Ҳисоб-китобларда қандай БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилади

preview

2021 йил 1 февралдан МҲЭКМ 747 300 сўмни, БҲМ – 245 000 сўмни ташкил этади. 30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг 1-б. Қандай ҳисоб-китобларда қайси кўрсаткич асос қилиб олиниши лозим?

Buxgalter.uz БҲМ ва МҲЭКМ энг кўп қўлланиладиган ҳолатларни жадвалга жамлади:

Кўрсаткич

БҲМ ёки МҲЭКМдан ҳисоблаб чиқариладиган кўрсаткич миқдори

Асос

1. Қуйидаги моддий ёрдам суммаларига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин:

 

 

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари;

Бир йилда МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда –
3 153 606 сўм (4,22 х 747 300)

СК 378-м. 1-қ. 1-б. 2-хатбошиси

  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган;
  • бола туғилиши;
  • ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдам суммалари;

Бир йилда МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда (кўрсатилган турдаги моддий ёрдам суммасида)

СК 378-м. 1-қ. 1-б. 3-хатбошиси

  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари

Етказилган зарарлар суммаси доирасида

СК 369-м. 2-қ. 3-б. (мазкур қоида 2021 йил 1 февралдан ўзгармайди)

2. Юридик шахсдан солиқ даври мобайнида олинган қуйидаги совғалар қийматига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин:

 

 

  • ходимлар натура шаклида олган совғалар;
  • илгари мазкур иш берувчининг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам

Бир йилда МҲЭКМнинг 2,11 бараваригача бўлган қийматдаги –
1 576 803 сўм (2,11 х 747 300) 

СК 378-м. 1-қ. 10-б.

3. Айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг (қаҳрамонлар, ногиронлар, ёлғиз оналар ва бошқалар) ЖШДС тўлашдан қисман озод этиладиган суммалари – тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда

Бир ойда МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдорида –
1 053 693 сўм (1,41 х 747 300)

СК 380-м.

4. Бир ой учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи ЯТСнинг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас МК 155-м.

Бир ойда МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида – 

747 300 сўм

Тариф сеткаси 16.09.2019 йилдаги 775-сон ВМҚга 1-иловада тасдиқланган, биринчи разряд 1 МҲЭКМга тенг

5. Меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қуйидаги миқдордаги тўловлар :

 

СК 369-м. 2-қ. 10-б.

  • жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар. Вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлиб қолган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда қопланади;

Ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,76 бараваридан кам бўлмаган миқдорда – 1 315 248 сўм (1,76 х 747 300) 

  • ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг йиллик ўртача иш ҳақи миқдоридаги тўловлар;  

МҲЭКМ миқдоридан қатъи назар

  • махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун тўловлар;

Ойига МҲЭКМнинг 70,3%и –
525 351,90 сўм (747 300 х 70,3%)

  • жабрланувчининг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар тариқасидаги тўловлар

Ҳар ойда МҲЭКМнинг 17,6%и – 131 524,80 сўм (747 300 х 17,6%)

6. Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ қуйидаги миқдорларда тўланади :

 

СК 408-м.

1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан;

Ойига 1 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда –
245 000 сўм

2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар (ЯТТ ходимлари) томонидан;

Ойига 0,5 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда – 122 500 сўм (0,5 х 245 000)

3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:

 

– якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан;

Ойига 1 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда – 245 000 сўм

– оиланинг бошқа аъзолари томонидан (бундан 18 ёшга тўлмаганлар мустасно);

Ойига 0,5 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда – 122 500 сўм

4) қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари томонидан ўз фаолиятининг дастлабки 2 йилида;

Ойига 0,5 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда – 122 500 сўм

5) ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган савдо уйларида, ваколатхоналарда, ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан;

Йилига 0,5 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда (стажни ҳисоблаш учун ихтиёрий тартибда) –
245 000 сўм

6) «Уста-шогирд» мактаблари ўқувчилари учун – улар 25 ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда;

Йилига 1 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда –
245 000 сўм

7) деҳқон хўжаликлари, шунингдек майдони 4 сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар учун. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари ижтимоий солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари эса ихтиёрий асосда тўлайди;

Ойига 1 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда –
245 000 сўм

8) Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари солиқ тўлашдан озод этилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади

-

9) юқорида (1-7-кичик бандларда) кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50%ини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки ТМЭК маълумотномаси асосида берилади

Ойига 0,5 БҲМ миқдорида –
122 500 сўм

7. Бола туғилганда бир йўла тўланадиган нафақа

2 БҲМ миқдорида – 490 000 сўм (2 х 245 000)

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 79-б.*.

Жами даромад таркибига киритилмайди СК 369-м. 1-қ. 1-б.

8. Дафн этишга нафақа

4 БҲМ миқдорида – 980 000 сўм

(4 х 245 000)

Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-б. ва 12-б. *.

ЖШДС солинмайди СК 369-м. 1-қ. 7-б.

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 89-б.*

9. Хизмат сафарлари учун ходимнинг шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун тўловлар суммаси, у жами даромад таркибига киритилмайди

Бир ойда 1 БҲМ миқдорида –
245 000 сўм

Хизмат қатновлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) ходимнинг шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсациялар тўлаш тартиби*

10. Хизмат сафарига юборилга вақт учун кундалик харажатлар миқдори қуйидагича белгиланади ва жами даромад таркибига киритилмайди:

 

Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома 

  • Тошкент шаҳрида, шаҳарлар, вилоят марказларида;

Бир сутка учун 0,1 БҲМ миқдорида – 24 500 сўм (0,1 х 245 000)

  • бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда

Бир сутка учун 0,08 БҲМ миқдорида – 19 600 сўм (0,08 х 245 000)

11. Турар жойни ижарага олганлик бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, улар солиқ солинадиган даромад таркибига киритилмайди

Бир сутка учун 0,2 БҲМ миқдорида – 49 000 сўм (245 000 х 20 %)

12. Солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган дала устамаси суммаси

Бир ойда 1 БҲМ миқдорида –
245 000 сўм

Дала шароитидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-б.*

13. Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар

Бир ойда 1,41 МҲЭКМ миқдорида (ҳисоблаш санасида) –
1 053 693 сўм (1,41 х 747 300)

СК 373-м. 1-б.

14. Давлат божлари

1 БҲМ миқдорида (тўлаш санасида) –
245 000 сўм

Давлат божи ставкалари 6.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон Қонунга илова

15. МЖТК ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ жарималар

1 БҲМ миқдорида (маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтда, ҳуқуқбузарлик содир этишда эса уни содир этиш вақтида белгиланган) –
245 000 сўм

МЖТК 25-м. 2-қ., бошқа тегишли НҲҲлар, Олий суд Пленумининг 3.02.2006 йилдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сон қарори 16-б.  

* 21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармонга мувофиқ 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори (ЭКИҲ) ўрнига учта янги миқдор жорий этилган:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ);
  • базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ);
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори.

Айрим НҲҲларга ушбу миқдорларни қўллашга оид техник ўзгартиришлар киритилмаган. Бунда ЭКИҲ тушунчаси БҲМ тушунчасига тенглаштирилади.

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш /uz/publish/doc/text167195_hisob-kitoblarda_qanday_bhm_va_mhekm_qullaniladi1