Мол-мулк, ер ва сув солиқлари қандай даврийликда ҳисобланади

preview

Мол-мулк, ер ва сув солиқлари ҳисоб-китобини тадбиркорлар йилда 1 марта тақдим этадилар, ушбу солиқларни эса бутун календарь йил давомида тўлайдилар. Уларни ҳисобда қандай даврийликда ҳисоблаш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:

- Мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бошқа операция харажатларига киради .

Харажатларни акс эттирган ҳолда ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг бир-бирига мувофиқлиги принципига риоя қилинг. У шуни англатадики, ҳар бир ҳисобот даврида мазкур ҳисобот даврида олинган даромадларга асос бўлган харажатлар акс эттирилишини билдиради .

Солиқ ҳисоботида санаб ўтилган солиқларнинг йиллик суммасини ҳар ойлик (ҳар чораклик) тақсимоти назарда тутилган.

Бундан ташқари, фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун корхонанинг тегишли даврга тегишли барча харажатларини акс эттиринг. Фойда солиғи бўйича ҳисобот даври - чорак .

Шу тариқа, даромадлар ва харажатларнинг ўзаро нисбатини аниқлаш учун мол-мулк, ер ва сув солиқларини ҳам ҳар ойда, ҳам ҳар чоракда ҳисоблаш мумкин.  Харажатларни ҳисоблаш даврийлигини корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланг.

 

Ер солиғи Ер солиғи Ер солиғи /uz/publish/doc/text165989_mol-mulk_er_va_suv_soliqlari_qanday_davriylikda_hisoblanadi