Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 24.09.2026 й. 106-сон "Давлат органлари ва ташкилотларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.10.2026 й. 3950-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.10.2026 й.
N 3950
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
24.09.2026 й.
N 106
БУЙРУҒИ
Давлат органлари ва ташкилотларининг,
давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс
ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари
фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сон "Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони, 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон "Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Давлат органлари ва ташкилотларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А.Э. Бурханов
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 28 мартдаги 84-сон "Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3829, 2026 йил 6 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3829/0468-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 17 сентябрдаги 31-мҳ-сон "Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3942, 2026 йил 17 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2026 й., 10/26/3942/0953-сон) илованинг 5-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 5 октябрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter