Ижарачида фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив бошланғич тан олингандан сўнг қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни кейинги баҳолаш;
– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг қадрсизланиши;
– ижарачида ФҲШАҳисоби бўйича амалий вазиятлар.
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг кейинги баҳоланиши қандай амалга оширилади
Ижара бошлангандан кейин сиз кейинги баҳолаш моделларидан бирини қўллаган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни (ФҲША) баҳолашингиз лозим: бошланғич, қайта баҳоланган ёки ҳаққоний қиймат бўйича.
«Асосий воситалар»га мувофиқ бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели энг кенг тарқалган
:
- жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларни чегирган ҳолда;
Сиз ижарачи сифатида қайта баҳоланган қиймат бўйича моделни қўллашингиз мумкин 16-сон МҲХС (IAS). ФҲШАни қўллаётган ушбу кейинги баҳолаш моделингизни ўша асосий воситалар синфига тааллуқлилиги шарт ҳисобланади.
Масалан, сиз «Кўчмас мулк» синфидаги асосий воситаларингизни қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттирасиз. Ушбу ҳолатда ижарачи асосий актив ҳисобланган кўчмас мулкнинг барча ФҲШАни қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттириши мумкин (лекин мажбур эмас)
.
Сиз ФҲШАга 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки»га мувофиқ ҳаққоний қиймат бўйича моделини қўллашга мажбурсиз, агар:
Амортизацияни ижаранинг бошланган санасидан фойдали хизмат муддати тугагунига қадар ҳисобланг, агар:
- ижара шартномаси ижарачига мулк ҳуқуқини активга берилишини назарда тутса;
- ижарачи активни харид қилиш опционини бажариш ниятида, буни фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг бошланғич қиймати тасдиқласа.
Бошқа ҳолларда амортизацияни ижара бошланган санадан қуйидаги икки санадан аввалроғига қадар ҳисобланг:
- активнинг фойдали хизмат муддати тугагунига қадар;
Амортизация харажатларини асосий актив қандай мақсадларда фойдаланишига қараб қуйидаги счётларга киритинг:
- маҳсулот таннархига;
- сотиш харажатларига;
- агар актив ўз эҳтиёжлари учун асосий воситалар объектини қуриш учун фойдаланилса, капиталлаштиринг.
ФҲШАнинг амортизациясини Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттиринг, капиталлаштириш ҳолатлари бундан мустасно (бошқа активнинг баланс қийматига киритиш).
Агар қайта баҳоланган қиймат бўйича модель қўлланилса, қайта баҳолаш 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» талабларига мувофиқ акс эттирилади.
Қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисоб моделини қўллаш бўйича «Бошланғич тан олингандан сўнг асосий воситалар қандай ҳисобга олинади»га қаранг.
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг қадрсизланиши қандай амалга оширилади
Ҳар йили ҳисобот даврининг якунига ФҲШАнинг қадрсизланиш белгилари мавжудлигини 36-сон МҲХС (IAS) талабларига амал қилган ҳолда аниқланг. Битта бўлса ҳам белги мавжуд бўлганда, қадрсизланишга текшириш ўтказинг
. ФҲША бўйича қадрсизланишдан зарарни асосий воситаларнинг қадрсизланишидан зарарга ўхшаш тарзда акс эттиринг. Асосий воситалар қадрсизланиши қандай ҳисобга олинишини бу ерда кўринг.
Қадрсизланишдан зарарни тан олгандан сўнг мазкур фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив бўйича амортизацияни тузатилган суммада унинг баланс қийматини қайта кўриб чиқилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланг.
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни ижарачида ҳисобга олишда баҳолаш бўйича амалий вазиятлар
Жадвалда ФҲШАни ижарачида ҳисобга олишнинг турли жиҳатлари билан бирга вазиятлар рўйхати келтирилган:
|
Т/р |
Вазиятнинг номланиши |
ФҲША ни баҳолаш модели |
Активни сотиб олиш |
Тўловнинг даврийлиги |
Тўлов санаси |
Ижарага берувчидан рағбатлантирувчи тўлов |
Қопланмайдиган тўлов |
Демонтаж қилиш резерви |
Ижарачининг бевосита харажатлари |
|
1 |
Бинони кейинги харид қилиш билан ижараси |
Бошланғич қиймат бўйича |
мавжуд |
Йилига бир марта |
Давр охирида |
Йўқ |
Йўқ |
Бор |
Йўқ |
|
2 |
Бинони кейинги харид қилиш билан ижараси |
Қайта баҳоланган қиймат бўйича |
мавжуд |
Йилига бир марта |
Давр охирида |
Йўқ |
Йўқ |
Йўқ |
Йўқ |
|
3 |
Бинони кейинги харид қилиш билан ижараси |
Ҳаққоний қиймат бўйича |
мавжуд |
Йилига бир марта |
Давр охирида |
Йўқ |
Йўқ |
Йўқ |
Йўқ |
|
4 |
Бинони сотиб олишсиз ижараси |
Бошланғич қиймат бўйича |
Йўқ |
Йилига бир марта |
Давр охирида |
Мавжуд |
Йўқ |
Йўқ |
Йўқ |
|
5 |
Бинони сотиб олишсиз ижараси |
Бошланғич қиймат бўйича |
Йўқ |
Йилига бир марта |
Давр охирида |
Йўқ |
Мавжуд |
Йўқ |
Йўқ |
|
6 |
Ускунани етказиб бериш билан ижараси |
Бошланғич қиймат бўйича |
Йўқ |
Йилига бир марта |
Давр охирида |
Йўқ |
Йўқ |
Бор |
Бор |
Ижарачи ижара шартномаси бўйича бинони ижара муддати якунида 4 млн сўм тўлаган ҳолда сотиб олиш ҳуқуқига (опционига) эга. Ижара бошида ижарачи бинони сотиб олишни, яъни опционни бажаришни режалаштирмоқда.
3 000 000 минг сўм миқдоридаги ижара тўловлари ҳар йили 31 декабрда, яъни ижаранинг ҳар йили охирида тўланади. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бинони хизмат муддати охирида демонтаж қилиш ҳақидаги шартни назарда тутади (2040 йилнинг охирида). 2021 йил 1 январда компания демонтаж қилишга келгусидаги харажатларни 45 000 000 минг сўм деб баҳолади (2040 йил 31 декабрдаги нархларда).
Ижара шартномасига киритилган ставка 30 %га тенг.
Аннуитетларнинг 30 %даги ва учта даврдаги (учта йиллик тўловларда) ставкаси 1,81611ни ташкил қилади.
30 %да дисконтлаш ва учта йиллик даврдаги коэффициенти 0,455 га тенг.
25 % да ва 20 та йиллик даврларда дисконтлаш коэффициенти 0,01153 га тенг.
Бино маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати ўз биноларини 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»га асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади.
Компания ўз биноларини амортизациянинг чизиқли усулини қўллаган ҳолда амортизация қилади.
Ижаранинг компания молиявий ҳисоботига таъсири ва 2021–2024 йиллар 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?
Операциянинг бошланғич баҳоланиши
Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив ва ижара мажбуриятини тан олиши лозим.
Ижара мажбуриятининг бошланғич баҳоланиши иккита дисконтланган суммани ўз ичига олади (дисконтлашда ижара шартномасига киритилган 30 % ставка қўлланилади, чунки у осонгина аниқланиши мумкин):
- ижара бошида ҳали тўланмаган келгусидаги ижара тўловларининг дисконтланган қиймати – 5 448 330 минг сўм. (3 000 000 минг сўм. (битта ижара тўлови) х 1,81611 (аннуитетлар ставкаси));
- активнинг келажакда сотиб олишни дисконтланган қиймати, сабаби компания опционни бажариш ниятида (бинони ижара муддати охирида сотиб олиш). Ушбу сумма 1 820 минг сўмни ташкил қилади (400 минг сўм х 0,455 дисконтлаш коэффициенти (30%, 3 йил)). Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич қиймати 5 450 150 минг сўмни (5 448 330 + 1 820) ташкил қилади.
- ижара бўйича мажбуриятни бошланғич баҳолашни – 5 450 150 минг сўм;
- бинони демонтаж қилишни келгуси харажатларини дисконтлаш йўли билан ҳисобланган демонтаж резервини бошланғич баҳолашини – 518 850 минг сўм (45 000 000 минг сўм х дисконтлаш коэффициенти 0,01153 (20 йил, 25 % компаниянинг капитал ставкаси)).
|
Давр |
Давр бошига қолдиқ |
Фоизлар |
Ижара тўлови |
Активни сотиб олиш |
Давр охирига қолдиқ |
|
ижаранинг 1-йили |
5 450 150 |
1 635 045 |
(3 000 000) |
|
4 085 195 |
|
ижаранинг 2-йили |
4 085 195 |
1 225 559 |
(3 000 000) |
|
2 310 754 |
|
ижаранинг 3-йили |
2 310 754 |
693 246* |
(3 000 000) |
(4 000) |
0 |
* Охирги йилнинг фоизлари учинчи ижара тўловидан кейин қолдиқ бинони сотиб олиш суммаси – 4 000 минг сўмга тенг бўлиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий харажатлар сифатида қуйидаги ўтказма орқали тан олинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Д-т «Молиявий харажатлар» К-т «Ижара бўйича мажбурият» |
1 635 045 |
1 225 559 |
693 246 |
Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Д-т «Ижара бўйича мажбурият» К-т «Пул маблағлари» |
3 000 000 |
3 000 000 |
3 000 000 |
Ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли қисм ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Давр охирига умумий қарздорлик суммаси |
4 085 195 |
2 310 754 |
0 |
|
шу жумладан: |
|
|
|
|
қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (яъни, кейинги даврнинг охирига қолдиқ) |
2 310 754 |
0 |
0 |
|
қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ) |
1 774 441 |
2 310 754 |
0 |
Ижаранинг учинчи йили охирида компания бинони сотиб олади ва юридик мулкдорига айланади. Бунда қуйидаги ўтказма берилади:
Д-т «Ижара бўйича мажбурият» – 4 000
К-т «Пул маблағлари» – 4 000
Натижада ижара бўйича мажбурият қолдиғи тўлиқ ҳисобдан чиқарилади.
ФҲШАни кейинги баҳолаш
Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»ни баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади, сабаби:
- бино инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига жавоб бермайди. Шунинг учун 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки»га асосан ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоб модели қўлланилмайди;
- компания ўз биноларини (асосий воситаларни) бошланғич қиймат бўйича акс эттиради. Шунинг учун қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисоб модели қўлланилмайди.
Бошланғич қиймат бўйича баҳолаш модели активнинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.
Ушбу ҳолатда актив 20 йил фойдаланиш муддати мобайнида тенг миқдорларда (чизиқли усулда) амортизация қилинади.
Эътибор беринг! Активнинг амортизация муддати ижаранинг уч йилига эмас, балки 20 йилга тенг, сабаби:
- ижара шартномаси активни сотиб олиш опционини (ҳуқуқини) ўз ичига олади;
- компания ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ва бинони сотиб олишни режалаштирмоқда;
- келгуси харид суммаси ижара бўйича мажбуриятни ва ФҲШАни баҳолашда ҳисобга олинган.
Актив амортизацияси ва қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўмда):
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Йил бошида актив қолдиқ қиймати |
5 969 000 |
5 670 550 |
5 372 100 |
5 073 650 |
|
Амортизация Д-т «Амортизация харажатлари» К-т «Жамланган амортизация» |
(298 450) |
(298 450) |
(298 450) |
(298 450) |
|
Активнинг давр охирига қолдиқ қиймати |
5 670 550 ФҲША қолдиғи |
5 372 100 ФҲША қолдиғи |
5 073 650 ФҲША қолдиғи |
4 775 200 АВ қолдиғи |
:- алоҳида сатрда;
- асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).
2023 йил охирида бинога юридик ҳуқуқларни олиш пайтида (яъни, уни сотиб олиш пайтида) ФҲША қолдиғи «Асосий воситалар» счётига қуйидаги ўтказма орқали ўтказилади:
Д-т «Асосий воситалар» – 5 073 650
К-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 5 073 650.
Эътибор беринг! Асосий воситанинг бошланғич қиймати – 5 073 650 минг сўм (яъни, ФҲШАнинг қолдиқ қиймати), 4 000 минг сўм сотиб олиш нархи эмас.
Кейин асосий восита қолган 17 йил давомида амортизация қилинади.
Демонтаж қилиш резервини кейинги акс эттириш
Бошланғич тан олингандан сўнг демонтаж қилишга резерв вақт оралиғини акс эттирган ҳолда фоизларга кўпаяди (яъни, дисконтлаш даврининг қисқариши).
Фоизлар суммаси Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий харажатлар сифатида акс эттирилади
.
Дастлабки 4 йил учун демонтаж фоизлар ва демонтаж қилишга харажатлар ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўм):
|
Давр |
Давр бошига резерв қолдиғи |
Йил учун фоизлар (25 %) |
Давр охирига резерв қолдиғи |
|
2021 йил |
518 850 |
129 713 |
648 563 |
|
2022 йил |
648 563 |
162 141 |
810 704 |
|
2023 йил |
810 704 |
202 676 |
1 013 380 |
|
2024 йил |
1 013 380 |
253 345 |
1 266 725 |
Фоизлар қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Д-т «ФЗТҲда молиявий харажатлар» К-т «Демонтаж қилиш резерви» |
129 713 |
162 141 |
202 676 |
253 345 |
2040 йил охирига келиб резерв 45 000 000 минг сўмгача кўпаяди ва активни демонтаж қилиш бўйича ҳақиқатда ишлар амалга оширишда қуйидаги ўтказма орқали ҳисобдан чиқарилади:
Д-т «Демонтаж қилиш резерви»
К-т «Пул маблағлари/кредитор қарздорлик».
Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:
|
31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
ФҲША/АВ амортизацияси |
(298 450) |
(298 450) |
(298 450) |
(298 450) |
|
Молиявий харажатлар: |
|
|
|
|
|
ижара мажбурияти бўйича фоизлар |
(1 635 045) |
(1 225 559) |
(693 246) |
0 |
|
демонтаж қилиш резерви бўйича фоизлар |
(129 713) |
(162 141) |
(202 676) |
(253 345) |
|
31 декабрга Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Айланма бўлмаган активлар |
|
|
|
|
|
Асосий воситалар |
0 |
0 |
0 |
4 775 200 |
|
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив |
5 670 550 |
5 372 100 |
5 073 650 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
Узоқ муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
2 310 754 |
0 |
|
|
|
Демонтаж қилиш резерви |
648 563 |
810 704 |
1 013 380 |
1 266 725 |
|
|
|
|
|
|
|
Қисқа муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
1 774 441 |
2 310 754 |
|
|
- ижара бошида ҳали тўланмаган келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қиймати – 5 385 632 минг сўм (2 800 000 минг сўм (битта ижара тўлови) х 1,92344 (аннуитетлар ставкаси));
- активни келгуси сотиб олишнинг дисконтланган қиймати, сабаби компания опционни бажариш ниятида (ижара муддатининг охирида бинони сотиб олиш). Мазкур сумма 1 000 минг сўмни ташкил қилади (2 000 минг сўм х 0,5 дисконтлаш коэффициенти (26%, 3 йил)).
|
Давр |
Давр бошига қолдиқ |
Фоизлар (26 %) |
Ижара тўлови |
Активни сотиб олиш |
Давр охирига қолдиқ |
|
Ижаранинг 1-йили |
5 386 632 |
1 400 524 |
(2 800 000) |
|
3 987 156 |
|
Ижаранинг 2-йили |
3 987 156 |
1 036 661 |
(2 800 000) |
|
2 223 817 |
|
Ижаранинг 3-йили |
2 223 817 |
578 183* |
(2 800 000) |
(2 000) |
0 |
*Охирги йилнинг фоизлари учинчи ижара тўловидан кейин қолдиқ бинони сотиб олиш суммаси – 2 000 минг сўмга тенг бўлиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Д-т «Молиявий харажатлар» К-т «Ижара бўйича мажбурият» |
1 400 524 |
1 036 661 |
578 183 |
Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Д-т «Ижара бўйича мажбурият» К-т «Пул маблағлари» |
2 800 000 |
2 800 000 |
2 800 000 |
Ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли қисм ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси |
3 987 156 |
2 223 817 |
0 |
|
шу жумладан: |
|
|
|
|
қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (кейинги даврнинг охирига қолдиқ) |
2 223 817 |
0 |
0 |
|
қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ) |
1 763 339 |
2 223 817 |
0 |
Ижаранинг учинчи йили охирида компания бинони сотиб олмоқда ва юридик мулкдорига айланади. Бунда қуйидаги ўтказма берилади:
Д-т «Ижара бўйича мажбурият» – 2 000
К-т «Пул маблағлари» – 2 000
Натижада ижара бўйича мажбурият тўлиқ ҳисобдан чиқарилади.
ФҲШАни кейинги баҳолаш
Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША қайта баҳоланган қиймат бўйича 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» баҳолаш моделига асосан акс эттирилади, сабаби:
- бино инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига жавоб бермайди. Шунинг учун 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки»га асосан ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоб модели қўлланилмайди
ва
- компания ўз биноларини қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттиради. Шунинг учун компания қайта баҳоланган қиймат бўйича моделни қўллаши мумкин (лекин мажбур эмас).
Қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисоб модели доимий қайта баҳолаш ўтказишни талаб этади. Активнинг баланс қиймати ҳаққоний қийматдан сезиларли даражада фарқ қилса, қайта баҳолаш ўтказилади. Бунда актив 10 йил фойдаланиш муддати давомида тенг миқдорларда (тўғри чизиқли усулда) амортизация қилинади. Лекин, қайта баҳолашдан сўнг амортизация суммаси охирги қайта баҳолаш санасида активнинг бошланғич қийматидан эмас, қайта баҳоланган (ҳаққоний) қийматдан ҳисобланади.
Эътибор беринг! Активнинг амортизация муддати ижаранинг 3 йилига эмас, балки 10 йилга тенг, сабаби:
- ижара шартномаси активни сотиб олишга опционни (ҳуқуқни) ўз ичига олади;
- компания ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ва бинони сотиб олишни режалаштирмоқда;
- келгуси сотиб олиш суммаси ижара бўйича мажбурият ва ФҲШАни баҳолашда ҳисобга олинган.
Амортизацияни ҳисоблашда тугатиш қиймати ҳисобга олинади, сабаби компания бинодан 30 йил (хизмат муддати охирига қадар) фойдаланишни режалаштирмаяпти. Шунинг учун амортизацияланадиган қиймат тугатиш қийматини чегирган ҳолда аниқланади.
8-сон МҲХС (IAS) «Ҳисоб сиёсати, бухгалтерлик баҳолашларидаги ўзгаришлар ва хатолар»га асосан 2023 йил 1 январда тугатиш қийматининг ўзгариши баҳолаш ўзгариши сифатида таснифланади. Шунинг учун тузатишлар перспектив, яъни аввалги йилларнинг амортизациясини қайта ҳисобламаган ҳолда киритилади.
Актив амортизацияси ва қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўм):
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Йил бошида активнинг қолдиқ қиймати |
5 386 632 |
5 207 969 |
6 000 000 |
5 787 500 |
|
айирув тугатиш қиймати |
3 600 000 |
3 600 000 |
4 300 000 |
4 300 000 |
|
тенг амортизацияланадиган миқдор |
1 786 632 |
1 607 969 |
1 700 000 |
1 487 500 |
|
Қолган амортизацияланадиган муддат |
10 йил |
9 йил |
8 йил |
7 йил |
|
Амортизация Д-т «Амортизация харажатлари» К-т «Жамланган амортизация» |
178 663 (1 786 632 : 10 йил) |
178 663 (1 607 969 : 9 йил) |
212 500 (1 700 000 : 8 йил) |
212 500 (1 487 500 : 7 йил) |
|
Даврнинг охирида қайта баҳолангунга қадар активнинг қолдиқ қиймати |
5 386 632 – 178 663 = 5 207 969 |
5 207 969 – 178 663 = 5 029 306 |
6 000 000 – 212 500 = 5 787 500 |
5 787 500 – 212 500 = 5 575 000 |
|
Давр охирида ҳаққоний қиймат |
Қайта баҳолаш ўтказилмаган |
6 000 000 |
Қайта баҳолаш ўтказилмаган |
5 700 000 |
|
Қайта баҳолаш резерви ўзгариши Д-т «ФҲША/АВ» К-т «Қайта баҳолаш резерви» |
0 |
6 000 000 – 5 029 306 = 970 694 |
0 |
5 700 000 – 5 575 000 = 125 000 |
|
Давр охирида активнинг қолдиқ қиймати (қайта баҳолашдан кейин) |
5 207 969 ФҲША қолдиғи |
6 000 000 ФҲША қолдиғи |
5 787 500 ФҲША қолдиғи |
5 700 000 АВ қолдиғи |
ФҲША қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган актив» бўлимида акс эттирилади:
- алоҳида сатрда;
- асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).
2023 йил охирида бинога юридик ҳуқуқларни олиш пайтида (яъни, уни сотиб олиш пайтида) ФҲША қолдиғи қуйидаги ўтказма орқали «Асосий воситалар» счётига ўтказилади:
Д-т «Асосий воситалар» – 5 787 500
К-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 5 787 500
Эътибор беринг! Асосий воситанинг бошланғич қиймати 5 787 500 минг сўм сумма ҳисобланади (яъни, ФҲША қолдиқ қиймати), 2 000 минг сўм сотиб олиш нархи эмас.
16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»га асосан қайта баҳолаш резерви қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг капиталида, унинг ҳисобот даври учун ўзгариши эса бошқа жами даромадда акс эттирилади. 2024 йил 31 декабрда қайта баҳолаш резерви қолдиғи 1 095 694 минг сўм (970 694 + 125 000)ни ташкил қилади.
Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:
|
31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 |
2024 |
|
ФҲША/АВ амортизацияси |
(178 663) |
(178 663) |
(212 500) |
(212 500) |
|
Молиявий харажатлар ижара мажбуриятлари бўйича фоизлар |
(1 400 524) |
(1 036 661) |
(578 183) |
0 |
|
31 декабрда якунланган йил учун бошқа жами даромад |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қайта таснифланмайдиган моддалар |
|
|
|
|
|
Қайта баҳолаш резерви ўзгариши |
0 |
970 694 |
|
125 000 |
|
31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Айланма бўлмаган активлар |
|
|
|
|
|
Асосий воситалар |
0 |
0 |
0 |
5 700 000 |
|
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив |
5 207 969 |
6 000 000 |
5 787 500 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
Капитал |
|
|
|
|
|
Қайта баҳолаш резерви |
|
970 694 |
|
1 095 694 |
|
|
|
|
|
|
|
Узоқ муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
2 223 817 |
0 |
0 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
Қисқа муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
1 763 339 |
2 223 817 |
0 |
0 |
|
Сана |
Ҳаққоний қиймат (минг сўм) |
|
2021 йил 31 декабрда |
4 000 000 |
|
2022 йил 31 декабрда |
4 200 000 |
|
2023 йил 31 декабрда |
4 100 000 |
|
2024 йил 31 декабрда |
4 250 000 |
Мазкур ҳолат бўйича хўжалик операцияларининг компания молиявий ҳисоботига таъсири ва 2021-2024 йиллар 31 декабрида якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботлардан кўчирмалар қандай бўлади?
Операциянинг бошланғич баҳоланиши
Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январга фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.
Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланиши қуйидаги иккита дисконтланган суммани ўз ичига олади (дисконтлашда ижара шартномасига киритилган 26% ставка қўлланилади, сабаби у осонгина аниқланиши мумкин):
- ижара бошида ҳали тўланмаган келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қиймати – 3 846 880 минг сўм (2 000 000 минг сўм (битта ижара тўлови) х 1,92344 (аннуитетлар ставкаси));
- активни келгуси сотиб олишнинг дисконтланган қиймати, сабаби компания опционни бажариш ниятида (ижара муддати охирида бинони сотиб олиш). Мазкур сумма 500 минг сўмни ташкил қилади (1 000 минг сўм х 0,5 дисконтлаш коэффициенти (26%, 3 йил)).
Ижара бўйича мажбуриятни бошланғич баҳолаш 3 847 380 минг сўмни ташкил қилади (3 846 880 + 500).
ФҲШАни бошланғич баҳолаш ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич қийматига тенг бўлади – 3 847 380 минг сўм;
Шу тариқа, 2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади:
Д-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 3 847 380
К-т «Ижара бўйича мажбурият» – 3 847 380.
Ижара бўйича мажбуриятни кейинги акс эттириш
Бошланғич тан олингандан кейин ижара бўйича мажбурият фоизлар суммасига кўпаяди ва ижара тўловларига камаяди (жадвалга қаранг).
минг сўм
|
Давр |
Давр бошигақолдиқ |
Фоизлар (26 %) |
Ижара тўлови |
Активни сотиб олиш |
Давр охирига қолдиқ |
|
Ижаранинг 1-йили |
3 847 380 |
1 000 319 |
(2 000 000) |
|
2 847 699 |
|
Ижаранинг 2-йили |
2 847 699 |
740 402 |
(2 000 000) |
|
1 588 101 |
|
Ижаранинг 3-йили |
1 588 101 |
412 899* |
(2 000 000) |
(1 000) |
0 |
*Охирги йилнинг фоизлари учинчи ижара тўловидан кейин қолдиқ бинони сотиб олиш суммаси – 1 000 минг сўмга тенг бўлиши лозим.
Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Д-т «Молиявий харажатлар» К-т «Ижара бўйича мажбурият» |
1 000 319 |
740 402 |
412 899 |
Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Д-т «Ижара бўйича мажбурият» К-т «Пул маблағлари» |
2 000 000 |
2 000 000 |
2 000 000 |
Ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли қисм ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
|
Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси |
2 847 699 |
1 588 101 |
0 |
|
шу жумладан: |
|
|
|
|
қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (кейинги даврнинг охирига қолдиқ) |
1 588 101 |
0 |
0 |
|
Қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ) |
1 259 598 |
1 588 101 |
0 |
Ижаранинг учинчи йили охирида компания бинони сотиб олмоқда ва юридик мулкдорига айланади. Бунда қуйидаги ўтказма берилади:
Д-т «Ижара бўйича мажбурият» – 1 000
К-т «Пул маблағлари» – 1 000
Натижада ижара бўйича мажбурият тўлиқ ҳисобдан чиқарилади.
ФҲШАни кейинги баҳолаш
Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки» баҳолаш моделига асосан ҳаққоний қиймат бўйича акс эттирилади, сабаби:
- бино инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига жавоб беради (операцион ижарага берилмоқда);
- компаниянинг ҳисоб сиёсати инвестициявий кўчмас мулк объектларини ҳаққоний қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади.
Ҳаққоний қиймат бўйича қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
1) инвестиция кўчмас мулк объекти амортизация қилинмайди;
2) ҳар бир ҳисобот санасида ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланади;
3) баҳолашдаги ўзгаришлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади (капиталдаги қайта баҳолаш резервига таъсир қилмаган ҳолда).
Активнинг ҳаққоний қиймати бўйича ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўм):
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Йил бошига актив қолдиқ қиймати |
3 847 380 |
4 000 000 |
4 200 000 |
4 100 000 |
|
Ҳисобот санасида ҳаққоний қиймат |
4 000 000 |
4 200 000 |
4 100 000 |
4 250 000 |
|
Давр учун баҳолашдаги ўзгариш |
152 620 |
200 000 |
(100 000) |
150 000 |
ФҲША қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида акс эттирилади:
- алоҳида сатрда;
- инвестициявий кўчмас мулк таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).
2023 йил охирида бинога юридик ҳуқуқларни олган пайтда ФҲША қолдиғи қуйидаги ўтказма билан «Инвестиция кўчмас мулки» счётига ўтказилади:
Д-т «Инвестиция кўчмас мулки» – 4 100 000
К-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 4 100 000
Эътибор беринг! Инвестициявий кўчмас мулкнинг бошланғич қиймати 4 100 000 минг сўм сумма ҳисобланади (яъни, ФҲША қолдиғи), 1 000 минг сўм харид нархи эмас.
Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:
|
31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Инвестициявий кўчмас мулкнинг ҳаққоний қиймати ўзгаришидан даромад/зарар |
152 620 |
200 000 |
(100 000) |
150 000 |
|
31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Айланма бўлмаган активлар |
|
|
|
|
|
Инвестиция кўчмас мулки |
0 |
0 |
0 |
4 250 000 |
|
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив |
4 000 000 |
4 200 000 |
4 100 000 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Узоқ муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
1 588 101 |
0 |
0 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
Қисқа муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
1 259 598 |
1 588 101 |
0 |
0555 |
- ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич нархини – 708 480 минг сўм;
- ижарага берувчидан олинган 20 000 минг сўм рағбатлантирувчи тўловни.
|
Давр |
Давр бошига қолдиқ |
Фоизлар (25 %) |
Ижара тўлови |
Давр охирига қолдиқ |
|
Ижаранинг 1-йили |
708 480 |
177 120 |
(300 000) |
585 600 |
|
Ижаранинг 2-йили |
585 600 |
146 400 |
(300 000) |
432 000 |
|
Ижаранинг 3-йили |
432 000 |
108 000 |
(300 000) |
240 000 |
|
Ижаранинг 4-йили |
240 000 |
60 000 |
(300 000) |
0 |
Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий харажатлар сифатида қуйидаги ўтказма орқали тан олинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Д-т «Молиявий харажатлар» К-т «Ижара бўйича мажбурият» |
177 120 |
146 400 |
108 000 |
60 000 |
Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Д-т «Ижара бўйича мажбурият» К-т «Пул маблағлари» |
300 000 |
300 000 |
300 000 |
300 000 |
Ижара бўйича мажбурият узоқ муддатли қисм ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси |
585 600 |
432 000 |
240 000 |
0 |
|
шу жумладан: |
|
|
|
|
|
қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (яъни, кейинги даврнинг охирига қолдиқ) |
432 000 |
240 000 |
0 |
|
|
қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ) |
153 600 |
192 000 |
240 000 |
|
ФҲШАни кейинги баҳолаш
Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади, сабаби:
- бино инвестициявий кўчмас мулктушунчасига жавоб бермайди. Шунинг учун 40-сон (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки»га асосан ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоб моделини қўллаб бўлмайди;
- компания биноларини бошланғич қиймат бўйича акс эттиради.
Шунинг учун қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисоб моделини қўллаб бўлмайди.
Бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели активнинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.
Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби:
1) бинонинг хариди ижара бўйича мажбуриятни баҳолашда ҳисобга олинмаган;
2) амортизация муддати 4 йил ижара муддати ва 30 йил хизмат муддатининг энг камига тенг.
Актив амортизацияси ва қолдиқ қийматининг ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўмда):
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Йил бошига активнинг қолдиқ қиймати |
688 480 |
516 360 |
344 240 |
172 120 |
|
Амортизация Д-т «Амортизация харажатлари» К-т «Жамланган амортизация» |
(172 120) |
(172 120) |
(172 120) |
(172 120) |
|
Активнинг давр охирига қолдиқ қиймати |
516 360 |
344 240 |
172 120 |
0 |
ФҲША қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда “Айланма бўлмаган активлар” бўлимида акс эттирилади:
- алоҳида сатрда;
- асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).
Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:
|
31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
ФҲША/АВ амортизацияси |
(172 120) |
(172 120) |
(172 120) |
(172 120) |
|
Молиявий харажатлар: |
|
|
|
|
|
Ижара мажбурияти бўйича фоизлар |
(177 120) |
(146 400) |
(108 000) |
(60 000) |
|
31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Айланма бўлмаган активлар |
|
|
|
|
|
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив |
516 360 |
344 240 |
172 120 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
Узоқ муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
432 000 |
240 000 |
0 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
Қисқа муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
153 600 |
192 000 |
240 000 |
0 |
- компаниянинг активни сотиб олиш нияти йўқ;
- харид қилишнинг келгуси нархи бинонинг 2024 йил 31 декабрда бозор қийматига тенг бўлади (яъни, аввалдан келишилган сумма ҳисобланмайди).
- ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланишини – 1 180 800 минг сўм;
- ижара бошида тўланган қопланмайдиган тўлов – 70 000 минг сўм.
|
Давр |
Давр бошига қолдиқ |
Фоизлар (25 %) |
Ижара тўлови |
Давр охирига қолдиқ |
|
Ижаранинг 1-йили |
1 180 800 |
295 200 |
(500 000) |
976 000 |
|
Ижаранинг 2-йили |
976 000 |
244 000 |
(500 000) |
720 000 |
|
Ижаранинг 3-йили |
720 000 |
180 000 |
(500 000) |
400 000 |
|
Ижаранинг 4-йили |
400 000 |
100 000 |
(500 000) |
0 |
Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Д-т «Молиявий харажатлар» К-т «Ижара бўйича мажбуриятлар» |
295 200 |
244 000 |
180 000 |
100 000 |
Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 год |
2024 год |
|
Д-т «Ижара бўйича мажбурият» К-т «Пул маблағлари» |
500 000 |
500·000 |
500·000 |
500·000 |
Ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси |
976 000 |
720 000 |
400 000 |
0 |
|
шу жумладан: |
|
|
|
|
|
қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (яъни, кейинги даврнинг охирига қолдиқ) |
720 000 |
400 000 |
0 |
0 |
|
қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ) |
256 000 |
320 000 |
400 000 |
0 |
ФҲШАни келгуси баҳолаш
Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади, сабаби:
- бино инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига жавоб бермайди. Шунинг учун 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестициявий кўчмас мулк»га асосан бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели қўлланилмайди;
- компания биноларини бошланғич қиймат бўйича акс эттиради.
Шунинг учун бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели қўлланилмайди.
Бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели активни унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.
Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби:
1) бинони сотиб олиш ижара бўйича мажбуриятни баҳолашда ҳисобга олинмаган;
2) амортизация муддати 4 йил ижара муддати ва 30 йил хизмат муддатидан энг камига тенг.
Актив амортизацияси ва қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўм):
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Йил бошига активнинг қолдиқ қиймати |
1 250 800 |
938 100 |
625 400 |
312 700 |
|
Амортизация Д-т «Амортизация харажатлари» К-т «Жамланган амортизация» |
(312 700) |
(312 700) |
(312 700) |
(312 700) |
|
Активнинг давр охирига қолдиқ қиймати |
938 100 |
625 400 |
312 700 |
0 |
ФҲША қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда “Айланма бўлмаган активлар” бўлимида акс эттирилади:
- алоҳида сатрда;
- асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).
Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:
|
31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
ФҲША/АВ амортизацияси |
(312 700) |
(312 700) |
(312 700) |
(312 700) |
|
Молиявий харажатлар: |
|
|
|
|
|
Ижара мажбурияти бўйича фоизлар |
(295 200) |
(244 000) |
(180 000) |
(100 000) |
|
31 декабрга Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Айланма бўлмаган активлар |
|
|
|
|
|
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив |
938 100 |
625 400 |
312 700 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
Узоқ муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбуриятлар |
720 000 |
400 000 |
0 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
Қисқа муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбуриятлар |
256 000 |
320 000 |
400 000 |
0 |
- ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланишини – 244 827 минг сўм;
- ижарачининг тўғри харажатларини – 20 000 минг сўмни (етказиб бериш ва монтаж);
- ускунани демонтаж қилишга келгуси харажатларни дисконтлаш йўли билан ҳисобланган демонтаж қилиш резервининг бошланғич баҳолашини – 10 923 минг сўм (25 000 минг сўм х дисконтлаш коэффициенти 0,4369 (4 йил, 23 %).
