Коммунал хизматлар, ташиш ва узоқ муддатли контрактлар бўйича ЭҲФ қачон тақдим этилади

preview

Ҳисобварақ-фактуралар бўйича янги Низом айрим хизматларни реализация қилишда ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш муддатларини белгилайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди:

- Ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни реализация қилишда ойда бир марта тақдим этилади :

  • электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари;
  • темир йўлда ташиш, транспорт-экспедиторлик хизмати, қувурлар тизими орқали юкларни ташиш;
  • товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда.

Бу ҳолларда ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан расмийлаштирилади ва реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10-кунига қадар тақдим этилади.

Объектлар қурилишида, шу жумладан, объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек, узоқ (бир ойдан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида ҳар ойда бажарилган ишларни (кўрсатилган хизматларни) топшириш-қабул қилиб олиш назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришнинг худди шу каби тартиби белгиланган

Илгари амал қилган ижарага берувчи томонидан коммунал хизматларни етказиб берувчилардан олинган ҳисобварақ-фактураларни ижарага олувчиларга қайта тақдим этиш тартиби сақлаб қолинган.

Илгаригидек, агар ижара шартномасида электр, иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматларининг (кейинги ўринларда – коммунал хизматлар) қиймати ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида алоҳида қопланиши назарда тутилса, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади :

  • ижара шартномасига мувофиқ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда (агар ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси бўлса) ижара ҳақи суммаси;
  • ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма.

Ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар қиймати ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди, улар бўйича ҚҚС эса ҳисобга олинмайди. Тегишинча, ижарага олувчидан олинган қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди .

Ижарага олувчи учун коммунал хизматлар қиймати харажатлар ҳисобланади, улар бўйича ҚҚС эса унинг барча шартларига риоя қилинган тақдирда ҳисобга олинади .  Ижарага берувчидан олинган, истеъмол қилинган хизматларнинг қоплаш суммаси – ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда алоҳида қаторда кўрсатиб ўтилган ҳисобварақ-фактура ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади .

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text161848_kommunal_hizmatlar_tashish_va_uzoq_muddatli_kontraktlar_buyicha_ehf_qachon_taqdim_etiladi