Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Хизмат сафарлари тўғрисидаги янги низом нормаларини нобюджет ташкилотларида қўллаш
«Илгари барча хўжалик юритувчи субъектлар учун амал қилган Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома ўз кучини йўқотди. Нобюджет ташкилотлари энди 02.08.2022 йилдаги 424-сон ВМҚ билан тасдиқланган Хизмат сафарлари тўғрисидаги янги низом нормаларини қўллашлари керакми?».
МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятга ойдинлик киритди:
– Низом қоидалари ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан (бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет тизимидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар, УФда (УКда) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслардан ташқари) тавсиявий хусусиятга эга .
Бироқ ушбу НҲҲни қўллаш учун муҳим бир асос мавжуд! СК 369-м. 2-қ. 8-б. мувофиқ, ЖШДСни ҳисоблаётганда қуйидагилар жами даромадга киритилмайди:
- тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, лекин авиачипта қийматининг 30%идан ошмайдиган миқдорда;
- уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган нормалар доирасида;
- тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уй-жойни банд қилиш учун тўловлар;
- қонунчиликда белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган суткалик пуллар;
- қонунчиликда белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар.
Шундан келиб чиқиб, хизмат сафари харажатларингизга «қонунчиликда белгиланган нормалар доирасида» ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмаслиги, моддий наф тарзидаги даромадларга олиб келмаслиги , фойда солиғини ҳисоблаётганда чегириб ташланмайдиган харажатлар хавфи остида қолмаслиги учун , корхонага янги Низом нормаларини қўллаш тавсия этилади. Суткалик пуллар ва яшаганлик учун компенсация нормаларини корхона буйруғи ва/ёки ички локал ҳужжати билан, шунингдек – солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатида тасдиқлаш ортиқчалик қилмайди.
Янги Низомни қўлловчи корхоналар қандай хизмат сафари харажатлари нормаларига риоя этишлари тавсия этилишини кўриб чиқамиз.
I. Хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва у ердан қайтиш билан боғлиқ бўлган қуйидаги миқдордаги йўл харажатлари қопланади:
II. Кундалик харажатлар учун ҳақ жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда қопланади (БҲМга нисбатан коэффициентларда), жами 0,35 гача :
III. Меҳмонхона харажатлари қуйидаги миқдорларда қопланади:
Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасининг раҳбар ходимлари, республика даражасидаги бюджет ташкилотларининг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари учун; Бюджет ташкилотлари хизмат сафарига юборилган ходимларнинг меҳмонхона харажатларини меҳмонхоналар билан қонунчиликда белгиланган тартибда, шу жумладан электрон платформа орқали шартнома тузиш орқали тўлаб бериши мумкин |
ЭҲФ ёки чек билан тасдиқланган харажат қилиш далили бўйича, бироқ суткасига 3 БҲМдан ортиқ эмас |
Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасининг ходимлари, республика даражасидаги бюджет ташкилотлари раҳбарларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши раисларининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари учун |
ЭҲФ ёки чек билан тасдиқланган харажат қилиш далили бўйича, бироқ суткасига 2 БҲМдан ортиқ эмас |
Бошқа ходимлар учун |
ЭҲФ ёки чек билан тасдиқланган харажат қилиш далили бўйича, бироқ суткасига 1,5 БҲМдан ортиқ эмас |
Барча тоифадаги ходимлар учун |
Суткасига 0,2 БҲМ |
Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун хизмат сафарига юборилган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларга:
1) Низомнинг 16-бандида назарда тутилган нормалар бўйича 2 ой мобайнида кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади;
2) 2 ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига юборилганда кундалик харажатлар учун ҳақ ўрнига иш ҳақи ёки лавозим маошига тариф ставкасининг 50%и миқдорида, бироқ сутка учун Низомнинг 16-бандида белгиланган нормалардан юқори бўлмаган устама белгиланади.
Қуйидаги ходимларга улар монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини амалга ошириш учун хизмат сафарига юборилган ҳолларда кундалик харажатлар учун ҳақ ўрнига тариф ставкаси ёки лавозим маоши миқдорида иш ҳақига устамалар тўланмайди:
- монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишлари амалга ошириладиган жойда ишга олинган;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартлар асосида бошқа жойга ўтказиш тартибида юборилган;
- меҳнат таътилида бўлган вақтда, шунингдек сабабсиз ҳолда ишга чиқмаган кунларда;
- улар томонидан монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишлари амалга ошириладиган жойдан ташқарида давлат ёки жамоат ишларини бажариш вақтида;
- монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларининг бажарилиши назоратини амалга ошириш учун хизмат сафарига юборилган.
Кундалик харажатлар учун ҳақ ўрнига бундай иш ҳақига устама ходим кўрсатилган ишларда иштирок этган ҳар бир календарь кун учун тўланади.
Тўлиқ бўлмаган ой учун устамани ҳисоблашдан аввал тўлиқ ой учун устамани белгиланг, сўнгра ушбу суммани мазкур ойдаги календарь кунлар сонига бўлинг ва ходим монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларида бўлган кунлар сонига кўпайтиринг.
Корхонанинг бундай харажатлари ҳам норма доирасидаги хизмат сафари харажатлари ҳисобланади. Улар жами даромадга киритилмайди, уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди.
Хизмат сафарига юборилган ходим ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда кундалик харажатлар учун ҳақ тўламанг .
Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ходимларнинг хизмат юзасидан бориб келишлари хизмат сафари ҳисобланмайди .