Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2024 й. 603-сон "Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2024 й.

N 603




ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ИНСПЕКЦИЯСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ БЎЙСУНУВИГА

ЎТКАЗИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲУКУМАТНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 23 августдаги ПФ-118-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотларга уларнинг ихтиёрига кўра солиқ ва бошқа имтиёзларни сақлаб қолган ҳолда электр энергияси учун тўловларни II ёки III тариф гуруҳларида амалга оширишга рухсат берилади.

Бунда истеъмолчилар ҳисобот ойи бошлангунига қадар электр таъминоти корхонасига мурожаат қилишлари зарур;

б) ёқилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича ундирилган зарар суммасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг махсус мақсадли ҳисобварағига келиб тушган қисмидан 20 фоизи ноқонуний фойдаланиш ҳолатини фош этишда ташаббус кўрсатган органга ҳамда 10 фоизи Бош прокуратуранинг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Мазкур кичик бандда белгиланган қоида 2024 йил 1 октябрга қадар аниқланган ноқонуний ҳолатларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси баёни билан тасдиқланадиган тақсимот пропорциясига мувофиқ тушадиган маблағларга нисбатан татбиқ этилмайди;

в) ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш режалари бажарилишини таъминлаган ҳамда ҳуқуқбузарликка қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этган прокуратура органлари ходимлари Бош прокуратуранинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда ходим иш ҳақининг 50 фоиз миқдорида рағбатлантирилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи И.А. Ниматуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 сентябрь