Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
«Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи корхона 2025 йил 28 мартда мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкини сотиб, 1 млрд сўмлик чегарадан ошиб кетди. 2025 йил март ойи учун ҳам айланмадан олинадиган солиқ, ҳам ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилган. Сотилган мол-мулкни яратишда фойдаланилган, реализация қилиш пайтидан олдинги охирги 12 ойда сотиб олинган материаллар бўйича ҚҚСни қайтариш мумкинми?
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавобларининг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.
– Йўқ, бундай қилиб бўлмайди.
СК 267-моддаси 1-қисми 1-4-бандларига мувофиқ илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси кейинчалик улардан солиқ солинадиган айланма учун фойдаланилган ҳолларда тузатилиши (ҳисобга олиниши) лозим
.
Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиқ суммаси тикланиши лозим бўлган ТМЗ қолдиқларига тўғри келадиган, бундай тузатиш киритилишидан олдинги охирги 12 ой мобайнида сотиб олинган товарлар (хизматлар) қиймати асосида аниқланади. Асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар бўйича тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ушбу объектлар бўйича илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинган (ёки уларнинг қийматига киритилган), қайта баҳолашни ҳисобга олмаган ҳолда уларнинг баланс қийматига тўғри келадиган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда, СКнинг 270-моддасида назарда тутилган тартибда аниқланади
.
Яъни, корхона ҚҚС тўлашга ўтиш пайтида ўзида мавжуд бўлган ва ҚҚС солинадиган айланма учун фойдаланадиган ТМЗ, асосий воситалар объектлари, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар бўйича солиқни ҳисобга олишга ҳақли. Сўз юритилаётган мол-мулк сотилган, ҚҚС тўлашга ўтиш пайтида у энди йўқ. Табиийки, корхона энди ундан солиққа тортиладиган айланма учун фойдалана олмайди. Тегишинча, у сотилган мол-мулк бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
- ҚҚСни қачон ҳисобга олиш мумкин;
- Солиқ солинадиган ва озод этилган айланма мавжуд бўлганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади;
- Ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСга қандай қилиб тузатиш киритиш мумкин;
- Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга қандай тузатиш киритиш мумкин;
- Турли вазиятларда асосий воситалар бўйича ҚҚСга қандай тузатиш киритилади (тикланади).
![]()