Чет элда кўчмас мулкни ижарага берганда қандай солиқларни тўлаш керак

preview

“Бизнинг чет элдаги мулкимизда омборлар ва ишлаб чиқариш бинолари мавжуд. Уларни шу мамлакатнинг юридик шахсига ижарага бермоқчимиз. Бунда Ўзбекистонда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”.

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

1. Агар корхона – умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса:

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Норезидент билан ижара шартномасини тузган корхона учун бундай шартнома хизматлар кўрсатишга доир экспорт шартномаси ҳисобланади .

Чет элда жойлашган мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар корхонанинг жами даромадига киритилади .

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда ушбу шахсларнинг жами даромадидан даромад олиш билан боғлиқ барча харажатлар чегириб ташланади, бундан чегириб ташланмайдиган харажатлар мустасно .

Бунда солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистонда ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида ҳисобот (солиқ) даври давомида амалга оширилган (кўрилган), асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлари даромад олиш билан боғлиқ харажатлар деб эътироф этилади .

Хизматлар экспортидан олинган даромад қисмида 0 фоиз миқдорида фойда солиғи ставкаси қўлланилади .

Товарларни (хизматларни) чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспорт режимига чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда 0 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси қўлланилмайди .

 

ҚҚС

ҚҚС солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш чоғида хизматларни реализация қилиш жойини аниқлаш лозим, сабаби солиқ солиш объекти – бу реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган хизматларни реализация қилиш бўйича айланма .

Умумий қоидага кўра, агар уларнинг харидорлари Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади . Реализация қилиш жойини аниқлашнинг алоҳида шартлари СКнинг 241-моддаси 3-қисмида белгиланган.

Кўчмас мол-мулк билан бевосита боғлиқ хизматлар бўйича, улар жумласига, хусусан, ижарага бериш ҳам киради, реализация қилиш жойи ушбу мол-мулк жойлашган жой бўйича аниқланади .

Кўриб чиқилаётган ҳолда мол-мулк Ўзбекистон ҳудудида жойлашмаган, бинобарин, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди ва ҚҚС ҳисобланмайди.

 

2. Агар корхона – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса:

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун солиқ солиш объекти – фойда солиғи тўғрисидаги бўлимда белгиланган қоидаларга асосан аниқланадиган жами даромад .

Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ базасига товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар киритилмайди .

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text189188_chet_elda_kuchmas_mulkni_ijaraga_berganda_qanday_soliqlarni_tulash_kerak