхаларини тақдим этишда унинг тўлов миқдори тақдим этиш учун сарфланган ҳақиқий харажатларга мутаносиб бўлиши керак.



IV-БОБ. ЖСТГА АЪЗО ДАВЛАТЛАРНИНГ

ХАБАРНОМАЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ҚАЙТА

ИШЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ ТАРТИБИ


16. Ахборот маркази ЖСТга аъзо давлатларнинг СТТ соҳасида режа қилинган ёки қабул қилинган чоралари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдор томонларга уларнинг сўровига биноан хабарномалар юборади.


17. ЖСТга аъзо давлатларнинг хабардор қилинган чоралари бўйича Ўзбекистон Республикасининг тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдорлар томонида саволлар туғилса, Ахборот маркази ЖСТга аъзо тегишли давлатга сўров юборади.


18. Ахборот маркази ЖСТга аъзо давлатлардан сўровларга жавоб олади ва олинган жавобларни ўзбек тилига таржима қилади ҳамда ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдор томонларга юборади.

         

         




Низомга

1-ИЛОВА



Ахборот марказининг хабарномалар бериш

ва сўровларга жавоб бериш

СХЕМАСИ

          

     

Босқичлар

     


     

Субъектлар

     


       

Тадбирлар

    


    

Ижро муддати

    








1-босқич


Ахборот маркази


     

ЖСТга аъзо давлатларнинг хабарномаларини электрон жўнатиш портали (https://eping.wto.org)га обуна бўлади.

       


Ўзбекистон ЖСТга

аъзо бўлганида








2-босқич


  

Ахборот маркази,

Ўзбекистон техник

жиҳатдан тартибга

солиш агентлиги

       


Стандартлар, техник регламентлар, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг йиллик режаларини тақдим этади.


Ҳар йил якуни билан

(20 декабрга қадар)








3-босқич


Ахборот маркази,

техник регламентни

ишлаб чиқувчи

ташкилот


       

Қуйидагиларни илова қилган ҳолда хабарнома тайёрлайди ва юборади:

ишлаб чиқиш босқичида бўлган техник регламент ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ҳақида маълумот;

ишлаб чиқилаётган ёки қабул қилинаётган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисида дастлабки хабарномага қўшимчалар.

        


Ушбу ҳужжат

лойиҳалари ишлаб

чиқилган дастлабки

босқичларда








4-босқич


Ахборот маркази


   

Хабарномада кўрсатилган ишлаб чиқилган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳалари бўйича ЖСТ Котибияти ва аъзо давлатлар томонидан тақдим этилган шарҳлар ва (ёки) эътирозларни қабул қилади.

        


60 кун мобайнида








5-босқич


Ахборот маркази,

техник регламентни

ишлаб чиқувчи

ташкилот


         

ЖСТ Котибияти ва унга аъзо давлатлардан техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳалари бўйича шарҳлар ва (ёки) эътирозларни таржима қилади ва тегишли лойиҳа ишлаб чиқувчиларига юборади.

      


Шарҳлар ва эътирозлар

қабул қилинган кунда

         

         




Низомга

2-ИЛОВА



Стандартлар ва техник регламентлар,

мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини

ишлаб чиқиш режаси шакли

         

Т/р

Меъёрий ҳужжатнинг номи

ва белгиланиши

     

Ишлаб чиқиш

учун асос

      

Тақдим этиш

муддати

     

Ишлаб чиқиш

учун масъул

    

1

    

2


3


4

  

5


      






       






       






         

         




Низомга

3-ИЛОВА



Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги

техник тўсиқлар бўйича хабарномаси

шакли ва уни тўлдириш

ЙЎРИҚНОМАСИ

          

1.

Хабар берувчи битим иштирокчиси: Ўзбекистон Республикаси


2.

Ҳужжат ишлаб чиқувчи масъул орган:

Масъул орган номи ва манзили (жумладан, телефон ва факс рақами, электрон почта манзили, веб-сайт):


3.

Хабарнома қуйидаги моддаларга мувофиқ тайёрланди:

2.9.2 [ ],

2.10.1 [ ],

5.6.2 [ ],

5.7.1 [ ],

бошқалар:


4.

Товарларнинг (ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) кодлари (қўшимча тарзда халқаро стандартлар классификатори кодлари кўрсатилиши мумкин):


5

Ҳужжат номи, қайси тилдалиги, саҳифалари сони:


6.

Чораларнинг мазмуни тавсифи:


7.

Мақсад ва асослаш, жумладан, агар зарур бўлса, ҳужжатни қабул қилиш учун юзага келган долзарб муаммо:


8.

Бошқа тегишли ҳужжатлар:


9.

Тахминий қабул қилиш (тасдиқлаш) санаси:

Тахминий жорий қилиш санаси:


10.

Шарҳлар тақдим этишнинг якуний санаси:


11.

