Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Депозитдаги маблағлар қолдиғидан фойдаланганлик учун банк фоизларига қандай солиқ солинади
Банк иккиламчи депозит счётидаги маблағлар қолдиғидан фойдаланиш учун шартнома тузишни таклиф этмоқда. Олинган фоизларни жами даромадга киритиш ва фойда солиғи солиш мумкинми, агар мумкин бўлса, қандай ставкада, деган саволларга «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Солиқ солиш мақсадида илгари билдирилган (белгиланган) ҳар қандай даромад, шу жумладан ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари бўйича дисконт тарзида олинган даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан пул омонатлари бўйича олинган даромад фоизлар деб эътироф этилади .
Ўзбекистон юридик шахсларига фоизлар тўланганда фойда солиғи тўлов манбаида ушлаб қолинмайди, балки даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади . Яъни фоизлар кўринишидаги даромадларга уларни олувчида фойда солиғи солинади.
Ушбу норма юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлари қуйидагиларга фоизлар тўлайдиган вазиятга татбиқ этилмайди:
1) нотижорат ва бюджет ташкилотларига – депозитлардаги маблағларни жойлаштиришдан;
2) норезидентларга;
3) жисмоний шахсларга.
Бу ҳолда олувчиларнинг даромадларига тўлов манбаида қуйидаги ставкаларда солиқ солинади:
- 5% – резидентлар (жисмоний шахслар) учун ;
- 10% – норезидентлар (жисмоний шахслар ва юридик шахслар) учун иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон халқаро шартномаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ;
- 15% – нотижорат ва бюджет ташкилотлари учун депозитлардаги маблағларни жойлаштиришдан фоизлар бўйича .
Шу тариқа, хизмат кўрсатувчи банк депозит счётидаги қолдиқлар бўйича ҳисоблаган фоизлар жами даромадга киритилади . Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда уларга корхонангиз фаолият турига қараб қўллайдиган ставкада солиқ солинади .
Олинган фоизлар кўринишидаги даромадлар суммасини Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 120-сатрида кўрсатинг.
Олинган вақтидан қатъи назар, ҳисобланган фоизлардан – ҳисоблаш методига мувофиқ солиқ ушлаб қолинг:
- фойда солиғини ҳисоблаш вақтида – ҳисобланг;
- фойда солиғини тўлаш муддатида– тўланг.
Юридик шахс – фоизларни олувчи фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда фоизларни жами даромадга киритади.
Фоизлар бўйича алоҳида ҳисобот тақдим этиш керак эмас.
Бунда юридик шахс – фоизларни тўлаш манбаи (кўриб чиқилаётган вазиятда – банк) Дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлар бўйича солиқ ҳисоб-китобини (электрон ҳисоботда шакл коди 10202_8) тақдим этади. Қуйидаги тавсияда бу қандай амалга оширилиши ҳақида тушунтириш берилган: