Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Кўплаб IТ-компаниялар «енгил активлар» принципи асосида ишлайди – ташкилот балансида жиҳозларнинг фақат бир қисми ҳисобга олинади, қолганларини эса ходимларнинг ўзлари ижарага беради. Масалан, штатда 30 та мутахассис бор, лекин компания балансида атига 12 та компьютер мавжуд.
Бундай ҳолатда ходимларнинг шахсий жиҳозларидан фойдаланганлик учун тўловларни қандай расмийлаштириш яхшироқ – ижара сифатидами ёки компенсация сифатида? Улар учун солиқ юкламаси анча фарқ қилиши мумкин.
Ушбу масала бўйича ўз тавсияларини Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) билдирди:
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
– Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар ҳисобланади ва 12% ставка бўйича ЖШДС солинади
.
Ходимнинг мол-мулкидан хизмат мақсадларида қонунчиликда белгиланган меъёрлардан ортиқ фойдаланганлик учун тўловлар жисмоний шахснинг жами даромади таркибига киради. Масалан, ходимларнинг компьютерлари, қўшимча қурилмаларидан фойдаланиш
. Бундай меъёрлар қонунчиликда белгиланмаган, шунинг учун компенсацион тўловнинг барча суммасини жами даромад таркибида ҳисобга оламиз.
Меҳнат кодексига кўра иш берувчи ходимларга шахсий мол-мулкидан хизмат мақсадларида фойдаланганлиги учун компенсация тўлаши шарт
.
Президентнинг ПФ-5099-сон Фармонига кўра IТ-парк резидентлари ходимлари учун 2028 йил 1 январгача меҳнат шартномалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларни солиққа тортишда имтиёз назарда тутилган – ЖШДС ставкаси 7,5%.
Шундай қилиб:
- агар бундай тўловлар ижара сифатида расмийлаштирилса – 12% ЖШДС ставкаси қўлланилади;
- агар компенсация сифатида бўлса – ЖШДСнинг 7,5%лик имтиёзли ставкасини қўллаш мумкин.
Буни мисолда кўриб чиқайлик.
Компания 18 та ходимга шахсий компьютерларидан фойдаланганлиги учун йилига 700 000 сўмдан тўлайди.
1-вариант. Мол-мулкни ижарага бериш
|
Кўрсаткич |
Ҳисоб-китоб |
Сумма |
|
Тўловларнинг умумий суммаси |
700 000 × 18 |
12 600 000 |
|
ЖШДС (12%) |
12 600 000 × 12% |
1 512 000 |
|
Олинадиган соф сумма |
12 600 000 – 1 512 000 |
11 088 000 |
2-вариант. Компенсация (меҳнат даромадининг бир қисми сифатида)
|
Кўрсаткич |
Ҳисоб-китоб |
Сумма |
|
Тўловларнинг умумий суммаси |
700 000 × 18 |
12 600 000 |
|
ЖШДС (7,5%) |
12 600 000 × 7,5% |
945 000 |
|
Олинадиган соф сумма |
12 600 000 – 945 000 |
11 655 000 |
Солиштириш
|
Кўрсаткич |
Ижара (12%) |
Компенсация (7,5%) |
Фарқ |
|
Ходимларга соф тўловлар |
11 088 000 |
11 655 000 |
+ 567 000 |
|
Солиқ юкламаси |
1 512 000 |
945 000 |
– 567 000 |
Ҳисобнинг кўрсатишича, ходимлар учун компьютерларни хизмат мақсадларида ишлатганлик учун компенсация кўринишида тўлов олиш фойдалироқ. Лекин бу ерда солиққа тортишга таъсир этувчи яна икки жиҳатни ҳисобга олиш муҳим:
Тўловлар ижара ёки компенсация сифатида расмийлаштирилганлигидан қатъи назар, агар улар ҳужжатли тасдиқланган бўлса (ижара шартномаси, компенсация тўғрисида маҳаллий ҳужжат, иш берувчининг буйруқлари ва ҳ.к.), бундай суммалар фойда солиғи бўйича чегирма харажатлар сифатида тан олинади.
Ижтимоий тўловлар
Агар тўловлар компенсация тўловлари деб малакаланса ва меҳнат муносабатларидан олинган даромад таркибига киритилса, улар ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинади. Бу дегани, бундай суммалар таътил пуллари ва вақтинча меҳнат қобилиятсизлиги бўйича нафақа (касаллик варағи) ҳисоб-китобига киради, демак – компаниянинг ижтимоий мажбуриятларини оширади.
Шу билан бирга, IТ-парк резидентлари ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилган.
Тўловлар ижара сифатида расмийлаштирилган ҳолатда бундай даромад иш ҳақининг бир қисми бўлмайди ва мос равишда, таътил пуллари ва касаллик пулларини ҳисоблашга таъсир этмайди.
Бухгалтер учун хулосалар:
- ходимларга шахсий компьютерларидан фойдаланганлиги учун тўловларни ижара ёки компенсация сифатида расмийлаштириш мумкин;
- IT-парк резидентлари ходимлари учун компенсация фойдалироқ, чунки у , ижарадан фарқли ўлароқ (12%) ЖШДС билан 7,5% ставка бўйича солиққа тортилади;
- ҳужжатли тасдиқланган тўловлар ҳар икки ҳолатда ҳам фойда солиғи бўйича чегирма харажатларга тегишли
; - компенсация таътил пуллари ва касаллик пулларини ҳисоблашда ҳисобга олинади, ижара эса – йўқ. Ҳар иккала ҳолатда ҳам ижтимоий солиқ тўланмайди;
- тўловларни тўғри расмийлаштириш компанияга солиққа тортишни қонуний равишда оптималлаштириш ва харажатларни камайтириш имкони беради, ходимларга эса – қўлга кўпроқ сумма олиш имконини беради.
Buxgalter.uz тавсия этади:
![]()