Жисмоний шахс бўлган контрагентнинг ЭРИси бўлмаса, ЭҲФдаги хатони қандай тузатиш керак

preview

“СКнинг 47-моддаси 4-қисмига мувофиқ реализация қилиш қиймати, нарх ўзгарганда, миқдор аниқлаштирилганда ҳисобварақ-фактурани тузатиш лозим. Бизнинг ҳисобварақ-фактурамизда бир имтиёз ўрнига хато тарзда бошқаси кўрсатилган.

Бундан ташқари, мазкур ҳисобварақ-фактура ЭҲФни тасдиқлаш учун ЭРИсига эга бўлмаган жисмоний шахсга тақдим этилган. Тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этишга уринишда тизим хато – бошланғич ЭҲФда контрагентнинг имзоси мавжуд эмаслиги ҳақида хабар чиқаради”.

Бундай вазиятда солиқ тўловчи нима қилиши кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бўлими бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ тушунтирди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Агар ҳисобварақ-фактурада имтиёз хато кўрсатилган бўлса, тузатилган (тузатувчи) ҳисобварақ-фактура тақдим этган ҳолда хатони тузатиш лозим.

 

Тузатилган ҳисобварақ-фактурани фақат харидор томонидан ЭҲФ операторларининг ахборот тизимида тасдиқланган ЭҲФга нисбатан расмийлаштириш мумкин. Жисмоний шахсга тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар учун истиснолар мавжуд эмас.

ЭҲФ жисмоний шахс номидан жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Агарда электрон рақамли имзо мавжуд бўлмаса – у автоматик тарзда тасдиқланади. Бу ҳолда электрон ҳисобварақ-фактура икки нусхада қоғозга босиб чиқарилади. Улардан бири жисмоний шахсга берилади. ЭҲФнинг иккинчи нусхаси товарлар ёки хизматларнинг олинганлигини тасдиқловчи жисмоний шахснинг имзоси билан солиқ тўловчида сақланади. Бундай тартиб Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 61-моддаси билан регламентланади.

Сизнинг вазиятингизда ишни ЭРИсиз  уддалаш мураккабдир. Сизнинг жисмоний шахс бўлган контрагентингиз ўз номига жисмоний шахснинг ЭРИсини олиши лозим. Буни масофадан туриб ёки Давлат хизматлари марказида амалга ошириш мумкин. Бутун тартиб-таомил одатда бир неча соатни талаб қилади.

 

Эътибор беринг
Сиз тузатилган ЭҲФ тақдим этганингиздан сўнг харидор ҳам уни ЭРИси ёрдамида тасдиқлаши керак.

Харидор ҳисобварақ-фактура тақдим этилган кундан эътиборан 10 календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса – 1 календарь кун ичида (яъни ЭҲФ автоматик тарзда тасдиқлангунига қадар) ҳисобварақ-фактурани тасдиқлаши ёки рад этиши керак .

 

Олег Гаевой тайёрлади

 

 

 

 


ЭРИ ЭРИ ЭРИ /uz/publish/doc/text192912_jismoniy_shahs_bulgan_kontragentning_erisi_bulmasa_ehfdagi_hatoni_qanday_tuzatish_kerak