Қандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин

preview

Октябрь ойининг охирида ДСҚ солиқ тўловчиларга 2019 йил IV чораги учун фойда солиғи бўйича аванс тўловлари юзасидан тушунтириш ёки аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишни сўраб хат йўллади. Солиқчиларнинг фикрига кўра, баъзи солиқ тўловчилар йилнинг IV чорагида солиқ тўловлари суммасини қисқартириш мақсадида асоссиз равишда товар айланмасини қисқартиришди ёки фойдани камайтиришди. Солиқ тўловчилар бунга қўшилишмади. Қўмита вазият бўйича ўз позициясини тушунтирди.

Buxgalter.uz юзага келган вазиятни бу ерда батафсил кўриб чиққан. Материалда муаммога доир қатор саволлар берилган. Уларга расмий жавоб олиш учун биз ДСҚга хат билан мурожаат қилдик, жавобни кутаяпмиз.

Шу кунларда ДСҚ сайтида шу мавзуга доир тушунтириш пайдо бўлди. Унда қуйидагилар баён қилинган: “Солиқ кодексининг 164-моддасига асосан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича тўловларнинг суммаси солиқ органига жорий ҳисобот даври учун  юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш йўли билан аниқланади. У  ўз навбатида, тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғи суммаси ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммасига нисбатан 10%дан кўпроқ камайтирилган тақдирда, ДСХО жорий тўловларни солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблашга ҳақли”.

Материалда юзага келган вазиятни баҳолаш келтирилади. Бугунги кунда фойда солиғини тахминан 44 мингта хўжалик юритувчи субъектлар тўлайди, бу ўтган йилга нисбатан 6 бараварга кўп.

Фойданинг объектив сабабларга кўра ҳам камайиши тушунарли. Бироқ, айрим солиқ тўловчилар солиқлар ҳажмини қисқартириш ёки уларни тўлашдан бўйин товлаш мақсадида бу кўрсаткичга сунъий равишда тузатиш киритишга ҳаракат қилишмоқда. Бунда ДСИдан хат олгандан сўнг улар аванс тўловлари бўйича аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишмаяпти ва, тегишинча, қўшимча ҳисоблашга тушишмоқда.

Қўшимча солиқлар ҳисобланишини олдини олиш мақсадида ДСҚ солиқ тўловчиларни ҳисоботларни тўғри тўлдиришга, аванс ва аниқлаштирилган маълумотномаларни ўз вақтида топширишга чақиради. 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text155686_qanday_qilib_foyda_soligi_buyicha_boqimondaga_tushmaslik_mumkin