Ҳужжат лойиҳаси мавжуд манзил:

[ ] Ахборот маркази ёки бошқа органнинг манзили

алоқа учун шахс (И.Ф.О. ва эгаллаган лавозими)

электрон почта манзили

телефон/факс


       

Тўғри тўлдириш бўйича қўлланма:


1-графа: ҳар доим Ўзбекистон Республикаси кўрсатилади;


2-графа: ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиққан орган номи кўрсатилади. Бундан ташқари, ушбу лойиҳа бўйича шарҳ, эътироз ва саволларни кўриб чиқиш учун тайинланган орган ёки ташкилотнинг номи кўрсатилиши керак (ташкилотнинг тўлиқ манзили, телефон ва факс рақамлари (агар мавжуд бўлса), учинчи томон сўровлари учун электрон почта ва расмий веб-сайт манзили ҳам кўрсатилади);


3-графа: ЖСТнинг СТТ тўғрисидаги битими қоидаларига мувофиқ тегишли ҳужжат лойиҳаси ёнидаги майдонга [х] белгиси қўйилади:

2.9.2 модда: техник регламент лойиҳаси ҳақида хабарнома;

2.10.1 модда: хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёки миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича фавқулодда вазият ёки долзарб муаммолар юзага келиш хавфи туғилганда қабул қилинган техник регламент тўғрисидаги хабарнома;

5.6.2-модда: мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомили лойиҳаси тўғрисидаги хабарнома;

5.7.1-модда: хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёки миллий хавфсизликни таъминлашда долзарб муаммолар юзага келганда ёки юзага келиш хавфи туғилганда мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомили тўғрисидаги хабарнома.


4-графа: одатда эркин матн шаклида ва/ёки ТИФ ТН кодлари ёки халқаро стандартлар классификатори кодлари ёрдамида бериладиган тартибга солинадиган товарлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Мутахассислар ва таржимонлар учун хабарномалар тушунарли бўлиши учун товар номенклатурасини аниқ тавсифи зарур, шунинг учун қисқартмалардан фойдаланмаслик лозим.


5-графа: ишлаб чиқилаётган ёки қабул қилинган техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларининг номи, шунингдек, хабарнома ҳужжатидаги саҳифалар сони кўрсатилган. Шу билан бирга, хабарнома ҳужжатлари тақдим этиладиган тил(лар) кўрсатилиши керак, шунингдек, ҳужжатни таржима қилиш режалаштирилганлиги ёки таржима қилинган қисқача мазмуни мавжудлиги қайд этилиши лозим;


6-графа: таклиф қилинган ёки қабул қилинган техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиларнинг аннотацияси бўлиши керак. Бу таклиф қилинаётган ёки қабул қилинган чоранинг асосий хусусиятларини аниқ ва тушунарли (хусусан, агар хабарнома берилган ҳужжат ЖСТнинг расмий тилида бўлмаса) тавсифи бўлиши керак. Бу мутахассис ва таржимонлар томонидан хабарномаларни тушуниш учун муҳим. Қисқартмалардан фойдаланмаслик керак;


7-графа: техник регламент ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳасининг мақсади ва асосига бағишланган, жумладан, шошилинч сабаблар тавсифи (агар мавжуд бўлса). Техник регламентлар учун СТТ битими 2.2-моддасига, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари учун СТТ битими 5.4-моддаси йўналишида бўлиши лозим. Мисоллар: аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, миллий хавфсизликни таъминлаш ва бошқалар.

Тавсиялар 6-қаторда келтирилганлари билан бир хилда. Техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари бир эмас, бир нечта қонуний мақсадларни назарда тутиши мумкин, бундай ҳолда барча тегишли қонуний мақсадлар кўрсатилиши керак;


8-графа: қуйидагилар кўрсатилади:

1) хабарнома эълон қилинган нашр/веб-сайт номи, жумладан, сана ва рақам;

2) ҳужжат қабул қилинганидан кейин жойлаштириладиган нашр/веб-сайт номи;

3) тегишли халқаро стандарт ёки бошқа меъёрий ҳужжатга ҳавола;

4) агар ҳужжатни тақдим этиш учун тўлов белгиланган бўлса, тўлов миқдори.


9-графа:

1) техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари қабул қилиниши кутилаётган сана;

2) СТТ битимининг 2.12 ва 5.9-моддалари қоидаларига мувофиқ техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари кучга киришининг кутилаётган санаси;


10-графа: ЖСТга аъзо давлатлар СТТ битимининг 2.9.4; 2.10.3; 3.1. моддаларига мувофиқ шарҳ бериши мумкин бўлган сана. Бунда аниқ сана белгиланиши лозим. СТТ битимининг қоидаларига кўра шарҳларни топшириш муддати 60 кун.


11-графа: Агар матн Ахборот марказида мавжуд бўлса, унда тегишли майдонга [ х ] белгиси қўйилиши керак. Агар матнни бошқа органдан олиш мумкин бўлса, ушбу орган билан алоқа маълумотларини (яъни, алоқа қиладиган шахс, электрон почта, телефон, почта манзили ва веб-сайт манзили) кўрсатиш керак. Тегишли хабарнома юборилган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари матнларига киришни янада осонлаштириш учун веб-сайт манзилини кўрсатиш тавсия этилади, у ердан аъзолар хабардор қилинган чоранинг тўлиқ матнини ёки матнга тез ва осон кириш учун фойдаланиладиган бошқа манбаларни юклаб олиш мумкин.

           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 март