Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Фойда солиғи ҳисоб-китобида олдинги йиллардаги зарарларни қандай ўтказиш мумкин?
Олдинги йилларда корхонада фойда солиғи ҳисоб-китобида зарар кўрилди, 2020 йилда эса фойда кутилмоқда. Шу йилнинг фойдасини олдинги йиллар зарарлари суммасига камайтириш мумкинми ва буни қандай хатоларсиз амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:
- Зарарларни келгуси даврларга ўтказиш қоидалари СКнинг 333-моддасида белгиланган.
Агар чегирилиши лозим бўлган харажатлар жами даромаддан ошиб кетса (даромадлар ва харажатларга киритилган тузатишларни инобатга олган ҳолда), солиқ солиш мақсадида зарар юзага келади.
Чегирилмайдиган харажатлар солиқ солинадиган фойдани камайтирмайди, демак, ўтказиладиган зарар суммасини оширмайди.
Агар корхонада олдинги солиқ даврида (календарь йилда) зарар ҳосил бўлган бўлса, сиз жорий йил фойдасини зарарнинг бутун суммага ёки унинг бир қисмига камайтиришга ҳақлисиз.
Зарарни ушбу зарар кўрилган йилдан кейинги 10 йил мобайнида келгусига ўтказишни амалга ошириш мумкин. Бунда ўтказилаётган зарарнинг жами суммаси жорий йил солиқ базасининг 60%идан ошиб кетиши мумкин эмас.
Солиқ базасини олдинги солиқ даврида (даврларида) кўрилган зарар суммасига фақат жорий солиқ даврининг якунлари бўйича камайтириш мумкин (йиллик солиқ ҳисоботини тўлдиришда). Агар зарарлар календарь йилдан ортиқ йилларда кўрилган бўлса, улар кўрилган кетма-кетликда ўтказилади.
2020 йил 1 январга қадар ҳосил бўлган зарарни келгусига 5 йилдан кўп бўлмаган муддатда кўчиришни амалга ошириш мумкин. Ўтказилаётган зарарнинг жами суммаси жорий йилдаги солиқ базасининг 50%идан ошиши мумкин эмас .
Яъни 2020 йилнинг солиқ солинадиган фойдасини сиз 2015-2019 йиллар зарарларига 50% доирасида камайтиришингиз мумкин.
Корхонанинг фойда солиғини тўлашдан озод қилинган солиқ даврида кўрган зарарлари кейинги солиқ даврларига ўтказилиши мумкин эмас .
Агар сизда 2020 йил бошига бўлган ҳолатда ўтказилмаган зарар қолдиғи мавжуд бўлса ёки зарар жорий йилда кўрилган бўлса, 2020 йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 7-иловани тўлдиринг. Бу иловада сиз олдинги 5 йилдаги сўндирилмаган зарарларни босқичма-босқич ўтказиш ҳисобига солиқ базасини 50% ортиқ бўлмаган миқдорда камайтиришни акс эттиришингиз мумкин.
2020 йил якунлари бўйича кўрилган зарар 2021 йилдан бошлаб 10 йил мобайнида ўтказилиши мумкин.
- 2018 йил учун – 15 200 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0101-сатри 3-устунида кўрсатилади);
- 2019 йил учун – 17 300 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0102-сатри 3-устунида кўрсатилади).
- 2018 йил учун - 3 400 минг сўм (15 200 – 11 800) (Ҳисоб-китобнинг 0601-сатри 3-устунида кўрсатилади);
- 2019 йил учун - 17 300 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0602-сатри 3-устунида кўрсатилади).
СКнинг 336-моддаси операцияларнинг айрим турлари бўйича қуйидаги зарарларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди:
- юридик шахснинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонани устав фондида иштирок этиш улушини реализация қилишдан ёки унинг бошқача тарзда чиқиб кетишидан;
- ишончли бошқарув шартномаси бўйича;
- оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисида) бўйича;
- хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан кўрилган;
- муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар ва муддатли битимларнинг муомалада бўлмаган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича.
Бундай операциялар бўйича даромадлар ва харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритинг.
Сиз улар бўйича зарарларни улар кўрилган календарь йилдан кейинги 10 мобайнида суммаси бўйича чекловларсиз ўтказишингиз мумкин. Бунинг учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 8-иловани тўлдиринг.