Мажбурий рақамли маркировкали товарларни реализация қилишда ЭҲФдаги ТОП-5 хатолар

preview

Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмасининг барча иштирокчилари, ўз вақтида бундай кодларни ЭҲФда акс эттириш заруратига дуч келишади. Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари биринчилардан бўлиб ушбу амалиётни ўзларида синаб кўришди. Ҳаммаси шунчаки осон эмаслиги маълум бўлди... Кўпинча “Асл белгиси”нинг шахсий кабинетида айланма иштирокчиси ҳисобварақ-фактурага хатолар билан ишлов берилган деган хабар олади, текширувда эса товар илгаригидек сотувчининг ҳисобида турганлиги маълум бўлади.

Бундай хатолардан қандай қочиш мумкинлиги ҳақида Турон» ЦРПТ “Алкоголь маҳсулотлари” товар гуруҳи менежери Нусратилла ШАРИПХОДЖАЕВ гапириб берди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Ўз вақтида ва хатоларсиз расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура – “Асл белгиси” тизимида товарга бўлган мулк ҳуқуқининг сотувчидан харидорга ўтишининг тўғри акс эттирилишининг кафолати.

Кўп учрайдиган 5 та хато ҳақида гапириб бераман, унга йўл қўймаган яхши, сабаби уларни тузатишнинг деярли имкони йўқ. Бунинг учун техник ечимлар мавжуд эмас. Уларнинг оқибатлари эса, қоидага кўра, назорат қилувчи органларда саволлар туғдиради ва қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.

 

1-хато: ЭҲФда сотувчи томонидан харидорга топширилган товарларнинг рақамли маркировкалаш кодлари кўрсатилмаган

Рақамли маркировкалаш қоидаларига асосан маркировкаланган товарларни маркировкалаш кодларини ЭҲФда акс эттирмаган ҳолда реализация қилиш – бу ҳуқуқбузарлик . Агар улар кўрсатилмаса, “Asl Belgisi” тизимида ҳақиқатда реализация қилинган товар сотувчи ҳисобида туради.

Кўнгилсиз вазиятга тушмаслик учун сотувчи ва харидор ЭҲФ тасдиқлангунга қадар унда рақамли маркировкалаш кодлари тўғри акс эттирилганлигига ишонч ҳосил қилишлари лозим.

 

2-хато. Харидор товарни харид қилган сотувчининг ҳисобварақ-фактурасини тасдиқлагунга қадар товарни учинчи шахсга сотган

Ушбу вазиятда “Асл белгиси” тизимида товар яна ундан товар қайта сотиш учун олинган сотувчининг ҳисобида туради.

Маркировкаланган маҳсулотларни учинчи шахсларга фақат сиз сотувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани тасдиқлаганингиздан сўнг реализация қилиш мумкин. Мазкур вазиятда сотилган товарларга тузатиш киритувчи ЭҲФ расмийлаштиришнинг имкони бўлмайди.

Товарларни маркировкалаш қоидаларига асосан:

1) сотувчи товар жўнатилган (топширилган) кундан эътиборан 3 иш куни мобайнида харидорга ЭҲФ тақдим этиши керак .

2) харидор товар қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, бироқ ушбу товар учинчи шахсларга топширилган кундан кечиктирмай уни қабул қилиши (тасдиқлаши) керак .

 

3-хато. ЭҲФда битта товардан рақамли маркировкалаш коди кўрсатилган, номи ва сони эса – бошқа товардан кўрсатилган

Масалан, сотувчи ЭҲФда “АРОҚ 40% 1 литр, 100 дона” маркировкалаш кодини кўрсатади. Аслида эса харидорга бошқа маҳсулот – “ВИНО 12%, 0,5 литр, 50 дона” етказиб берилади.

Маркировкалаш тизими эгалик қилувчининг алмашишини ЭҲФда кўрсатилган маркировка кодлари бўйича рўйхатдан ўтказади. Натижада сотувчининг омборида харидорнинг ҳисобида турган товарлар қолади, харидорнинг омборига эса айланмага киритилмаган ва сотувчининг омборида бўлиши керак бўлган товарлар келиб тушади .

Сотувчи товарларни жўнатишда ЭҲФда фақат ҳақиқатда жўнатилган маҳсулотларнинг маркировкалаш кодлари кўрсатилишини кузатиб бориши керак. Харидор эса товарларни қабул қилиб олишда ҳақиқатда олинган товарларни сотувчи томонидан ЭҲФда кўрсатилган маълумотлар билан солиштириши керак. Ҳар қандай тафовут мавжуд бўлган тақдирда тузатилган маълумотлар билан ҳисобварақ-фактура шакллантирилмагунча ЭҲФни тасдиқламанг ва товарни қабул қилманг.

Товар тўғрисида тўлиқ ахборотни “Асл белгиси” ёки “Солиқ” мобиль иловалари ёрдамида товарнинг қадоғидаги Data Matrixни сканерлаган ҳолда олиш мумкин.

 

4-хато: сотилган товарнинг сони нотўғри кўрсатилган

Сотувчи ЭҲФ расмийлаштиради ва “АРОҚ 40% 1 литр, 10 бирлик” маҳсулотига маркировкалаш кодларини кўрсатади. Аммо аслида харидорга “АРОҚ 40% 1 литр, 100 бирлик” маҳсулоти етказиб берилади. Натижада харидорнинг омборида айланмага киритилмаган ва сотувчининг омборида бўлиши керак бўлган 90 бирлик маҳсулот бўлади. Сотувчида эса тегишинча, акс муаммо юзага келади: унинг ҳисобида 90 бирлик товар ҳисобда туради, аммо улар мавжуд бўлмайди.

Бу ҳам сотувчи (сабаби у ҳақиқатда жўнатилган товарнинг сонини камайтириб кўрсатган) ҳамда харидор (айланмага киритилмаган товарни сақлаётган) томонидан ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Сотувчи ва харидор ҳақиқатда олинадиган товарни номенклатура ҳамда сони бўйича текширишлари, шунингдек – ЭҲФда кўрсатилган товар сонининг харидорнинг балансига топширилаётган маркировкалаш кодлари сонига мувофиқлигини текширишлари керак.

 

5-хато: нақд пулга сотиш

Сотувчи товарларни харидорга нақд пулга сотади. Бу ҳолда маҳсулотлар олувчининг балансига ўтмайди ва бу – маркировкалаш қоидаларининг қўпол бузилиши.

Ишлаб чиқарувчи ва улгуржи бўғин, улгуржи ва чакана сотувчи ўртасида ЭҲФ расмийлаштирмаган ҳолда товарларнинг нақд пулга олди-сотди операцияси – тақиқланган.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text190872_majburiy_raqamli_markirovkali_tovarlarni_realizaciya_qilishda_ehfdagi_top-5_hatolar