Адлия вазирининг 24.09.2024 й. 25-мҳ-сон "Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларн давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.09.2024 й. 3555-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.09.2024 й.
N 3555
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
24.09.2024 й.
N 25-мҳ
БУЙРУҒИ
Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларн давлат
реестридан чиқариш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомга асосан Адлия вазирлигига вазирлик ва идораларнинг қонунчиликка номувофиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Вазир А.Д. Ташкулов
ИЛОВА
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
давлат реестридан чиқарилаётган айрим
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1999 йил 26 январда тасдиқланган Стационар даволаш-профилактика муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни бериш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш тартиби (рўйхат рақами 639, 1999 йил 18 февраль)
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 23 июндаги 39-сон "Кинология хизмати ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1254, 2003 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил., 13-14-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 28 январдаги 23-сон "Таваккалчиликка асосланган ўйин автоматлари залини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1313, 2004 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 91-модда).
4. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 25 февралдаги 59-сон "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1458, 2005 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 86-модда).
5. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 мартдаги 88-сон "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1458-1, 2015 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 147-модда).
6. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 1 июндаги 316-сон "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1458-2, 2016 йил 1 июль) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 26-сон, 323-модда).
7. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 23 ноябрдаги 571-сон "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1458-3, 2017 йил 7 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1458-3/0390-сон).
8. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2018 йил 29 майдаги 190-сон "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1458-4, 2018 йил 13 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/1458-4/1347-сон).
9. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 4-сон "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1458-5, 2020 йил 5 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/1458-5/0129-сон).
10. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сон "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 2023 йил 15 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон).
11. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 4 мартдаги 83-сон "Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1465, 2005 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 107-модда).
12. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 мартдаги 86-сон "Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1465-1, 2015 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 149-модда).
13. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 25 февралдаги 98-сон "Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1465-2, 2016 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 11-сон, 108-модда).
14. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 31 июлдаги 451-сон "Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1465-3, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й ., 36-сон, 966-модда).
15. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2018 йил 8 январдаги 4-сон "Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1465-4, 2018 йил 8 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/1465-4/0674-сон).
16. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 7 сентябрдаги 340-сон "Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1513, 2005 йил 28 сентябрь) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 299-модда; 2008 й., 39-сон, 404-модда).
17. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2008 йил 3 сентябрдаги 352-сон "Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1513-1, 2008 йил 26 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 404-модда).
18. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 мартдаги 89-сон "Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1513-2, 2015 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 150-модда).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 27 сентябрь