2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда МҲЭКМ 1 360 000 сўмга, БҲМ эса 440 000 сўмгача оширилади (23.06.2026 й. ПФ-115-сон). Иш ҳақининг энг кам даражаси, устамаларнинг бир неча турини ҳисоблаш ана шу миқдорларга боғлиқ. Нима қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz да ўқинг: ...
2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда МҲЭКМ ўзгаради – Президентнинг 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармонига асосан у 1 271 000 сўмдан 1 360 000 сўмгача ошади. Бу сана йил давомида ходимларига моддий ёрдам ҳисоблаган ёки ҳисоблашни режалаштираётган ҳар бир иш берувчига тааллуқли: бундай тўловлар бўйича ЖШДСга доир имтиёз бевосита МҲЭКМ миқдорига боғланган. Йил ўртасида МҲЭКМнинг ўзгариши – бу бир марталик ҳаракат эмас, балки ҳисобланган суммалар бўйича солиқни қайта ҳисоблаб чиқиш мажбуриятидир. ...
2026 йил 1 июлдан кучга кирган касаллик нафақасини тўлашнинг янги қоидалари иш берувчи ва Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ўртасида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари учун тўловни тақсимлади. Бироқ, амалиётда календарь йили учун «дастлабки 5 кун»ни ҳисоблаш ҳали ҳам саволларни келтириб чиқармоқда: нафақаларни ҳисоблашда хатоларга йўл қўймаслик учун биринчи ярим йилликдаги касаллик даврлари, иш алмашганда ва аллақачон фойдаланилган касаллик таътили кунлари қандай ҳисобга олинади.
Жавобларни buxgalter.uz сайтида ўқинг. ...
2026 йил 1 июлдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашнинг янги тартиби жорий этилди. Шу муносабат билан бухгалтерларда иккита принципиал муҳим савол пайдо бўлди:
1) Касалликнинг дастлабки 5 куни учун иш берувчи тўласа, ҳар бир меҳнатга лаёқатсизлик даври учун 5 кун назарда тутиладими? Ёки бутун календарь йили учун 5 кунми?
2) «Касаллик варақаси» 1 июлгача расмийлаштирилган бўлса-чи?
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Текширувларни мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ buxgalter.uz илтимосига биноан янги тартибни тушунтириб берди: ...
2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ҳамда «касаллик варақалари» учун нафақаларни тўлаш тизими тўлиқ ўзгарди. Энди ушбу нафақалар давлат ижтимоий суғуртаси доирасида тайинланади ва тўланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2025 йилдаги 796-сон қарори:
– нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини батафсил баён этади,
– муддатларни белгилайди ва иш берувчиларнинг қўшимча мажбуриятларини мустаҳкамлайди.
Янги тартиб тафсилотларини buxgalter.uz сайтида кўриб чиқамиз: ...
Агар ўриндошлик асосида ишловчи ходим ишдан бўшаётган бўлса, унинг фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсациясини ҳисоблашда нималарни ҳисобга олиш муҳим?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Асосий қоидалар ва баъзи муҳим жиҳатларни билсангиз, «таътил пуллари» ва таътил давомийлигини ҳисоблаш қийин эмас. Уларнинг барчасини тартиб билан қисқача санаб ўтамиз: ...
Кўчма ва қатнаш тарзидаги ишлар учун устамаларни қандай тўғри ҳисобга олиш керак? ЖШДС ва ижтимоий солиқни тўлашда солиқ оқибатлари юзага келадими? Агар ходим аллақачон устама олаётган бўлса, унга «суткалик» тўловларни тўлаш керакми? Ниҳоят, бундай тўловлар бўйича қандай ҳисобот бериш керак?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси ва корхонанинг локал ҳужжатларига мувофиқ ходимларга йиллик меҳнат таътилининг муайян кунлари белгиланган. Фойдаланилмаган кунлар учун компенсация тўлаш шарти билан ундан тўлиқ ёки қисман фойдаланишлари мумкин.
Таътил ҳақини ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни қандай ҳисоблашни «Норма» эксперти Олег ЦОЙ мисоллар асосида тушунтириб берди. Мақолада 2026 йилда таътил тўловлари ва фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашнинг босқичма-босқич йўриқномаси ва формуласи келтирилган. ...
Амалиётда ходимлар иш вақтидан ташқари ишга, тунги вақтдаги, дам олиш ва байрам кунларидаги ишга жалб қилинадиган вазиятлар бўлади.
«Норма» эксперти Лола СУЛТОНОВА ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда ушбу вақт учун тўланган ҳақни ҳисобга олиш керак ёки керак эмаслигини buxgalter.uz учун тушунтирди: ...
«Ходим эгизак туғди, 21 октябрь куни ҳомиладорлик ва туғиш таътили тўхтатилди. 22 октябрдан бошлаб унга болаларни парваришлаш учун таътил берилди ва нафақа тайинланди. Биринчи тўлиқ бўлмаган ойни ҳисобга олган ҳолда уни 2 бола учун қандай миқдорда ҳисоблаш керак?»
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
«Ташкилотга Мажбурий ижро бюросидан бир нафар ходимга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушган. Ходимнинг иш ҳақи барча талабларни тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, қандай қилиб ушлаб қолиш мумкин?»
Вазият ягона эмас, баъзида шундай бўлади. Buxgalter Proобуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати Дилором Саидова мутахассиси жавоб берди: ...
Устамалар ва қўшимча тўловлар мотивация воситаси бўлиб хизмат қилади, ходимларни юқори ютуқлари, касбий маҳорати ва компанияга садоқати учун рағбатлантиради. Шунингдек, улар иш билан боғлиқ хавф ва ноқулайликларни қоплайди. Бошқача айтганда, қўшимча тўловлар иш берувчига меҳнат унумдорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш ва малакали мутахассисларни сақлаб қолишга ёрдам беради.
Устамалар ва қўшимча тўловлар қандай бўлади, иш ҳақига фоизли устамани қандай ҳисоблаш керак ва устама тўловини қандай расмийлаштириш керак, бу ҳақда buxgalter.uz да батафсил ўқинг: ...
Шундай ҳолат юз бериши мумкинки, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочингиз ишни бажариш учун бошқа ҳудудга ёки ҳатто чет элга бориши керак бўлади. Ташкилот бундай сафарни қандай расмийлаштириши керак? Биринчи қарашда ечим равшан – хизмат сафарини расмийлаштириш. Аммо бу – қўшимча ҳисоблаб чиқаришларга олиб келиши мумкин бўлган хатодир.
Келинг, тушунишга ҳаракат қилайлик: ...
Раҳбар янги ходим билан «қўлга бериладиган» маълум миқдордаги иш ҳақи тўғрисида келишиб олди, бухгалтерга эса меҳнат шартномаси учун маълум миқдор керак. Иш ҳақини тескари ҳисоблаш бу муаммони икки дақиқада ҳал қилади.
Мақолада иш ҳақини «тескари» ҳисоблаш формуласи ва ЖШДС ставкаси 12% бўлган ҳисоб-китоб мисоли келтирилган. ...
«Ташкилот ходимларнинг 100 фоиз иш ҳақини банк карталарига ўтказиб беради. Аммо ходим иш ҳақини нақд пулда беришни талаб қилмоқда. Иш берувчи қонунчилик талабларидан келиб чиқиб қандай йўл тутиши керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: ...
Шаҳар марказий шифохонасининг II тоифали мутахассиси бўлган шифокор асосий шифохонадан ташқари 0,5 ставкада ўриндошлик асосида даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси сифатида иш бажаради. Унинг ойлик тариф ставкасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Вазият: ходим жорий ой учун маошининг 50% миқдорида бўнак олган, кейин касал бўлиб қолган ва ой охиригача «касаллик таътилида» бўлган. Иш ҳақи миқдори ҳисоблаб чиқилганда, ойлик иш ҳақи бўйича ортиқча тўлов 440 минг сўмни ташкил этган. Ҳисобланган «касаллик варақаси» суммасидан иш ҳақи бўйича ишлаб топилмаган бўнакни ушлаб қолиш мумкинми?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Иш ҳақини ҳисоблаш ҳисоб-китоб бухгалтери учун одатий, кундалик ишдир. Бироқ бошловчи бухгалтерлар ва бўлажак бизнес эгаларига бизнинг йўриқномамиз жуда қўл келади.
Ундан сиз иш ҳақини ҳисоблаш/тўлаш ва солиқларни ушлаб қолишда қандай бухгалтерия ҳисобварақларидан фойдаланилишини билиб оласиз, шунингдек ўтказмалар намуналарини сақлаб қоласиз. ...