Воситачи қандай қилиб фойда солиғи бўйича базани аниқлаши мумкин

preview

Buxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ўқувчилар саволларига жавобларини эълон қилишни давом эттиради.

- Агар комитент норезидент бўлса, воситачи-резидент учун нима фойда солиғи бўйича солиқ базаси ҳисобланади?

- Жами даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган солиқ солинадиган фойда суммаси солиқ базаси ҳисобланади .

Жами даромадга: товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад ва СКнинг 297-моддаси 3-қисмида келтирилган бошқа даромадлар киритилади.

Комитент Ўзбекистон резиденти ёки норезиденти эканлигидан қатъи назар, ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда   воситачилик ҳақи суммаси воситачилик хизматларини реализация қилишдан олинган даромад ҳисобланади.

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text157892_vositachi_qanday_qilib_foyda_soligi_buyicha_bazani_aniqlashi_mumkin