|
Давр |
Давр бошига қолдиқ |
Фоизлар |
Ижара тўлови |
Давр охирига қолдиқ |
|
Ижаранинг 1-йили |
244 827 |
56 310 |
(100 000) |
201 137 |
|
Ижаранинг 2-йили |
201 137 |
46 262 |
(100 000) |
147 399 |
|
Ижаранинг 3-йили |
147 399 |
33 902 |
(100 000) |
81 301 |
|
Ижаранинг 4-йили |
81 301 |
18 699 |
(100 000) |
0 |
Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Д-т «Молиявий харажатлар» К-т «Ижара бўйича мажбурият» |
56 310 |
46 262 |
33 902 |
18 699 |
Тўланган ижара тўловларининг ижара бўйича мажбурият қолдиғи қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Д-т «Ижара бўйича мажбурият» К-т «Пул маблағлари» |
100 000 |
100 000 |
100 000 |
100 000 |
Ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмга бўлинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси |
201 137 |
147 399 |
81 301 |
0 |
|
шу жумладан: |
|
|
|
|
|
қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (яъни, кейинги даврнинг охирига қолдиқ) |
147 399 |
81 301 |
0 |
0 |
|
қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ) |
53 738 |
66 098 |
81 301 |
0 |
ФҲШАни кейинги баҳолаш
Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади, сабаби компания ўз ускунасини бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олмоқда.
Бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели активни унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.
Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби:
1) харид қилиш ва ижара муддатини узайтиришга опцион йўқ;
2) амортизация муддати 4 йил ижара муддати ва 10 йил хизмат муддатининг энг камига тенг.
Актив амортизацияси ва қолдиқ қийматининг ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (минг сўмда):
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Йил бошига активнинг қолдиқ қиймати |
275 750 |
206 812 |
137 874 |
68 936 |
|
Амортизация Д-т «Амортизация харажатлари» К-т «Жамланган амортизация» |
(68 938) |
(68 938) |
(68 938) |
(68 936) |
|
Давр охирига активнинг қолдиқ қиймати |
206 812 |
137 874 |
68 936 |
0 |
ФҲШАнинг қолдиғи Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида акс эттирилади:
- алоҳида сатрда;
- асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).
Демонтаж қилишга резервнинг кейинги акс эттирилиши
Бошланғич тан олингандан сўнг демонтаж қилишга резерв вақт боришини акс эттирган ҳолда фоизларга оширилади (яъни, дисконтлаш даврининг қисқариши). Фоизлар суммаси Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий харажатлар сифатида акс эттирилади
.
Фоизлар ва демонтаж қилишга резерв қолдиғи ҳисоб-китоби қуйидагича (минг сўм):
|
Давр |
Давр бошига резерв қолдиғи |
Йил учун фоизлар (23 %) |
Давр охирига резерв қолдиғи |
|
2021 йил |
10 923 |
2 512 |
13 435 |
|
2022 йил |
13 435 |
3 090 |
16 525 |
|
2023 йил |
16 525 |
3 801 |
20 326 |
|
2024 йил |
20 326 |
4 674* |
25 000 |
* Фоизлар 2024 йил охирида резерв суммаси 25 000 минг сўмни ташкил қилиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Фоизлар қуйидаги ўтказма орқали тан олинади:
|
|
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Д-т «ФЗТҲда молиявий харажатлар» К-т «Демонтаж қилишга резерв» |
2 512 |
3 090 |
3 801 |
4 674 |
Активни демонтаж қилиш бўйича ҳақиқатда ишларни амалга оширишда 2024 йил охирида резерв қуйидаги ўтказма орқали ҳисобдан чиқарилади:
Д-т «Демонтаж харажатлари» – 25 000
К-т «Пул маблағлари /кредитор қарздорлик» – 25 000.
Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:
|
31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
ФҲША амортизацияси |
(68 938) |
(68 938) |
(68 938) |
(68 936) |
|
Молиявий харажатлар: |
|
|
|
|
|
ижара мажбурияти бўйича фоизлар |
(56 310) |
(46 262) |
(33 902) |
(18 699) |
|
демонтаж қилишга резерв бўйича фоизлар |
(2 512) |
(3 090) |
(3 801) |
(4 674) |
|
31 январга Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот |
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
|
Айланма бўлмаган активлар |
|
|
|
|
|
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив |
206 812 |
137 874 |
68 936 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
Узоқ муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
147 399 |
81 301 |
0 |
0 |
|
Демонтаж қилиш харажатлари |
13 435 |
16 525 |
20 326 |
0 |
|
|
|
|
|
|
|
Қисқа муддатли мажбуриятлар |
|
|
|
|
|
Ижара бўйича мажбурият |
53 738 |
66 098 |
81 301 |
0 |
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Бошланғич тан олингандан кейин ижарачида ижара мажбурияти қандай ҳисобга олинади
- Ижарачи ижара ҳисобининг қандай асосий қоидаларини қўллаши лозим
- Асосий воситанинг бошланғич қийматига нималар киритилади
- Асосий воситаларнинг бошланғич қийматида қандай бевосита харажатлар ҳисобга олинади
- Мустақил қурилган (яратилган) асосий воситанинг бошланғич қиймати қандай шакллантирилади

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter