Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
"Ижод" фондига ажратмалар бўйича имтиёз сақланиб қолганми
Корхонада Президентнинг 26.02.2010 йилдаги ПҚ-1292-сон қарорининг 5-бандига асосан амал қилиш муддати кўрсатилмаган - "Ижод" фондига йўналтирилган суммага фойда солиғи, ЯСТ ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар бўйича солиқ солиш базасини камайтириш бўйича имтиёз мавжуд. Қонун ҳужжатларига кейинчалик киритилган ўзгатиришларни инобатга олган ҳолда "Ижод" фондига ажратмалар бўйича имтиёз сақланиб қолганми?
- Ноширлик ва матбаа корхоналарининг босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумдан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалари фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтиради .
Айни пайтда қарор – амал қилмоқда, шу сабабли имтиёз ҳам ҳозирча амал қилмоқда.