Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ЭҲФда товарнинг қадоқ билан ҳисобланишини кўрсатиш
Кўп ишлаб чиқарувчилар товарни тортиб, қуйиб ёки метражда эмас, балки қадоқланган ҳолда реализация қилишади. Сотиладиган товар сонини улар шу пайтгача қадоқлар сони билан ўлчашган.
Бугун ҳар бир МХИКга ўзининг ўлчов бирлиги - вазни, узунлиги, ҳажми ва ҳ.к. боғланган. Товарни қадоқда (қутида, флаконда ва ҳ.к.да) сотишни давом эттириш учун ДСҚнинг “Қадоқни шакллантириш бўйича хизмат” янги сервисидан фойдаланинг.
Мисол учун, “03304001011000000 Лосьон” МХИКга миллилитр, литр, дал ўлчов бирликлари боғланган. Бироқ ишлаб чиқарувчи лосьонни қуйиб реализация қилмайди. Товар турли сиғимдаги флаконларда сотилади, улар ташиш қулай бўлиши учун қутиларга, анча йирик туркумлари - поддонларга қадоқланади. ЭҲФда эса сотилган товарлар сонини тадбиркор илгари донада кўрсатган.
Энди у ЭҲФ тизимига ўзига керакли ўлчов бирликларини киритиши мумкин. Масалан, тизимда сонини 10 дона эмас, балки 10 та флакон деб кўрсатиш мумкин, бу анча тўғри бўлади. Буни қандай бажариш мумкин?
1. Tasnif.soliq.uz сайтида ЭРИ ёрдамида шахсий кабинетга киринг.
2. “Танланганлар” бўлимига киринг.
3. Излаш хизматида керакли товарни танлаган ҳолда “Қадоқни шакллантириш” тугмасига босинг.
Қадоқнинг учта тури
Қадоқнинг 3 та тури мавжуд бўлиб, улардан маҳсулот шаклига боғлиқ ҳолда фойдаланиш мумкин:
1. Истеъмол қадоғи (унда товар дўконда якуний истеъмолчига сотилади).
Қадоқни шакллантиришда тегишли устунларда:
- истеъмол қадоғи турини (масалан, лосьон учун тушувчи тавсиядаги ёрдамдан флаконни танлайсиз);
- қадоқнинг параметрларини (агар флакондаги маҳсулот миқдори - 50 мл бўлса, 50 рақамини қўясиз);
- ўлчов бирлигини (миллилитр);
- боғланиш учун телефон рақамини;
- фаолият турини кўрсатасиз (тушувчи тавсиядаги ёрдамдан - ишлаб чиқарувчини танлайсиз);
- флаконнинг суратини юклайсиз.
“Қадоқни шакллантириш” тугмасига босасиз.
Агар сизда бу лосьоннинг бошқа сиғимдаги флаконлари бўлса - турли сиғимдаги флаконлар учун тартиб-таомилни қайтарасиз.
2. Ташқи қадоқ (истеъмол қадоғи асосида шакллантирилади. Унда маҳсулотни кичик туркумлар билан, масалан, 6 та флакондан сотиш осон).
Қадоқни шакллантиришда тегишли устунларда:
- ташқи қадоқ шаклини (тушувчи тавсиядаги ёрдамдан қутини танлайсиз);
- сонини (6 рақамини қўясиз);
- қадоқнинг таркибини (флаконларни танлайсиз);
- боғланиш учун телефон рақамини;
- фаолият турини кўрсатасиз (тушувчи тавсиядаги ёрдамдан - ишлаб чиқарувчини танлайсиз);
- флаконнинг суратини юклайсиз.
“Қадоқни шакллантириш” тугмасига босасиз.
Агар сизда бошқа миқдордаги флаконлар солинган қутилар бўлса, тартиб-таомилни қайтаринг ва турли сиғимдаги қадоқларни шакллантиринг.
3. Ташиш қадоғи (ташқи қадоқ асосида шакллантирилади. Катта туркум билан ташиш учун қулай).
Қадоқни шакллантиришда тегишли устунларда:
- ташиш қадоғи шаклини (масалан, тушувчи тавсиядаги ёрдамдан поддонни танлайсиз);
- сонини (поддондаги қутилар сонини кўрсатасиз);
- қадоқнинг таркибини (тегишли сиғимдаги флаконлар);
- боғланиш учун телефон рақамини;
- фаолият турини кўрсатасиз (тушувчи тавсиядаги ёрдамдан - ишлаб чиқарувчини танлайсиз);
- флаконнинг суратини юклайсиз.
“Қадоқни шакллантириш” тугмасига босасиз.
Агар сизда поддонга жойланган бошқа қутилар сони билан вариантлар бўлса, ҳар бир вариант учун тартиб-таомилни қайтаринг.
Қадоқни шакллантиришни якунлаганингиздан кейин, сизда ЭҲФда ўлчов бирлиги сифатида флаконлар, қутилар, поддонлар ва ҳ.к.ларни танлаш имконияти пайдо бўлади.
ДСҚ йўриқномасидан скриншотлар билан бу ерда фойдаланишингиз мумкин.
Олег ГАЕВОЙ