Ходимлар билан ҳисоблашиш
Дата публикации 21.11.2025
Шаҳар марказий шифохонасининг II тоифали мутахассиси бўлган шифокор асосий шифохонадан ташқари 0,5 ставкада ўриндошлик асосида даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси сифатида иш бажаради. Унинг ойлик тариф ставкасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 18.11.2025
Вазият: ходим жорий ой учун маошининг 50% миқдорида бўнак олган, кейин касал бўлиб қолган ва ой охиригача «касаллик таътилида» бўлган. Иш ҳақи миқдори ҳисоблаб чиқилганда, ойлик иш ҳақи бўйича ортиқча тўлов 440 минг сўмни ташкил этган. Ҳисобланган «касаллик варақаси» суммасидан иш ҳақи бўйича ишлаб топилмаган бўнакни ушлаб қолиш мумкинми? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 06.11.2025
Иш ҳақини ҳисоблаш ҳисоб-китоб бухгалтери учун одатий, кундалик ишдир. Бироқ бошловчи бухгалтерлар ва бўлажак бизнес эгаларига бизнинг йўриқномамиз жуда қўл келади. Ундан сиз иш ҳақини ҳисоблаш/тўлаш ва солиқларни ушлаб қолишда қандай бухгалтерия ҳисобварақларидан фойдаланилишини билиб оласиз, шунингдек ўтказмалар намуналарини сақлаб қоласиз. ... 

Дата публикации 05.11.2025
«2025 йил январь ойида ташкилот норезидентнинг хизматларига тўловни амалга оширди ва икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро шартномани қўллади. Резидентлик сертификати 01.01.2025 йилдан 31.12.2025 йилгача бўлган муддатга берилган ва тўлов санасигача тақдим этилган. Бироқ, сертификатга апостиль норезидентга тўлов санасидан кечроқ қўйилган. Солиқ идораси сертификат апостиль санасидан олдин қўлланилиши мумкин эмаслигини таъкидлаб, ҳисоботни қайта топширишни ва норезидентнинг даромад солиғини тўлашни талаб қилмоқда. Солиқ хизматининг талаби қонунийми? Buxgalter.уз илтимосига биноан обуначининг саволига «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 14.10.2025
Ходима ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида ҳомиладорлик таътилига чиқди, бунга тўлиқ ҳақ тўланди. Бола туғилгандан сўнг, аёл «касаллик варақаси» муддати тугашини кутмасдан, ишга қайтишга қарор қилди: чақалоққа қарайдиган одам бор, унга эса пул керак. Иш берувчи эътироз билдирмади ва уни ишга қабул қилди. Аммо энди бир қатор саволлар туғилмоқда: бу қонунийми? Аллақачон тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси билан нима қилиш керак ва ташкилот ушбу давр учун қўшимча иш ҳақи ҳисоблаши керакми? «Norma» эксперти Ленара ХИКМАТОВА ушбу вазият бўйича ўз фикрини buxgalter.uz билан бўлишди: ... 

Дата публикации 10.10.2025
Ходим ишдан бўшаяпти – ишнинг охирги кунларида «касаллик варақаси» очилган бўлса, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш керакми? Меҳнатга лаёқатсизликнинг барча кунлари учун нафақа тўлаш керакми ёки фақат ишдан бўшаш кунларига тўғри келадиган кунлар учунми? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 09.10.2025
Амалиётда кўпинча шундай бўладики, «касаллик варақаси» очилган ходим ишга чиқади ва худди шу давр учун иш ҳақи олади. Бухгалтер бу вақтда қандай тўғри ҳаракат қилиши кераклигини кўриб чиқамиз: ... 

Дата публикации 29.09.2025
Шундай ҳолат юз бериши мумкинки, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочингиз ишни бажариш учун бошқа ҳудудга ёки ҳатто чет элга бориши керак бўлади. Ташкилот бундай сафарни қандай расмийлаштириши керак? Биринчи қарашда ечим равшан – хизмат сафарини расмийлаштириш. Аммо бу – қўшимча ҳисоблаб чиқаришларга олиб келиши мумкин бўлган хатодир. Келинг, тушунишга ҳаракат қилайлик: ... 

Дата публикации 23.09.2025
Кўплаб IТ-компаниялар «енгил активлар» принципи асосида ишлайди – ташкилот балансида жиҳозларнинг фақат бир қисми ҳисобга олинади, қолганларини эса ходимларнинг ўзлари ижарага беради. Масалан, штатда 30 та мутахассис бор, лекин компания балансида атига 12 та компьютер мавжуд. Бундай ҳолатда ходимларнинг шахсий жиҳозларидан фойдаланганлик учун тўловларни қандай расмийлаштириш яхшироқ – ижара сифатидами ёки компенсация сифатида? Улар учун солиқ юкламаси анча фарқ қилиши мумкин. Ушбу масала бўйича ўз тавсияларини Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) билдирди: ... 

