Ижара тўловларининг энг кам ставкаларини бекор қилиш тўғрисидаги имтиёз қандай қўлланади

preview

2020 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар мол-мулкини (бино ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахслар учун солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тўхтатилди . Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг катта солиқ инспектори Дилдора ҲОШИМОВА тушунтирди:

- Энг кам ижара ставкалари асосида ижара шартномалари тузиш мажбурияти 2020 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар бекор қилинди.

Ушбу даврда ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида ихтиёрий келишувга асосан ижара суммасини белгилаб шартнома тузилади.

Ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилди.

СКнинг 388-моддасига асосан солиқ агентлари солиқ ҳисобининг регистрларида:

  • жисмоний шахсларнинг улардан солиқ даврида олган даромадлари;
  • жисмоний шахсларга тўлов манбаида қўлланилган солиқ имтиёзлари;
  • ҳисоблаб чиқарилган ва ушлаб қолинган солиқлар ҳисобини юритади.

Қайта расмийлаштирилган ижара шартномаларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда ёки ДСИга ташриф буюрган ҳолда рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Қайта расмийлаштирилган шартномалар асосида ЖШДСдан ҳисобланган ортиқча тўлов жисмоний шасхнинг аризасига кўра унинг ҳисобварағига қайтарилиши ёки унга жорий йил учун ҳисобланган ер ва мол-мулк солиқлари тўловига йўналтирилиши мумкин.

Ортиқча тўланган суммаларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисидаги аризани ҳам солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали йўллаш мумкин.

Манбага қаранг.

Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /uz/publish/doc/text161243_ijara_tulovlarining_eng_kam_stavkalarini_bekor_qilish_tugrisidagi_imtiez_qanday_qullanadi