Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Айланмадан олинадиган солиқ бўйича январь ойи ҳисоботи учун қайси ЭҲФни шакллантириш зарур
ДСҚ илгари тарқатилган хабарномага қўшимча сифатида 2022 йил 1 январдан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янгиланган шаклига 1-илованинг “Жами даромадлар” 030 ва 040-сатрлари маълумотлари қайси ҳисобварақ-фактуралар асосида шакллантирилишини тушунтирди. Эътибор беринг: рўйхатда бир томонлама ЭҲФлар сони ошди, уларни 5 санага қадар тақдим этиш зарур.
030-сатр - Реализация сифатида қараладиган даромадлар - жами (0301-0306-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан
- 0301-сатр - иштирокчилар таркибидан чиқиш ёки устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд юридик шахс томонидан иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига берилган товарлар (хизматлар) қиймати ;
- 0302-сатр - юридик шахс тугатилганда ҳамда эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга берилган товарлар (хизматлар) қиймати ;
- 0303-сатр - товарларни (хизматларни) жисмоний шахс меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобидан ёки дивиденд тўлаш ҳисобидан бериш ;
- 0304-сатр - товарларни ёки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш ;
- 0305-сатр - реализация қилинган ёки бепул берилган (товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи) ваучерлар қиймати.
0306-сатр - узоқ муддатли шартномалар бўйича даромад бир томонлама ҳисобварақ-фактура асосида шакллантирилади.
040-сатр - СКнинг 297-моддаси 3-қисми 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадлар, шу жумладан:
- 0401-сатр - асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар ;
- 0404-сатр - корхонани мол-мулк мажмуи сифатида сотишдан олинган даромадлар ;
- 04011-сатр - асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар ;
- 0402-сатр - текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар) ;
- 0403-сатр - қайта тикланган захиралар даромад суммалари ;
- 0405-сатр - бошқа даромадлар, жумладан:
1) РЕПО операциялари бўйича даромад ;
2) қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича олинган даромад ;
3) инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча ТМЗларнинг ва бошқа мол-мулкнинг қиймати ;
4) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад, бундан илгари чегириб ташланмаган харажатларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар мустасно ;
5) талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромад ;
6) илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромад ;
7) қарздор томонидан эътироф этилган ёхуд қарздор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳужжати асосида шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар, шунингдек зарарларнинг (зиённинг) ўрнини қоплаш суммалари ;
9) акциядор, иштирокчи юридик шахс фойдасига ўз улушининг (улуши бир қисмининг) қийматини олишдан воз кечиш натижасида устав фонди (устав капитали) камайиши муносабати билан олган даромад ;
10) СКнинг VII бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади ;
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади