Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 29.07.2026 й. 49-сон "Атом электр станциясида радиациявий авария юзага келиш хавфи мавжуд бўлганда ёки радиациявий авария содир бўлганда объект даражасидаги авария ҳолатини эълон қилиш, тезкор ахборот узатиш ва шошилинч ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.08.2026 й. 3928-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.08.2026 й.

N 3928




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ

ҚЎМИТАСИНИНГ

29.07.2026 й.

N 49


ҚАРОРИ



Атом электр станциясида радиациявий авария

юзага келиш хавфи мавжуд бўлганда ёки радиациявий

авария содир бўлганда объект даражасидаги авария

ҳолатини эълон қилиш, тезкор ахборот узатиш ва

шошилинч ёрдам кўрсатишни ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Атом электр станциясида радиациявий авария юзага келиш хавфи мавжуд бўлганда ёки радиациявий авария содир бўлганда объект даражасидаги авария ҳолатини эълон қилиш, тезкор ахборот узатиш ва шошилинч ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ҳамда Фанлар академияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қўмита раиси                                                     А.В. Рафиқов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 20 август