Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚС бўйича айрим имтиёзларни қўллаш қоидалари ўзгарди
Солиқ қўмитаси кредитлар ва қарзлар, РЕПО операциялари бўйича имтиёзларни ташувчилар-экспорт қилувчилар учун қандай қўллашни тушунтирди.
СКнинг 244-моддаси 7-бандига мувофиқ қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:
- кредитларни, заёмларни пул ва қимматли қоғоз шаклида, шу жумладан фоизлар билан бериш;
- РEПО операциялари, шу жумладан РЕПО операциялари бўйича қимматли қоғозлар берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган пул суммалари.
Мазкур имтиёзни қўллашда юзага келадиган муаммо ҳақида “Қандай қилиб июлдан тақдим этилган кредит ва қарзлар суммасига ЭҲФ тақдим этиш мумкин” материалида батафсил ўқинг.
СКнинг 263-моддаси 4-бандига мувофиқ қуйидагиларга ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади:
- республика ҳудудидан ташқарига экспорт қилинадиган товарларни ташиш ёки транспортда ташиш;
- Ўзбекистон ҳудудидаги қайта ишлаш маҳсулотларини республика ҳудудидан олиб чиқиш бўйича Ўзбекистоннинг юридик шахслари бўлган ташувчилар томонидан кўрсатиладиган хизматлар.
Ташувчилар учун мазкур имтиёз, башарти ташиш ҳужжатларида божхона органларининг белгилари қўйилган бўлса, қўлланилади.
Мазкур иккала имтиёз тегишли МХИКдан чиқарилган. Энди солиқ тўловчи уларни қўллаш учун my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаат” хизмати орқали солиқ имтиёзини қўллаш ҳақида мурожаат бериши лозим.
“Қандай қилиб my3.soliq.uz ёрдамида солиқ ҳисоботида имтиёзни қўллаш мумкин” маслаҳати сизга бунда ёрдам беради.
ҚҚС тўловчилари имтиёзни қўллаш тўғрисидаги мурожаатда тасдиқловчи ҳужжат сифатида молиявий қарз шартномасини, экспорт қилувчилар эса – фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ва контрагент билан тузилган шартномани бириктиради.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади