Қандай ҳолларда фоизлар бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади

preview

Корхона асосий восита сотиб олиш учун кредит расмийлаштирди. Қандай ҳолларда у фоизлар бўйича харажатларни чегириладиган харажатларга киритиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:


- Корхона қарз маблағларига АВ сотиб олди. Фоиз бўйича харажатлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Биринчи навбатда АВ квалификацияланган активга киритилиши ёки киритилмаслигини аниқлаш зарур.

Квалификацияланган актив - бу белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб қиладиган актив . Булар бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш машиналари ва ускуналари, номоддий активлар, электр станциялари, инвестиция кўчмас мулки ва шу кабилар бўлиши мумкин.

Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар ушбу активнинг таннархига олиб бориш йўли орқали капитализация қилиниши лозим, агарда:

  • келгусида иқтисодий манфаатлар олиш мумкин бўлса;
  • харажатларни ишончли ўлчаш имконияти мавжуд бўлса .

Қарзлар бўйича харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) жалб қилинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоизлар;

б) қарзлар билан боғлиқ бўлган дисконтлар (чегирмалар), шу жумладан - облигацияга тегишли дисконтларнинг (чегирмаларнинг) ҳисобдан чиқарилиши;

  • в) 6-сон БҲМС "Ижара ҳисоби"га мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий ижара ва/ёки лизингга тааллуқли бўлган фоиз харажатлари .
Вазият
Корхона цех қурилиши учун кредит олди

 

Корхона янги ишлаб чиқариш линиясини ўзлаштиришга қарор қилди ва цех қурилиши учун кредитни расмийлаштирди. Кредит суммаси - 1 млрд сўм йиллик 20% тўлаш билан. Қурилиш аҳамиятли вақтни талаб этади, шу боис қурилаётган цех квалификацияланган активларга киради. Фоизларни тўлаш бўйича харажатлар ҳужжатли баҳолашга (йиллик 20%) эга, уларни қурилиш даври мобайнида мазкур активнинг таннархига капитализация қилиш мумкин.

Агар АВ квалификацияланган актив ҳисобланмаса, яъни фойдаланишга ёки сотишга тайёрлаш учун аҳамиятли вақт талаб этмаса, қарзлар бўйича сарфлар молиявий фаолият бўйича харажатлар сифатида улар амалга оширилган даврнинг харажатлари сифатида тан олиниши керак  .

Вазият
Корхона автомобиль сотиб олиш учун кредит расмийлаштирди

 

Корхона автомобиль сотиб олиш учун кредит расмийлаштирди. Кредит суммаси - 70 млн сўм йиллик 24% тўлаш билан. Автомобилнинг қиймати - 75 млн сўм.

Қарз маблағларидан ташқари корхона ўз маблағларидан фойдаланган. Бухгалтерия ҳисобида автомобиль 75 млн сўм қиймати бўйича баҳоланди (сотиб олишда бошқа харажатлар бўлмаган деб фараз қиламиз).

Фоизлар бўйича ҳар ойлик харажатлар автомобилнинг қийматига киритилмайди, балки умумий шартларга риоя қилинган тақдирда - СКда белгиланган тартибда фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажатлар таркибига киритилади.


Қачон фоиз бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади

Қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар тарзидаги харажатлар умумий шартларга риоя қилинган тақдирда фойда солиғи ҳисоб-китобида ҳақиқий фоиз ставкалари бўйича чегирилади, бундан қуйидагилар мустасно:

1. Муддати ўтган ва кечиктирилган кредитлар (қарзлар) бўйича муддатли қарз учун кредит шартномасида назарда тутилган ставкалардан ортиқча фоизлар .

2. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ капитализация қилиниши лозим бўлган фоизлар.

Амортизацияланадиган активлар қийматига капитализация қилинган сарфлар босқичма-босқич - амортизация ажратмалари тарзида харажатлар жумласига киритилади   .

Солиқ базасини аниқлашда (биринчи марта - сарфларни амалга оширишда, икки марта - амортизация ҳисоблаш орқали) амортизацияланадиган активлар қийматини иккиёқлама чегиришни олдини олиш учун, сарфлар қиймати чегириладиган харажатлардан чиқариб ташланди .

Вазият
Фойда солиғи ҳисоб-китобида фоизлар бўйича харажатларни чегирамиз

 

Корхона ускуна сотиб олиш учун 3 йилга кредит олди. Кредит суммаси - 200 млн сўм йиллик 20% тўлаш билан. Ҳар ойда корхона 3 333 333,33 сўм (200 000 000 х 20% : 12) миқдорида фоизлар бўйича харажатни ҳисоблайди.

Мазкур ҳолда умумий шартларга риоя қилинган тақдирда фоизлар бўйича харажатлар молиявий фаолият бўйича харажат ҳисобланади. Корхона фойда солиғи ҳисоб-китобида уларни чегириши мумкин, сабаби улар ҳужжат билан тасдиқланган ва асосланган.

Агар фоизлар назорат қилинадиган қарз бўйича тўланса, чегириладиган харажат суммаси белгиланган энг кўп қийматлардан ошмаслиги керак .

Эслатиб ўтамиз

Юридик шахснинг қуйидаги қарзлари назорат қилинадиган қарзлар деб эътироф этилади :

1) ушбу юридик шахснинг устав капиталидаги улушларнинг 20%идан ортиғига эгалик қиладиган чет эллик шахс олдидаги қарзи;

2) 1-бандда кўрсатилган чет эллик шахснинг ўзаро боғлиқ шахси олдидаги қарзи;

3) 1-бандда кўрсатилган чет эллик шахс унинг олдида кафиллик қилувчи, кафил сифатида иш юритувчи бошқа шахс олдидаги қарз.

Эътибор беринг!
Фоизлар бўйича харажатларни қандай капитализация қилиш ва улар бўйича чегирилмайдиган харажатлар миқдорини қандай ҳисоблаб чиқариш ҳақида молия вазирининг ўринбоса Дилшод СУЛТОНОВ ва “Норма” эксперти Наталья МЕМЕТОВАнинг қўшма тавсияларида батафсил ўқиш мумкин.



Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text168151_qanday_hollarda_foizlar_buyicha_harajatlar_foyda_soligi_hisob-kitobida_chegiriladi