• beta

Хусусий корхонанинг фойдаси (дивидендлар) қайси солиқ ҳисоботида акс эттирилади

29.03.2019

Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси).

  

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммаси жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига киради (Солиқ кодексининг 176-моддаси 8-банди).

 

Кўриб турганимиздек, хусусий корхонанинг фойдаси Солиқ кодексининг 22-моддаси нуқтаи назаридан дивидендлар ҳисобланмайди.

 

Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендларни фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари таркибида акс эттириш зарур. Яъни мазкур Ҳисоб-китобнинг (21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби «Жисмоний шахсларнинг дивиденд ва фоиз тарзидаги даромадлари» II бўлимида.

 

Мулкдор томонидан олинадиган хусусий корхонанинг фойдаси (фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор мавжуд) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобида акс эттирилади: 

  • ҳисобланган сумма сифатида – 012-«Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 176 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 177 ва 178-моддалари)» сатрида (Ҳисоб-китобга 6-илова 4-устуни, шунингдек Ҳисоб-китоб шаклига бириктириладиган файл-шаблонда (Расшифровкада));
  • имтиёз суммаси сифатида – 2-илова Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси 030-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари (Ҳисоб-китобга 2-илова 010-сатри)» сатрида ва 0310-сатрида. Бунда имтиёзлар маълумотномасидан Солиқ кодекси бўйича имтиёзларни танлайсиз, Солиқ кодексининг 179-моддаси: «665 – (Солиқ кодексининг 179-моддаси) 6-банд. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси».

 

Масалан, 2018 йил якунларига кўра хусусий корхонада солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин 20 млн сўм миқдорида фойда мавжуд. Мулкдор 10 млн сўм миқдоридаги фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди, фойданинг қолган қисми эса корхонани келгусида ривожлантириш учун қолдирилади. Бундай вазиятда ЖШДС ва ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботида мулкий даромад ва имтиёз сифатида фақат 10 млн сўмни акс эттириш зарур.

 

Татьяна Лимарева.

 

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг