Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Фуқароларнинг яқинлари йўқотилганда «дафн этишга» бир марталик молиявий ёрдамни давлат беради. Иш берувчилар ҳам қоидага биноан бундай вазиятда ходимларни моддий қўллаб-қувватлашади. Ушбу тўловларни тўлаш тартиби ва шартлари - Buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Дафн этиш учун давлатдан бир марталик нафақани АТ «Халқ банки» тўлайди. Дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган шахс (қариндош бўлмаслиги ҳам мумкин) бундай нафақани олиш учун «Халқ банки»нинг исталган бўлимига мурожаат қилиши мумкин. Ҳужжатлардан фақат ўлим тўғрисидаги гувоҳнома (ФҲДЁдан) ва нафақа олувчининг паспорти керак бўлади. Маблағлар мурожаат қилинган куни пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг (ПҲБМ) 4 баравари миқдорида тўланади. Эълон қилинган кунда бу – 4 х 428 000 = 1 712 минг сўм.
Ариза дафн этилган шахснинг вафотидан кейин 60 кун ичида берилиши мумкин. 2020 йил 1 январдан бошлаб нафақа жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди
ва тегишинча, ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди. Нафақа учун ЯИДХП орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин
. Бу ҳолда ҳам хизмат ариза берилган куни кўрсатилади.
2. Иш берувчидан моддий ёрдам
Иш берувчи вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафоти муносабати билан ходимга моддий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бундай ёрдам миқдори чекланмаган ва корхонанинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бироқ шуни ҳисобга олиш керакки, агар моддий ёрдам миқдори солиқ даври учун 4,22 МҲЭКМдан ошмаса, уни олувчи ЖШДС тўлашдан озод этилади. 2024 йил 1 октябрдан бу сумма 4 874 100 сўмни (4,22 х 1 155 000 сўм) ташкил этади
.
Ишлаб чиқаришда ёки касб касаллиги сабабли ходим вафоти билан боғлиқ равишда иш берувчи қандай жавобгарликка эга бўлиши ҳақида биз тавсияда батафсил тушунтирдик > > >
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади