Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 25.03.2026 й. 37-сон "Атом электр станцияларида хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 15.04.2026 й. 3815-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.04.2026 й.
N 3815
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ
ҚЎМИТАСИНИНГ
25.03.2026 й.
N 37
ҚАРОРИ
Атом электр станцияларида хавфсизлик
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Атом электр станцияларида хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги, Фанлар академияси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қўмита раиси А.В. Рафиқов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 16 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter