Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
“Салбий” қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактураларга яна рухсат берилди!
2021 йил 23 апрелдан бошлаб солиқ базасини тузатиш учун асос бўлувчи ҳолатлар юзага келганда солиқ тўловчилар қўшимча ёки тузатилган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши мумкин. Бундан ташқари, фақат икки кун - 29 ва 30 апрель давомида - ДСҚ бухгалтерларга илгари охирги 12 ой учун расмийлаштирилмаган ЭҲФни тақдим этиш имкониятини беради.
Солиқ қўмитаси:
- Солиқ солинадиган базани камайтиришга қаратилган тузатишлар киритиш, охирги 12 ой давомида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура кўрсаткичларига тузатиш киритувчи манфий кўрсаткичлар билан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш орқали амалга оширилади.
- 2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имконияти берилади. Шу муносабат билан солиқ тўловчиларнинг зиммасига солиқ базаси ва ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатишлар киритилганлиги ҳисобига аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш мажбурияти юклатилади.
Манбага қаранг.
Эътибор беринг
•Қўшимча ЭҲФни қандай расмийлаштириш ҳақида ДСҚ бошқарма бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ ва “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВАнинг қўшма тавсиясида ўқинг.
•Тузатиладиган ЭҲФни қандай расмийлаштириш ҳақида бу ерда ўқинг.
•ЭҲФ реестрларини қандай тўлдириш - бу ерда.