Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Адвокатнинг даромади қандай ҳисобланади
«СК 478-м. мувофиқ, солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий солиқ чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Айтайлик, адвокат 10 млн сўм гонорар олди. Адвокатлик бюроси (ёзув-чизув моллари, жой ижараси ва б.) учун харажатлар 2 млн сўмни ташкил этди, Адвокатлар палатасига аъзолик бадали – 150 минг сўм, адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ – 2 млн сўм.
1. Адвокатлар палатасига аъзолик бадали адвокатнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадими ёки адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими?
2. Солиқлар ва адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи бўйича харажатлар адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими?
3. Адвокатнинг даромади ва ундан солиқлар қандай ҳисобланади? Адвокатнинг даромадлари юзасидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади?
4. Адвокатнинг даромадлари қандай проводкалар билан ҳисобланади?».
Ушбу саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
1. Адвокатлар палатасининг аъзолари адвокатлик тузилмалари (бюролари, фирмалари, ҳайъатлари) эмас, балки адвокатларнинг ўзи ҳисобланади. Тегишинча, Адвокатлар палатасига аъзолик бадалини у ташкил этган нотижорат ташкилоти эмас, балки адвокат киритиши керак . Тегишинча, бадал адвокатлик бюроси харажатларига киритилмайди. Палатага аъзолик бадалини адвокатлик бюроси киритган бўлса, тўланиши лозим бўлган адвокатнинг даромадидан бадал суммасини ушлаб қолинг.
2. Адвокатлик бюросида адвокатдан ташқари бошқа ходимлар ҳам бўлса, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ бюрони тутиб туриш харажатларига киритилади.
3. Адвокатнинг даромади у томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун олинган сумма билан адвокатлик бюросини тутиб туриш учун ўтказиладиган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади .
Келтирилган мисолда адвокатлик бюросини тутиб туриш учун 4 000 000 сўм сарфланган:
1) ёзув-чизув моллари, коммунал хизматлар ва ҳ.к. учун харажатлар – 2 000 000 сўм;
2) адвокатнинг ўзидан ташқари, ходимларнинг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ, – 2 000 минг сўм.
Тегишинча, адвокатнинг даромади қуйидаги миқдорни ташкил этади:
- 10 000 000 сўм – 4 000 000 сўм = 6 000 000 сўм.
Ушбу даромад 12% ижтимоий солиқни ўз ичига олади .
ЖШДС солиқ базаси қуйидаги миқдорни ташкил этади (иш ҳақи):
- 6 000 000 сўм : 112% х 100% = 5 357 142,86 сўм.
Ижтимоий солиқ:
- 5 357 142,86 сум х 12% = 642 857,14 сўм.
ЖШДС ҳам 642 857,14 сўмга тенг.
Адвокат қуйидаги суммани олади:
- 5 357 142,86 – 642 857,14 = 4 714 285,71 сўм.
Адвокатлар палатасига аъзолик бадали бюронинг ҳисоб-китоб рақамидан ўтказилган бўлса, уни олиниши лозим бўлган суммадан ушлаб қолиш зарур:
- 4 714 285,71 – 150 000 = 4 564 285,71 сўм.
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини бошқа юридик шахслар каби тўлдиринг. Бу ҳақда батафсил қуйидаги тавсияларда ўқинг:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади;
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришга оид мисол.
Бунда адвокатнинг солиқ солинадиган даромадини иш ҳақи сифатида акс эттиринг.
4. Проводкалар:
Т/р |
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, сўм |
Ҳисобварақлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|||
1 |
Юридик ёрдам кўрсатгани учун адвокатга гонорар ҳисобланди |
10 000 000,00 |
||
2 |
Банкдаги ҳисобрақамга гонорар суммаси олинди |
10 000 000,00 |
||
3 |
Ёзув-чизув молларидан фойдаланилди ва коммунал тўловлар учун ЭҲФ олинди |
2 000 000,00 |
||
4 |
Адвокатлар палатасига бадал ўтказилди |
150 000,00 |
||
5 |
Адвокатдан ташқари бошқа ходимларга иш ҳақи ҳисобланди |
1 785 714,29 |
||
6 |
Ижтимоий солиқ ҳисобланди |
214 285,71 |
||
7 |
Ходимларнинг иш ҳақидан ЖШДС ушлаб қолинди |
214 285,71 |
||
8 |
ШЖБПҲга 0,1% бадал ҳисобланди |
1 785,71 |
||
9 |
Адвокатга гонорардан даромад (иш ҳақи) ҳисобланди |
5 357 142,86 |
||
10 |
Адвокатга гонорардан даромадга ижтимоий солиқ ҳисобланди |
642 857,14 |
||
11 |
Адвокатнинг даромадига, шу жумладан – моддий наф тарзидаги даромадига ЖШДС ҳисобланди |
642 857,14 |
||
12 |
Адвокатнинг даромадига ШЖБПҲга бадал ҳисобланди |
5 357,14 |
||
13 |
Адвокатнинг иш ҳақидан Адвокатлар палатасига бадал ушлаб қолинди |
150 000,00 |
||
14 |
Адвокатга даромад тўланди |
4 564 285,71 |
Солиқ ҳисоботида қуйидагиларни акс эттиринг:
- Бюро бўйича умумий МҲТФ = 7 142 857,15 сўм;
- ижтимоий солиқ = 857 142,86 сўм;
- ЖШДС = 857 142,86 сўм;
- ШЖБПҲ = 7 142,86 сўм.