2023 йилда ер солиғи қандай ставкалар бўйича тўланади

preview

ДСҚ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи ставкаларини эълон қилди. Идоранинг сайтида эълон қилинган жадвалда юридик ва жисмоний шахслар учун якуний солиқ ставкаларидан ташқари, базавий ставкалар, камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар тўғрисида маълумотлар мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз

20 январь:

  • 2023 йил учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги ;
  • 2023 йил январь ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. 

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .

Солиқ тўловчилар жорий йилнинг 20 январидан кечиктирмай ер участкаси жойлашган ери бўйича солиқ органига қуйидаги шакллар бўйича ҳисоботни жўнатишлари керак:

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун –10510_20-сонли шакл;
  • бошқа ташкилотлар учун – 10510_21-сонли шакл.

Ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар ҳисоботни топширишдан олдин ушбу ерлар тўғрисидаги маълумотномани 10510_03-сонли шакл бўйича жўнатадилар.

Мисол
4-иқтисодий зонадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган участка учун ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш
Ер участкасининг умумий майдони (эгалик қилувчи – юридик шахс, Яшнобод тумани Амир Темур маҳалласи, 4-иқтисодий зона) – 1 100 кв. м.

Мазкур ҳудуд учун солиқ ставкаси коэффициентни ҳисобга олган ҳолда 1 кв. м учун  862,4 сўмни ташкил этади.

Мазкур корхонага 2023 йил учун ҳисобланган ер солиғи суммаси 1 100 х 862,4 = 948 640 сўмни ташкил этади.

Солиқ автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилади.

Жисмоний шахслар 2023 йил учун тўлов миқдори билан Soliq мобиль иловасида ёки my.soliq.uzдаги солиқ тўловчи шахсий кабинетида танишишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз
Солиқ даври учун солиқни тўлаш жисмоний шахслар томонидан 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда амалга оширилади .

Манбага қаранг.

 

 

Ер солиғи Ер солиғи Ер солиғи /uz/publish/doc/text187382_2023_yilda_er_soligi_qanday_stavkalar_buyicha_tulanadi