Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Январь учун ЭҲФ жўнатишнинг “сўнгги санаси” қандай бўлади?
Барча саъй-ҳаракатларга қарамай, барча бухгалтерлар ҳам январь ойи учун ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этишга муваффақ бўлмадилар. "Янги технологиялар" ИАМнинг хабар беришича, бугун, 10 февраль куни буни амалга ошириш мумкин. Аммо асабни қўзғатадиган вазият ҳукмрон... ЭҲФ тизимининг эрталаб ишламаганлиги ҳам ташвишлантирмоқда. Бунда бу сафар ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш муддатлари узайтирилиши ёки йўқлиги тўғрисида ишончли маълумот йўқ.
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ узоқ муддатли шартномалар бўйича ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш муддати ҳар ойнинг 10 кунига қадар этиб белгиланган.
Ушбу қоида қуйидагиларга тааллуқли:
- электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, темир йўлда ташиш, транспорт-экспедиторлик хизмати реализация қилинганда, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, шунингдек, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган бошқа холларда товарлар етказиб берилганда (хизматлар кўрсатилганда);
- объектлар қурилишида, шу жумладан, объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек, узоқ (бир солиқ ҳисоботи давридан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар уларнинг шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса.
“10-числога қадар” нормасига эътибор қаратиш лозим. У ойнинг 9-куни - ҳисобварақ-фактура тақдим этишнинг сўнгги куни эканлигини билдиради. Ва ДСҚга тизим бугун ҳам уларни тақдим этишга имкон бераётганлиги учун миннатдорлик билдириш лозим, сабаби бу - тақдим этилмаган ҳужжатларни қисқартириш имкониятидир. "Янги технологиялар" ИАМда тушунтиришларича, январь ойи учун ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишнинг сўнгги куни - 2021 йил 10 февраль. Бироқ 9 ва 10 февраль кунлари тизимда носозликлар бўлганлигини эътиборга олиш лозим, бу ҳақда ДСҚ расмий Телеграм-канали хабар берди. Таҳририят томонидан ўтказилган сўровнинг кўрсатишича, респондентларнинг ярмидан кўпи январь ойи ЭҲФларини тақдим этишга улгуришмаган.
Бошқалар қаторида, ДСҚ қандайдир сабабларга биноан СКнинг 461-моддасига мувофиқ солиқ тўлаш мажбурияти юзага келган пайтдан анча кейинроқ ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олганлар учун ҚҚС билан ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишга техник чекловни бекор қилиши ҳақидаги ахборотни катта умид билан қабул қилганлар мураккаб вазиятда қолишди. Бироқ ушбу жиҳат ҳали ҳам техник амалга оширилмаган.
Олег ГАЕВОЙ