Дата публикации 19.08.2025
Корхона 1 сентябрга қадар ишчиларга бир нечта тур қишлоқ хўжалиги маҳсулотини берди. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ҳақида buxgalter.uz саҳифасида ўқинг: ... 

Дата публикации 09.06.2025
Таътил пулини ҳисоблаш қоидалари мураккаб эмас, лекин ҳисоб-китобларда хатоликлар учраб туради. Масалан, тажрибасиз бухгалтер ходимга таътил берилаётган иш даврини ва ходимнинг таътилга чиқиши олдидаги ойга олдинги ҳисоб-китоб даврини чалкаштириб юбориши мумкин. Бошқа муҳим нозикликлар ҳам бор. Таътил пули ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни барча қоидаларга мувофиқ қандай ҳисоблашни "Норма" эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди. ... 

Дата публикации 29.05.2025
Айрим корхоналар ходимларни моддий рағбатлантириш учун чораклик мукофотларни тўлаш амалиётини қўллайди. Чораклик мукофотни қандай ҳисоблаш, унинг ҳисоби учун қайси кўрсаткичлар таъсир қилади ва қандай муддатларда тўланиши ҳақида buxgalter.uz сайтида батафсил кўриб чиқамиз: ... 

Дата публикации 29.05.2025
Устамалар ва қўшимча тўловлар мотивация воситаси бўлиб хизмат қилади, ходимларни юқори ютуқлари, касбий маҳорати ва компанияга садоқати учун рағбатлантиради. Шунингдек, улар иш билан боғлиқ хавф ва ноқулайликларни қоплайди. Бошқача айтганда, қўшимча тўловлар иш берувчига меҳнат унумдорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш ва малакали мутахассисларни сақлаб қолишга ёрдам беради. Устамалар ва қўшимча тўловлар қандай бўлади, иш ҳақига фоизли устамани қандай ҳисоблаш керак ва устама тўловини қандай расмийлаштириш керак, бу ҳақда buxgalter.uz да батафсил ўқинг: ... 

Дата публикации 07.05.2025
«Хизмат сафари гувоҳномасисиз суткалик, хизмат сафари харажатларини, шунингдек йўлкира ҳақини (тақдим этилган чек ва чипталарни ҳисобга олган ҳолда) ҳисоблаш ва тўлаш мумкинми?» Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 16.12.2024
Компания муҳим сана муносабати билан ходимлар ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этадиган корпоратив байрам ташкил этади. Байрам ўтказиладиган жой ижарага олинади, майдончани безатиш ва фотозона қуриш учун жиҳозлар харид қилинади. Банкет ўтказиш бўйича шартнома тузилади. Бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчи масофавий ходимлар учун авиа ва темир йўл чипталари брон қилинади ва тўлов қилинади, шунингдек тадбир даврида меҳмонхонада яшаш учун шартномалар тузилади. Корпоратив тадбирлар, байрамларни ўтказиш харажатларига қандай солиқлар солинади? Масофадан ишлайдиганларнинг келишини хизмат сафари деб ҳисоблаш мумкинми? Корпоратив пайтида масофадан ишлайдиган ходимларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш харажатларини корхона харажатлари сифатида қандай баҳолаш керак? Вазиятни buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ... 

Дата публикации 11.09.2024
Аввал биз хизмат сафарларида кундалик харажатлар меъёрларини қўллаш ва уларга солиқ солиш ҳақида ёзган эдик. Ушбу мавзуни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди. ... 

Дата публикации 01.07.2024
2024 йил май ойи охирида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 314-сон қарори 2024 йил 24 июндан кучга кирган иккита низомни тасдиқлади: – Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ... 

Дата публикации 25.04.2024
Компания ходимга тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганда унга ҳар бир кичиктирилган кун учун компенсация тўланиши керак. Ушбу компенсацияни қандай ҳисоблаб чиқариш масаласи buxgalter.uz саҳифаларида – « Ходимга даромад тўлови кечиктирилганлиги учун компенсацияни қандай талқин қилиш керак»  ва ... 

Дата публикации 25.04.2024
Иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган иш берувчи уларни пулли компенсация билан бирга тўлаши шарт (МК 333-м. ). Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ... 

Дата публикации 06.03.2024
1. 8 М арт да э ркаклар га мукофот бериш мумкинми? 2. 8 М арт куни барча аёлларни э мас, балки фақат э нг яхши ходима ларни мукофотлаш мумкинми? 3. Ходима ларга мукофотларни турли миқдор да ёзи ш мумкинми ёки 8 мартга мукофот суммас и бир хил бўлиши керакми? Саволларга «Норм а » ...