Филиаллар ва алоҳида бўлинмалар учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ

preview

Кўп корхоналар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ЖШДС ва ижтимоий солиқни тўлаш ва улар бўйича алоҳида солиқ ҳисоботи тақдим этиш тўғрисида билдиришнома-хат олишди .

Билдиришнома-хатга ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг янгиланган шакли бўйича (код 11101_8) ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тўлдириш намунаси ва тартиби илова қилинади.

Шуни билиш муҳимки, солиқчилар юридик шахснинг алоҳида бўлинмасини эътироф этишни, сиз томондан унга қандай ваколатлар берилганлигидан ва унинг ташкил этилиши бўйича юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида ёки бошқа ташкилий-бошқарув ҳужжатларида акс эттирилганлиги ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар, шундай амалга оширади. Агар сизда бош корхона жойлашган жойдан ташқарида қаердадир доимий иш жойи бўлса, демакки, сизда бўлинма ёки филиал мавжуд.

Билдиришнома-хатда қуйидагилар кўрсатилган:

  • юридик шахснинг ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган, турган ери бўйича доимий иш жойлари жиҳозланган ҳар қандай бўлинмаси юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси ҳисобланади. Иш жойи бир ойдан ортиқ муддатга яратилган бўлса, у доимий ҳисобланади ;
  • филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир .

Бунда:

  • юридик шахснинг бош офиси ходимларига нисбатан ЖШДС бош офиси солиқ ҳисобида турилган жойда, филиаллар ва (ёки) алоҳида бўлинмалар ходимларига нисбатан эса бундай филиаллар ва (ёки) алоҳида бўлинмалар солиқ ҳисобида турилган жойда тўланади;
  • ижтимоий солиқ барча ходимларга нисбатан бош офис солиқ ҳисобида турилган жойда тўланади.

Эътибор беринг

2020 йилнинг январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати 2020 йилнинг 15 февралидан кечиктирилмаслиги керак . Бу йил муддат 15 дан 17 февралга кўчирилади.

Сабаби, кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади .

Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади .