Янги йилга мукофотни қандай муаммосиз тўлаш мумкин?

preview

Кўп корхоналар Янги йилга энг яхши ходимларга  мукофот тўлайди. Унга ЖШДС, ЯИТ ва фойда солиғи солинадими? Мукофотнинг тўланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 

1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга бошқалар қаторида рағбатлантириш тусидаги тўловлар ҳам киради:

  • йил якунлари бўйича мукофотлаш;
  • бир йўла мукофотлар – байрам ва муҳим саналар, жамоатчилик фаолиятидаги ютуқлар муносабати билан рағбатлантиришлар;
  • шунга ўхшаш бошқа тўловлар.

Шу тариқа, байрамга мукофот меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад сифатида ходимларнинг жами даромадига қўшилади ҳамда ЖШДС ва ЯИТ солинади . Мукофотлар учун ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган .

 

Эътибор беринг
Фойда солиғини тўловчилар учун берилган мукофот суммаси чегириладиган харажатларга киритилади. Яъни мукофотга фойда солиғи солинмайди.

 

2. ЖШДС ва ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботида ҳисоблаб ёзилган ва тўланган мукофот суммаси қолган бошқа ҳисоблаб ёзилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар билан бирга акс эттирилади: Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида ва Ҳисоб-китобга 5-иловада - ходимлар бўйича ажратилган ҳолда.

3. Бухгалтерия ҳисобида ҳисоблаб ёзилган ва тўланган мукофотни сиз бундай акс эттирасиз:

 

Сана

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

25.12.2019 й.

Раҳбарнинг 25.12.2019 йилдаги буйруғи асосида Янги йилга мукофот ҳисоблаб ёзилди  

Харажатлар ҳисоби счётлари (2000, 2500, 9400, мукофот суммасига 9430)

6710

25.12.2019 й.

Аванс ва мукофот суммасининг бир қисми (раҳбарнинг буйруғига асосан) корхона кассасига олинди (банк чекига асосан)

5010

5110

25.12.2019 й.

Аванс ва мукофот суммасининг қолган қисми ҳисобварақдан транзит ҳисобвараққа ўтказилди

5530

5110

25.12.2019 й.

Аванс ва мукофотни ходимларнинг картасига ўтказиш акс эттирилди

4210 (6710)

5530

25.12.2019 й.

Аванс ва мукофот нақд пул маблағлари билан берилди

4210 (6710)

5010

25.12.2019 й.

Мукофот суммасига ЖШДС* ҳисоблаб ёзилди ва тўланди

6710

6410

25.12.2019 й.

ЯИТ ҳисоблаб ёзилди ва тўланди

Харажатлар ҳисоби счётлари (2000, 2500, 9400, мукофот суммасига 9430)

6520

*ЖШДС бюджетга пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда, бироқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади. Иш ҳақи бўйича ойнинг биринчи ярми учун аванс олиш учун ҳужжатлар тақдим этилганда солиқни тўлаш амалга оширилмайди . 

 

Татьяна Лимарева

Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш /uz/publish/doc/text156419_yangi_yilga_mukofotni_qanday_muammosiz_tulash_mumkin